Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари гиёҳванд моддлар савдоси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишган. Маҳаллий ОАВ берган маълумотига кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистонда иқтисодий ишлар бўйича терговчи бўлиб ишлаган ва товламачилик учун бўшатилган.
Бугун ижтимоий тармоқларда даҳшатли видео пайдо бўлди, унда мажруҳланган аёл эрининг калтаклаши ва қийноққа солиши ва масъул идораларнинг ҳаракатсизлиги ҳақида гапирган. Аёл, шунингдек, собиқ турмуш ўртоғи психотроп дорилар таъсири остида унинг отасини ҳам ўлдирганини айтмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий университети проректори ва қизи учун иш ҳамда ётоқхонадан жой сўрашга келган талабанинг онаси ўртасидаги жанжал акс этган видео пайдо бўлган. Бир-бирининг далилларини тинглашни истамаган рақиблар ўртасида низо келиб чиққан, бу ўзаро ҳақорат билан жанжалга айланган.
Самарқанд вилоятида тўрт нафар маст киши кўчада бир қизни ушлаб, калтаклаб, уйига судраб киришган ва гуруҳ бўлиб зўрлашган. Участка инспекторининг компетентсизлиги сабабли, ариза содир бўлганидан уч кун ўтгач қабул қилинган, натижада иш фақат зўрловчилардан бирига нисбатан қўзғатилган.
Самарқанд вилоятида 10 ёшли қизга, яъни ўзининг жиянига бузуқлик қилиб келган 45 ёшли эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилган.
Швейцария федерал прокуратураси Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова иши бўйича судга айблов юборган.
Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Безбетлик иккинчи бахтдир.
Бухорода йигитнинг ўз жонига қасд қилганини акс этган видео тарқалди.
28 сентябрга ўтар кечаси ўзбекистонлик мигрантлар Уфа шаҳридаги машҳур «Иремель» савдо марказида икки кишининг устидан бензин қуйиб, ёқиб юборишган.
Ҳиндистон фуқароси Ўзбекистон фуқаросидан катта миқдорда қарз олган, аммо уни қайтариб бермаган, шундан беш нафар ўзбекистонлик уни ўғирлаб, Карагандага олиб кетишган, бунинг учун улар 7 ва 8 йилга озодликдан маҳрум бўлишган. Бу ҳақда Караганда вилояти судига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Май ойи охирида Тошкент вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг собиқ ходими 13 ёшли қизчани ва унинг дугонасини алдаб, машинага ўтиришга мажбур қилган, уларни дала ҳовлисига олиб бориб, зўрлаган.
Етти ёшли қизга нисбатан бузуқ хатти-ҳаракатлар қилган эркак 18 йилга озодликдан маҳрум этилган. Судда, у ўзини оқламоқчи бўлиб, «жараённи» охиригача олиб бормаганлигини айтган.
Март ойи охирида Хоразмдан келган даҳшатли янгиликлар бутун Ўзбекистонни ларзага келтирди. Маҳаллий амалдорлар узоқ вақт давомида “Меҳрибонлик уй”нинг вояга етмаган қизларини бузиб, зўрлаб юришган.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида собиқ эр доимий равишда хотинини калтаклаб, ёқиб юборишга уринган. Ички ишлар бўлими ходимлари чақирувга келиб, уни қўйиб юборишган ва суд охир-оқибат эркакни уч кунлик маъмурий ҳибсга олиш билан чекланган.
12 сентябрь куни Москвада бошидан жудо қилинган иккита жасад топилган. Бу мудҳиш ишга ўзбекистонлик мигрант қўл ургани аниқланган.
Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани аҳолиси маҳаллий маъмуриятнинг эътиборини мактабга кетаётганда болаларни «кузатиб борадиган» ва уларни қўрқитадиган дайди итларга қаратган.
Тошкент шаҳрининг Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолиси ҳар куни сассиқ ҳид, тутун ва куйиндидан нафас олишга мажбур. Номаълум шахслар бу ерда чиқиндилар ахлатхонасини ташкил қилишган, янги келтириладиган ахлат учун жой бўшатиш мақсадида ҳар куни ёнғин уюштиришмоқда. Тергов давомида маълум бўлишича, аҳолини ишбилармонлар ёки қурувчилар эмас, балки вазифаси шаҳарни шу ахлатдан тозалаш бўлган одамлар – Сергели туманини ободонлаштириш хизмати ходимлари заҳарламоқда.
Қашқадарёда эркак ўз хотини уриб, бензоарра билан зарбалар берган. Аёд кўп қон йўқотиш оқибатида касалхонада жон берган.
Тошкентда қизга ҳужум қилишнинг яна бир ҳолати қайд қилинган. Кеча соат 15.20 да номаълум шахс кўп қаватли уйнинг кириш қисмида ёш қизни зўрлашга уринган.
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли хилдаги фирибгарлик роликлари тарқатилмоқда. Улардан бирида шунчаки телефоннинг экранини босиб, машаққатсиз пул ишлаш таклиф қилинади.
Россияда «Надежда» етим болаларни қўллаб-қувватлаш минтақавий хайрия жамғармасининг 46 ёшли раҳбари, Ўзбекистонда туғилган Тохир Миржапаровга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов маълумотларига кўра, у ижтимоий тармоқларда 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган вояга етмаганлар билан танишган.
Ўтган ҳафта Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида етти ёшли қизга қилинган ҳужум бўйича тергов якунланди. Айбланувчи Қибрай туманида яшовчи 55 ёшли Холикжон Арибжанов бўлиб чиқди.
Калининград шаҳридаги от спорти клуби отбоқари 16 ёшли чавандоз қизни ўғирлаб, уни Ўзбекистонга олиб кетмоқчи бўлган.
Тошкент вилоятида икки ёшли бола уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди.
Маст пенсионер алдов билан беш ёшли қизалоқни уйига олиб кирган, уни ечинтирган, суратга олган, видеога туширган ва ўзини-ўзи қондиришни бошлаган. Яхшиямки, қизалоқ педофилнинг чангалидан қочиб кетган ва онасини ёрдамга чақирган.
Экология вазирлиги томонидан тарқатилган видеони кўриб туриб, давлатимизда маданият ва саводхонлик даражаси нақадар тубанлашганини англайсиз. Видеода маълум бўлишича, бир нечта андижонликлар ахлатхонагача бўлган қисқа масофани босиб ўтишга эриниб, ахлатни йўл ёқасига ташлаб кетишган.
Контрабандачи 55 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддаларни “Мерседес” машинаси бензобаки ва газ баллони ичига яшириб, Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Фарғона вилоятти Бешариқ туманида аёлни уриб, уни зўрлаб ва жараённи видеога олган тўрт нафар махлуқлар 7 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.
Ўзбекистонда аёлларнинг ўзини-ўзи ўлдириш билан боғлиқ даҳшатли статистика ошиб бормоқда. Бу гал Фарғона вилоятида ёш келинчак ўзини осган.
15 август куни Тошкентда Chechenka0909 тахаллуси билан танилган инстаграм-блогерчи аёлга нисбатан суд мажлиси ўтказилган. У кўпхотинликни тарғиб қилишда айбланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.