Ҳамюртимиз Aбу-Дабида тенгсиз деб топилди

Ҳамюртимиз Aбу-Дабида тенгсиз деб топилди

БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI 4*-W таснифидаги мусобақа якунланди. Турнирнинг сўнгги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Aбдураҳмон Aбдуллаев олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда юртдошимизга “Caballone” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.

Мусобақада спортчи сифатида қатнашган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев “Lady” лақабли отда 125 см, Aбдураҳмон Aбдуллаев 155 смли Гран-при дастурида “Волоур” тулпорида еттинчи натижани қайд этишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.