Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директори 30 га яқин ўқитувчи-педагог ва техник ходимларни мажбуран жалб қилгани сабаб 34 млн сўм жаримага тортилди. Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби ўқитувчи-педагоглари мажбурий меҳнатга жалб қилингани бўйича хабарлар тарқалди.
Йиғилишда амалдаги қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритиш, "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун, ИИО ходимларини обрўсизлантириш моддаси мавжуд бўлган қонун ҳам кўриб чиқилади. Олий Мажлис Сенати Кенгашининг ўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисини жорий йил 15 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тартибни соддалаштириш орқали ҳар икки давлат фуқаролари чегарадан халқаро паспортлар эмас, балки ID-карталар асосида ўтишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари икки мамлакат фуқароларининг давлат чегарасини миллий ID-карталар воситасида кесиб ўтишини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Бир гуруҳ спортчилар аллақачон Парижга жўнаб кетишди ва тез орада мусобақаларда қатнаша бошлайди. 28 август – 8 сентябрь кунлари XVII Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спортчиларининг биринчи гуруҳи Парижга етиб келди.
Йигит воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
14 август куни Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Чилонзор, Юнусобод ва Бектемир туманлари табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Чилонзор, Юнусобод ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига 14 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Суд 35 ёшли эркакни айбдор деб топди ва уни умумий режимдаги колонияга озодликдан маҳрум қилди. Аввалоқ, Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.
4 нафар фуқаро 40 тага яқин Қизил китобга киритилган балиқларни овлаб, салкам 300 млн сўм зарар келтирган. Бухорода ноқонуний балиқ овлаган фуқароларга суд томонидан якуний жазо тайинланди.
Жума кунидан “Афросиёб”, “Шарқ” ва “Насаф” поездлари аввалгидек Шимолий вокзалдан, шаҳарлараро поездлар эса Жанубий вокзалдан қатнай бошлайди. 2024 йилнинг 15 июлидан 15 август санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.
У ва унинг шериги пулларни олаётган вақтда қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Андижон вилояти Андижон туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ўзининг бир нафар жиноий шериги Андижон туманидаги яшовчи фуқаронинг бир аёл билан ишқий муносабатда бўлганлиги тўғрисидаги аудиоёзувларни аёлнинг оила аъзоларига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўрсатиб, шарманда қилишини айтган.
БҲМ ошиши натижасида мазкур тўлов миқдори билан боғлиқ бўлган барча йиғим, жарима ва бошқа нархлар ҳам ошади. 1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 340 минг сўмдан 375 минг сўмга ошади.
Тиббиёт, педагог ва меҳрибонлик уйлари ходимларининг ойликлари 15 фоизга, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади. Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, шунингдек, педагог ва тиббиёт ходимлари меҳнатини қўшимча рағбатлантириш мақсадида: 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги ўқув йилининг бошланиш санасини эълон қилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, президент фармонига мувофий, умумий ўрта таълим муассасаларида янги — 2024-2025 ўқув йили жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошланади.
Катталар йўқлигида бир эркак қўшнининг уйига кириб, қизга уятсиз қилиқлар қилиб, кимгадир айтса, уни ўлдириш билан таҳдид қилган. Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсманга Сурхондарё вилоятида яшовчи Ш.М.
Ҳудудлараро “Ватандош” ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов ижтимоий тармоқларда махсус ҳарбий операция иштирокчиларини ҳақоратловчи тасвир билан пост чоп этди. Аввалроқ Москвада ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратовга нисбатан нафрат уйғотгани учун жиноий иш очилгани ҳақида ёзган эдик.
Осойишталик ва нормал дам олишни бузганлик учун эндиликда фуқароларга 113 минг сўм миқдорида жарима солинади. Адлия вазирлиги соат 23:00 дан 06:00 гача осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида эслатди.
Объектларни сотиш ёки ижарага беришдан тушган маблағлар Маҳалла ва туманларни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. Тошкентда маҳаллалардаги ер участкалари сотиладиган ва ижарага бериладиган projects.toshkentinvest.uz платформаси ишга тушди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун Тошкентга қайтади. Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, спортчилар Тошкент халқаро аэропортига Тошкент вақти билан 19:10 да қўниши кутилмоқда.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолатга изоҳ бериб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилганини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки киши ҳаракатланаётган Damas томига чиқиб олгани акс этган видео тарқалди.
Президент икки карра Олимпия чемпионлари Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди. Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.
27 ёшли эркак кўчада юрган қизнинг орқасидан қучоқлаб, қўллари билан баданининг турли жойларидан ушлаган. 2024 йил август ойининг 8 куни, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркакка жазо тайинланди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари электр энергияси учун тўсатдан қарздорлик ва ҳаддан ташқари кўп энергия истеъмолидан шикоят қилмоқда. Ҳудудий электр тармоқлари АЖ ҳозирча шахсий ҳисобингизга кирмасликни тавсия қилди.
Ходим "таниш-билишчилик" қилиб жазодан қутилиб қолмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб қўйган. ЙПХ “таниш-билишчилик” қилиб жавобгарликдан қутилмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб қўйганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай сумкалардан фойдаланиш болаларнинг зина ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади. Кўпчилик болалар мактаб сумкаларини танлашда портфелнинг ташқи кўринишига, ота-оналар эса чидамлилиги, қулайлиги ҳамда баҳосига алоҳида эътибор қаратишади.
Хоразмда ушланган шахс гиёҳвандлик моддаларини тожикистонлик фуқародан ҳар бир килограммини 6500 АҚШ долларидан сотиб олгани аниқланган. ДХХ хабарига кўра, “Тошкент-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Damas “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Мирзо Улуғбек, Сергели ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Сергели ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига 9 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) — "Алишеробод” МФЙдаги 347 та ерли хонадон ва 2 та кўп қаватли уйдаги 20 та хонадон.
Таъкидланишича, қовунда нитрат даражаси белгиланган меъёрдан юқори эканлиги ҳамда органолептик хусусиятлари бузилган. Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими мутахассислари ҳамда Ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари билан ҳамкорликда "Food City" деҳқон бозори ҳудудида полиз экинлари савдоси юзасидан навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилди.
У келинига ишқий муносабатда бўлишни таклиф қилиб, унга 100 минг сўм бермоқчи бўлган. 2024 йил август ойининг 7 куни Жиноят ишлари бўйича Боғот туман судида ўз келинига шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди.
Маълум қилинишича, бугун 8 август куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Олмазор тумани Аҳоли истеъмолчилари: "Орзу" МФЙдаги 3 та кўп қаватли уйлардаги 222 та хонадон Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та Сергели тумани Аҳоли истеъмолчилари: "Жунариқ" МФЙ Чоштепа ва Жунариқ кўчаларидаги 978 та ерли хонадон Янгиҳаёт тумани Аҳоли истеъмолчилари: "Чоштепа" МФЙ Чоштепа ва Узар кўчаларидаги 1157 та ерли хонадон Сергели ва Янгиҳаёт туманлари Улгуржи истеъмолчилар сони: 68 та Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. ИИО ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.