Жумладан, божхона пости орқали хориж давлатига йўл олган фуқаро К.А.нинг қўл юки белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, назорат-рентген аппаратида шубҳали тасвирлар акс этди. Шундан сўнг, ушбу қўл сумкаси холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, божхона назоратидан яширилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш таъқиқланган қадимий ҳисобланган сариқ металлдан ясалган 1 дона қўнғироқ борлиги аниқланди.
Ўтказилган бадиий экспертиза хулосасига кўра, бронзадан ясалган қўнғироқ XIX асрнинг II ярмида Европа давлатларида ясалганлиги маълум бўлди. Ҳозирги кунда мазкур маданий бойлик “Ичан-қалъа” Давлат музей қўриқхонасига топширилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.