Тошкент вилоятида икки вояга етмаган болани поезд токи урди

Болаларнинг бири 20 фоиз, иккинчиси 80 фоиз тана куйиши билан ётқизилди. Ўзбекистон темир йўллари Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 14 март куни соат 15:18 да Чиноз бекатида икки болакай поезднинг юк вагони устига чиқиб олишган.

Тошкент метрополитенида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади

Ушбу қарор шу йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб кучга киради. Жорий йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

Аҳолидан маданий бойликларни сотиб олиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонликлар қимматбаҳо санъат асарларини сотишлари мумкин бўлган махсус веб-сайт ишга туширилди. Ўтган йилнинг май ойида Музейлар халқдан маданий бойликларни сотиб олишни бошлаши ва «Миллий меросга менинг ҳиссам» акцияси ҳар йили ўтказилиши ҳамда унинг доирасида музейлар аҳолидан қимматбаҳо санъат асарларини харид қилишлари мумкин бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда фирибгарлик қилиб, чет элга қочган шахс ушланди

У АҚШга бормоқчи бўлган фуқароларга ўзини элчихона ходими сифатида таништириб, визага ёрдам қилиш учун пул олган. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган жиноятчи экстрадиция қилинди.

Сурхондарёда президент юрган "яма"ли йўлларни таъмирлаш бошланди — видео

Реконструкция қилинган йўлларнинг умумий узунлиги 111 км. Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш учун 183,8 миллион доллар йўналтирилади.

Фарҳод Маннопов операция қилинган Star Med клиникаси фаолиятини тўхтатди

Белгиланган талаблар бузилишининг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан 14 мартдан бошлаб хусусий клиникага берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинча тўхтатилди. Аввалроқ, блогер Фарҳод Маннопов операция қилинган Star Med клиникаси лицензияси тўхтатилганидан сўнг ҳам фаолиятини юритаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

YouTube ўзбек блоггерлари учун монетизацияни ёқиши мумкин

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси республикада ахборот соҳаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан муҳокама ўтказди.

Ўзбекистонда қайси ташкилотлар коррупцияга қарши курашишда қониқарсиз экани очиқланди — рўйхат

Коррупцияга қарши кураш самарадорлиги бўйича давлат ташкилотларининг рейтинги эълон қилинди. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди.

Uzbekistan Airways ёшлар учун авиачипталарга чегирмалар эълон қилади

"Ёшлар туризми ҳафталиги" муносабати билан авиакомпания ички рейсларга 21 фоизлик чегирма эълон қилади. Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ёшлар туризми ҳафталиги муносабати билан барча ички рейслар учун эконом класс тарифларига 21 фоиз чегирма эълон қилади, деб хабар қилди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Наманган вилоятида аёл эрининг эътиборини тортиш мақсадида ўзидан "сохта" жиноятчи ясади

Ўзининг бўйнига игна орқали шилинма тортиб, қайнонасининг тилла тақинчоқларини яшириб қўйган. Гўёки номаълум шахс пичоқ билан ўзи ва чақалоғини ўлдириш билан қўрқитгандек кўрсатмоқчи бўлган.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёнинг нотекис йўлларида автомашина бошқарди

«Одамларга ишонмайман. Бировга ишонсанг ёлғон гапиради.

Жиззахда Nexia ҳайдовчиси хавфли «маневр» қилиб автомашинани бошқарди

Ҳайдовчи ва ҳаракат вақтида машинадан танасини чиқарган йўловчига тегишли тартибда чора кўрилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилди. Жорий йилнинг 13 март куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги кўчаларнинг бирида Nexia автомашинаси ҳайдовчиси йўналишдаги бошқа ҳайдовчиларга халақит қилган ҳолда автомашинани бошқаргани ва ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган шахс ҳаракат вақтида танасини автомашинадан чиқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Жиззахда кепка ва жилет кийиб, видео олган вайнерлер қамалди — видео

Суд вайнерлардан бири ИИО ходимининг хизмат формасини ноқонуний кийган деб топди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ички ишлар бир фуқаро ички ишлар органларининг формасида шериги билан ишлаган видеоси тарқалди.

Ўзбекистонда «свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланган шахслар 5 йилгача қамалиши мумкин

ЖК ва МЖтКга энергия ресурсларидан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ушбу ой бошида Ўзбекистонда «свет», газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик жинояти билан тенглаштирилаётгани ва бу қонун сенаторлар томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.

Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони қўшинларнинг тактик ўқувини кузатди — фото

Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи "Термиз" дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг бригада тактик ўқувини кузатди. Бугун, 13 март куни Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Термизга бўлган ташриф доирасида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи “Термиз” дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг бригада тактик ўқувини кузатди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.  Сўнгги йилларда Қуролли Кучлар тубдан ислоҳ қилиниб, қўшин турларининг қўлланилиш тактикаси ва стратегияси такомиллаштирилди.

Абдулла Қодирий номидаги боғни Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор компания реконструкция қилади

Компания Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини қарийб 33 млрд сўмга реконструкция қилади. Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун тендерни "Discover Invest" МЧЖ қўлга киритган.

Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — жароҳатланганлар бор

2 та Cobalt, Epica ва Matiz русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда юқори қаватдан тушиб кетган эркакнинг шахси аниқланди — видео

Бош прокуратура 28 ёшли эркак юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда бир эркак кўп қаватли бинонинг юқори қаватидан тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг собиқ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев янги лавозимга тайинланди

Энди Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Ҳисоб палатасида масъул лавозимда иш бошлайди. Президент фармони билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.  Эслатиб ўтамиз, Меҳриддин Абдуллаев шу кунгача "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сенат эртага янги Конституцияни референдумга қўйиш масаласини кўриб чиқади

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси 14 март куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси 2023 йил 14 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлиси Сенати биносида бўлиб ўтади.

Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан овоз йиғиш йўли билан Сурхондарё вилояти ҳокими тасдиқланди. Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтди.

Бухорода аёл эри билан "ўйнашиб юрган" аёлни тиз чўктириб, самосуд қилди — видео

Жабрланувчи аёлни ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган аёлга чора кўрилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл бошқа бир аёлни турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлгани учун самосуд қилаётгани акс этган видео тарқалди.

Тошкентда 24 ёшли йигит интернет ўйинларидаги катта қарзи сабаб ўз жонига қасд қилди

У кўп миқдорда уксус ичиб юбориб, касалхонага оғир аҳволда олиб келинди. Тошкентда 24 ёшли йигит кўп миқдорда қарз бўлганлиги сабабли ўз жонига қасд қилди.

Янги Конституцияни референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмади — Конституциявий суд

Ўзбекистон Конституциявий суди янги конституция бўйича референдумни қонуний деб топди. Бугун, 13 март куни Қонунчилик палатаси қарорининг Ўзбекистон Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг суғурта суммаси БҲМнинг 200 баравари этиб белгиланди

Президент ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида фармон имзолади. Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони эълон қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Тошкентда йўл ёқасидаги чинор дарахтлари ёқиб юборилди

Ижтимоий тармоқда дарахтлар уй қурилиши сабаб ёқиб юборилгани айтилди. Ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди.

Фарғонада 14 ёшли мактаб ўқувчиси ўзини 16 қаватли уй томидан ташламоқчи бўлди — видео

Бунга қиз ўгай отаси билан уришиб қолганлиги сабаб бўлган. Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрида мактаб ўқувчиси бўлган қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов расмий маълумот берди.

Давлат хизматчиларининг халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди

Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади. Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.  Низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.

Самарқандда ўқувчи қиз ўқитувчиси унга тегажоғлик қилганини айтиб, туҳмат қилди

Мактабнинг 6-синф ўқувчиси ота-онасига синф раҳбари унга тегажоғлик қилганини айтиб, шикоят қилиб борган. Шундан сўнг, унинг ота-онаси мактабда жанжал кўтарган.

Тошкент вилоятида яшаш хонадонида итларни сўйган фуқаро 10 суткага қамалди

Судланувчи итлар фақат ўзининг истеъмоли учун сўйилганлигини маълум қилган. Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги Аҳмад Яссавий колхозида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиб,  ўнлаб итлар сўйилганлигига оид хабар берган эдик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.