Президентнинг шу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Президентнинг шу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади. Қолаверса, сентябрь ўртасида Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов душанба кунги анънавий брифингда Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режасидан ўрин олган тадбирлар ҳақида ахборот берди, дея маълум қилди «Газета.uz» мухбири.

Президент Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити иштирокчилари ва иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади.

Бундан ташқари, Самарқандда ўтадиган олий даражадаги ШҲТ саммитига тайёргарлик юзасидан бир нечта тақдимотлар билан танишади.

Қолаверса, президент ҳафта давомида мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган бир қатор муҳокамаларни ҳам ўтказиши режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.