Тадбиркорларнинг ЭҲФ орқали товар айланмаси сентябрь ойида қарийб 148 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 44,7 млрд АҚШ долларидан ошган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 фоизга ошган.
Учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти ички ва ташқи хатарларга чидамлилигини кўрсатишда давом этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,8 фоизга ўсди, бу ўтган йилнинг шу давридаги ўсиш суръатларидан (6,2%) бир оз камроқ.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилнинг III чораги учун “Банклар фаоллиги индекси”ни ҳисоблаб чиқди ва унинг асосида банклар рейтингини янгилади. Давлат улушига эга йирик банклар орасида иккита банк — “Халқ банк” ва “Агробанк”, хусусий банклардан “Инфинбанк” ўз позицияларини бир вақтнинг ўзида икки пунктга яхшилади.
Замонавий иқтисодиёт компания ва корхоналар олдига янги вазифаларни қўйган ва уларни бозорда фаолият юритишнинг янги босқичига олиб чиққан ҳолда доимий равишда ўзгариб бораяпти. Охирги йилларда ахборот технологиялари олдинга қадам ташлади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари дунёда молиявий технологиялар бозорининг ҳолатини таҳлил қилди. Финтех (молявий технологиялар) — инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда молиявий хизматлар кўрсатиш: Big Data, сунъий идрок ва машиналарни ўрганиш, роботлаштириш, блокчейн (умумий тармоққа бирлаштирилган кўплаб компьютерларга тақсимланган маълумотларни шифрлаш ва сақлаш), булут технологиялари, биометрика ва бошқалар.
2023 йилнинг учинчи чорагида “KazTransOil” Омск – Павлодар – Чимкент – “Шағир” нефть эстакадаси йўналиши бўйича Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 31,1 минг тонна Россия нефтини транзит асосида етказди. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг биринчи чорагида магистраль нефть қувурлари тизими орқали “KazTransOil” Ўзбекистонга 10,7 минг тонна, 2023 йилнинг иккинчи чорагида – 37,9 минг тонна Россия нефтини транзит асосида етказиб берди.
“Саноат ва унинг базавий тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Норма хабар беради.
Сентябрь ойида кўчмас мулк бозори бироз қисқарган бўлиб, фақат Самарқанд вилоятида ўртача фаолликни сақлаб қолишга эришилди. Тошкент, 2023 йил 12 октябрь.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ишчи гуруҳи IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференциясига тайёргарлик кўриш доирасида Индонезияда музокаралар ўтказди. Ташриф доирасида Индонезия туризм ва креатив иқтисодиёт вазири Сандиага Уно, унинг ўринбосарлари ҳамда ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди.
АОКАда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси”АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда амалга оширилган ишларнинг 9 ойлик якунлари ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди. 2023 йил 9-ойлик якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4% га ўсиб, 103,3 трлн сўмни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, ЎЗБЕКИСТОН (2023-йил 25-сентабр) – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги 2023-йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий ўсиш инвестицияларнинг ошиши ва саноатнинг салмоқли даражада кенгайиши ҳисобига кутилганидан кўра юқори бўлганлиги сабабли мамлакатнинг 2023 ва 2024-йиллар учун иқтисодий ўсиш прогнозини оширди. ОТБнинг етакчи иқтисодий нашри бўлмиш Осиё тараққиёти истиқболларининг (ADO) 2023-йил сентабр ойидаги нашрида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,5 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда, бу эса апрел ойидаги 5 фоизлик прогноздан бироз юқорироқдир.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар муҳокамаси ва уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш юзасидан йиғилиш бошланди. Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари сони 2,7 бараварга ошиб, 110 мингтага етгани, 2 мингдан зиёд турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, саноат ҳажми 1,5 бараварга ошгани қайд этилди.
Гектарига неча центнер ғалла етиштирилишига кўра тузилган умумжаҳон рейтингида биринчи ўринни 100,8 с/га кўрсаткич билан Ирландия, иккинчи ўринни Янги Зеландия (97,1 с/га) ва учинчи ўринни Буюк Британия (78,1 с/га) эгаллаган. Ўзбекистон 48,2 с/га натижа билан фахрли саккизинчи ўринни эгаллаб, етакчи ўнталикдан жой олган.
Жорий йилнинг 22-сентябр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида томонлар жорий қўшма лойиҳа ва келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини атрофлича кўриб чиқдилар.
“JPMorgan“ молия ташкилоти таҳлилчилари ОПEК+ дан етказиб беришни қисқартириш фонида нефть нархининг бир баррель учун 120 долларгача ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Уларнинг фикрича, ишлаб чиқаришнинг янада камайиши нархларнинг кескин ошишига олиб келиши мумкин.
Хорижий кредит ташкилотлари ҳамда дўст ва нейтрал давлатларнинг брокерларига Россия валюта бозорида, шунингдек деривативлар бозорида савдо қилишга рухсат берилади. Бундай давлатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни бош вазир Михаил Мишустин имзолаган.
Кореянинг етакчи компаниялари Ўзбекистонга жалб этилади ва Ўзбекистон маҳсулотларини Корея Республикасига экспорт қилишга хизмат қиладиган Ўзбекистон — Корея қўшма транспорт — логистика компаниялари ташкил этилади. Аудио ва видео техника, шунингдек, видеокузатув тизимлари ишлаб чиқариш ҳамда чиқинди полигонлари негизида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуаси яратилади. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Корея — Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон учрашувида айнан шу лойиҳаларни кўриб чиқиш ва уларни тайёрлаш бўйича келишувга эришилди. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Чанг Вон Сам билан ўтказилган учрашувда биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар, икки томонлама муносабатларни кенгайтиришга қаратилган янги имкониятлар муҳокама қилинди. Мазкур агентлик томонидан Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда 140 миллион АҚШ долларидан ортиқ молиявий, техник ва грант ёрдами кўрсатилган. Олий Мажлисда “электрон парламент” тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишда KOICA билан ҳамкорлик қилинмоқда. Глобал Яшил ўсиш институти (GGGI) томонидан KOICA билан биргаликда Орол денгизи минтақаси экотизимини яхшилаш бўйича умумий қиймати 5,9 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа амалга оширилаётир. Ўзбекистон жуда тез ривожланаётгани ва турли лойиҳаларни амалга ошириш зарурати юзага келаётгани алоҳида таъкидланиб, соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари, коммунал хўжалик, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни илгари суриш орқали кенг қамровли ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди. МАНБА:ЎзА
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга энергия самарадорлиги ва электр энергияси хизматлари ишончлилигини ошириш учун энергия тақсимлаш тизимини модернизация қилиш ва рақамлаштиришга ёрдам беришга қаратилган 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзни маъқуллади. Ўзбекистонда энергияга бўлган талаб 2019 йилдаги 67 тераватт-соатдан 2030 йилда 120,8 тераватт-соатгача ошиши кутилмоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда суғурта бозори фаолияти ва унинг натижадорлигини ўрганиб чиқди. 2022-йилда жами суғурта мукофотлари ҳажми 6,2 трлн.
Ўзбек сўми йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланган. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган ҳисоботда маълум қилинган. Мамлакатда кенг маънодаги пул массаси 205,6 трлн сўмга етди.
Июль-август ойларида давлат бюджетининг даромадлари 38,1 триллион сўмни, харажатлари эса 50,3 триллион сўмни ташкил этди. Даромадларнинг асосий қисми – 69,0 фоизи ёки 26,2 триллион сўми солиқлар, қолган қисми эса божхона қўмитаси ва бошқа тушумлар ҳисобидан тўғри келди.
Хусусан, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ушбу мамлакат савдо вазири ўринбосари, савдо вакили ўринбосари, Жаҳон банки вице-президенти билан учрашув ўтказди, йирик компаниялар раҳбарияти билан музокара олиб борди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон учун GSP дастури бенефициар мақомини қайта тиклаш, мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 7-йиғилишини ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Тадбир ФАОнинг Ўзбекистонда яшил молиялаштириш механизмини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаси доирасида ташкил этилди.Семинарда яшил иқтисодиёт дастурларини амалга ошириш билан шуғулланувчи давлат идоралари вакиллари, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳаларни молиялаштирувчи Ўзбекистон банк сектори вакиллари иштирок этди. Яшил молиялаштириш – бу атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни йўлга қўйиш.
Марказий банк сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда қанча олтин қуймалари ва эсдалик тангалари сотилганини эълон қилди. Бу даврда аҳоли томонидан 2 951 дона олтин ва 3 864 дона кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотилган.
Ўзбекистонда банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича Президентнинг қарори имзоланди. Қарор билан қуйидагилар белгиланди: Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш; Банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4 та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш; Судга киритилган даъволар бўйича кредитларга оширилган фоиз ва жарима ҳисоблашни тўхтатиб туриш механизмларини жорий қилиш; Банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш.
2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади; хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва “Tax free” тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун; тур-операторларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш йўлга қўйилади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил этилган чораклик ҳисоботи чоп этилди. 2023 йил 7 сентябрь, Тошкент.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 54,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 67,1 минг тонна банан импорт қилинган. Банан импорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,5 минг тоннага ошган.
«Каракулкимиё» азот ўғитларни ишлаб чиқариш бўйича кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси «Қоракўл» Эркин иқтисодий зонанинг («Қоракўл» ЭИЗ) резиденти бўлиб қолди. Лойиҳани амалга оширувчи Феркенсcо Манагемент Лимитед инвеститсия компания 50 гектар майдонни узоқ муддатли фойдаланишга олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.