«ШҲТнинг мақсади — янги деворлар эмас, янги кўприклар қуриш» — Содиқ Сафоев

«ШҲТнинг мақсади — янги деворлар эмас, янги кўприклар қуриш» — Содиқ Сафоев

Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев ШҲТнинг асосий кучи унинг қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлигида эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Самарқанд саммити ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак.

ШҲТнинг асосий кучи — у қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлиги, дея таъкидлади Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев.

Унинг қайд этишича, мазкур ташкилот ҳамиша турли кўринишдаги ҳамкорликлар учун очиқ ва Самарқанд саммити ҳам ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак.

«ШҲТ саммити қандайдир қарама-қаршиликларни кучайтириш ёки янги деворларни барпо этиш, янги чегараларни белгилаш эмас, балки янги кўприкларни қуриш, халқларни бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган анжуман бўлади», — дея қайд этди Сенат раиси ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити арафасида эълон қилган мақоласида ташкилотни «маданий-цивилизацион қарашлари турлича, ўз ташқи сиёсий йўналишлари ва миллий тараққиёт моделларига эга мамлакатларни бирлаштира олган ўзига хос давлатлараро тузилма», деб атади. Шу сабабли ташкилотга қўшилиш истагидаги давлатлар сони ортиб бормоқда, деди у.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.