Шавкат Мирзиёев Мисрга боради

Шавкат Мирзиёев Мисрга боради

Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг таклифига биноан 20−21 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон — Миср муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган. Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилади.

Таъкидланишича, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади. Саммит якунида қўшма баёнот қабул қилиниши ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Мисрнинг етакчи компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.