Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)

Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)

Тошкент вилояти Зангиота туманида «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази бунёд этилди. 20 петабайт хотирага эга тизим маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради. Президент марказни мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги» деб атади.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази барпо этилди. 27 август куни президент Шавкат Мирзиёев бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Марказнинг қурилиши «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида амалга оширилди. У Хитойнинг Huawei компанияси ҳамкорлигида қурилди.

Бу ерда 20 петабайт хотирага эга тизим ташкил этилган. 580 та сервер, умумий электр қуввати 5 мегаваттли дизель генераторлар тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди. Бинони совутиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тармоқлари ҳам барча талабларга жавоб беради.

«Газета.uz»да реклама

Умуман, Маълумотлар маркази халқаро «Uptime» институти томонидан бериладиган TIER III сертификатига эга.

«Бу марказ рақамлаштиришнинг «юраги», «Электрон ҳукумат»нинг замини», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мазкур марказ ишга тушиши натижасида давлат идораларининг маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлашга сарфлайдиган миллиардлаб ҳаражатлари тежалади, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланади. Энг асосийси, киберҳужумлардан ишончли ҳимоя таъминланади, дейилади хабарда.

Фото

Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)


Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)
Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)
Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)
Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)
Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.