Каноэ бўйича эркаклар ўртасида 500 метр масофага жуфтликда баҳсларида олтин медаль кутгандик. Артур Гулиев ва Камронбек Ахтамовдан иборат жамоамиз масофанинг ярмида 1-поғонада борди. Аммо финиш чизиғида спортчиларимиз тўртинчи поғонага тушиб қолишди. Уларни Қозоғистон, Япония ва Эрон вакиллари ортда қолдиришди. Жамоамиз 3-ўриндаги эронликларга атиги 0,03 сония ютқазди.
Шу тариқа, байдарка ва каноэ баҳсларида бугун олтин медалларни қўлга кирита олмадик. Эртага бизни яна 6 та финал кутиб турибди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.