Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг айтишича, айни пайтда Ўзбекистондаги ОТМлар ётоқхонасида 91 минг талабага жой бор. ОТМларда ўқиётган 211 минг нафар талабанинг эса турар-жойга эҳтиёжи бор.
Энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 гача телевидение ва радио орқали реклама қилиш тақиқланди. Бугундан бошлаб реклама тўғрисидаги қонун кучги кирди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.
Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов сиртқи таълим шаклида ўқиётган талабалар учун конртакт миқдори кундузгидан қиммат эканининг сабабини тушунтирди. Вазирга кўра, кундузгида тўланган контракт ОТМ харажатларининг 68 фоизини қоплаяпти.
Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинганида салкам 1,5 млрд сўмни ташкил этди. Самарқанд туманининг “Андижон” МФЙда жойлашган “NURSHOD UNIVERSAL SAVDO” МЧЖга қарашли суюлтирилган газ сақлаш омборидаги нефть маҳсулотлари (печ ёқилғиси) сақлаш сиғимидан оқиб кетиши натижасида 1 тонна нефть маҳсулотлари жой рельефига тўплангани ва полиэтилен труба ёрдамида “Дарғом” каналига оқизилиб, сувни ва жой рельефини ифлослантирганлик ҳолати аниқланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган “Йўналиш харитаси” асосида газтурбинали двигателлар 9 та давлат орқали 1 ой муддатда Ўзбекистонга келтирилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва топшриғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефт ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларни ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида “Инқирозга қарши курашиш комиссияси” ва “Ишчи гуруҳ” тузилган бўлиб, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.
13-18 сентябрь кунлари Тошкент халқаро кинофестивалига қайси киноюлдузлар келиши маълум қилинди. Тошкентда 13-18 сентябрь кунлари “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.
Буюк Британия монархи Елизавета II 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бугун, 8 сентябрь пайшанба куни Буюк Британиянинг энг узоқ ҳукмронлик қилган монархи қиролича Елизавета II 96 ёшида Балморалда вафот этди.
Пойтахтда Tashkent Music Fest 2022 мусиқа фестивали ўтказилади. Жорий йилнинг 9-11 сентябрь кунлари пойтахтда Tashkent Music Fest 2022 мусиқа фестивали ўтказилиши муносабат билан 9 сентябрь соат 00:00 дан 12 сентябрь соат 18:00 гача бир неча кўчалар ёпилади.
4 ва 5 қаватли маъмурий бинонинг бошланғич баҳоси қарийб 112 миллиард сўмни ташкил этади. Тошкент шаҳрининг Миробод туманида маъмурий бино кимошди савдосига қўйилди.
Ўтган йили МЧЖга дарахтларни кесмаслик бўйича рад жавоби ҳамда дарахтларни сақлаб қолиш бўйича огоҳлантириш берилган. Учтепа туманининг Лутфий ва Катта Хирмонтепа кўчалари кесишмасида жойлашган ушбу ҳудудни “GORODA STROY” МЧЖ ўраб олгани маълум бўлди.
Август ойида ҳам айнан шу кўчада дарахтларни кесилиши сабаб туман ҳокими ва прокурори ишдан олинганди. Аввалроқ, Чилонзор туманида Чилонзор кўчасида “DREAM HOUSE STROY” номли МЧЖга тегишли ер майдонидаги жами 58 дона ҳар ҳил турдаги манзарали ва мевали дарахтлар илдиз қисмлари билан биргаликда йўқ қилинганлиги ҳақида хабар бергандик. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ўтказган.
Яқин келажакда дунёда қандай сиёсий-иқтисодий тартиб ҳукмрон бўлишини ҳеч ким башорат қила олмаяпти. Бугун, 8 сентябрь куни Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити бўлиб ўтмоқда.
Яширин цехдан салкам 1,5 тонна кир ювиш кукуни ашёвий далил сифатида олинган. Зангиота туманида яширин цех фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати.
Термиз давлат университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари лицейга ўқишга киритиб қўйиш учун 5 млн сўм талаб қилди. Сурхондарё вилояти Ангор туманида академик лицейга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди.
Бу билан ўсимлик дунёсига салкам 800 млн сўм миқдорида зарар етказилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар тарқалди.
Фуқаро ўзини Молия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати масъул ходими деб таништириб, фирибгарлик жиноятини содир этган. Айбланувчи суд залида ўзини ўлдирмоқчи бўлди.
Очиқ осмон остида концерт дастури ўтказилиши сабабли пойтахнинг айрим кўчалари 10:00 дан 00:00гача ёпилади. Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 19:30 да Алишер Навоий номли давлат академик катта театрида 93-мавсумнинг очилиши муносабати билан очиқ осмон остида “Куз зари оғушида Катта Мусиқа” концерти бўлиб ўтади.
Автомашинани сояга олиб қўймоқчи бўлган йигит ўртоқларини олиб, "сайр" қилишга кетиб қолган. Тошкентда вояга етмаган бола Cobalt автомашинасини бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Аммо, вазирлик мутасаддиси айтган таъмирлаш ишлари тугатилмаган мактаблар сони президент видеоселекторда айтган рақамлардан анча фарқ қилмоқда. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев видеоселекторда 1 сентябрь келишига қарамасдан вилоятларда жами 290 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари охирига етказилмаганини айтиб, ҳокимларни қаттиқ танқид остига олганди. Президентдаги маълумотларга кўра, 1 сентябрь ҳолатига Андижон (25 та), Бухоро (24 та), Жиззах (12 та), Қашқадарё (32 та), Навоий (8 та), Наманган (12 та), Сурхондарё (29 та), Самарқанд (8 та), Тошкент вилояти (41 та), Сирдарё (6 та), Фарғона (23 та), Хоразм (6) ва Тошкент шаҳридаги (23 та) мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланмаган.
ШҲТ саммити вақтида 8 та автобус йўналишларида айрим ўзгартиришлар киритилган ҳолда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатилади. Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити вақтида қатор йўлларда транспорт ҳаракати чекланади.
Мактаб ўқитувчиси рўмол ўраб келган ўқувчи қизларга танбеҳ бераётгани акс этган видео тарқалди. Ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди.
Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев унинг вафот этган онасидан сўкишганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Депутат ҳолат юзасидан ички ишлар вазирига ариза ҳам ёзган.
Фарғонада тўрт ёшли боланинг ўлимидан бир ярим ой ўтиб, МТТ ходимларининг эҳтиётсизлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Фарғона вилоятида 4 ёшли боғча тарбияланувчиси дарёда чўкиб ҳалок бўлди.
"Мактаб узоқроқ эди. Дадам ҳам олдида бўлгани учун шунга мажбур бўлдим" - дейди ҳайдовчи.
"ТикТокер" қўлга олиниб, ИИББга олиб келинган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Нигина исми билан танилган "ТикТокер" Malibu-2'да салондан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётганлиги акс этган видео тарқалди.
Мазкур стипендия 900 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Стипендияни ютган талабалар ўз хоҳишига кўра банк тизимига ишга жойлаштирилади ҳамда хорижга ўқишга ҳам юборилади.
Тергов ҳибсхонасида сақланаётган Даулетмурат Тажимуратовнинг айтишича, тергов давомида унга нисбатан қийноқлар, босим ва тазйиқлар кузатилмаган. Мустақил комиссия аъзолари Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 11-сонли тергов изоляторида бўлиб, Қорақалпоғистонда содир бўлган ҳолатлар ва воқеалар туфайли жиноят содир этгани учун ҳибсга олинган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди.
Mobile-ID тизимидан фойдаланган ҳолда ихтиёрий идентификация қилиш давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштиради ва электрон рақамли имзога бўлган эҳтиёжни бартараф этади. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда жисмоний шахсларни Mobile-ID идентификация қилиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб ёзади Norma.uz.
Ўқитувчи ва мактаб директорига чора кўрилди. Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи мактаб дарсликларини ота-оналар ва ўқувчиларга юқоридан улоқтириб, тарқатгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Тартиб шу йил 15 сентябрдан кучга киради. Бу бўйича президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.