Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни жорий йилнинг январь ойида ўтган олий даражадаги учрашувдаги келишувлар доирасида мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдириб, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Йирик халқаро турнир 2024-йилнинг 23-30-апрел кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади. 18 ёшгача бўлган спортчилар терма жамоалари учун Осиё ва Океания чемпионати илк бора 2023-йил март ойида Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ташкил этилган эди.
Ўзгидромет хабарига кўра, бу йил апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади. Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Жорий йилнинг 30 март куни Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов Хитой кино ассоциацияси Халқаро алоқалар қўмитаси раиси, «Мени кут» фильмининг бош продюсери Гу Гуогинг билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, «Beijing Asia Film and Television Production and Distribution Co.
1 мингдан ортиқ обуначига эга Телеграм каналлари эгалари 31 мартдан бошлаб улардаги рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олади, деб хабар бермоқда Телеграм мессенжери. Муаллифлар тушган маблағни олиб қўйишлари ёки улар билан реклама учун тўлашлари мумкин.
Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 2024 йил 3 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкентни мунтазам йўловчи қатновлари билан боғлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга киради. Жумладан: — Банк устав капиталининг энг кам миқдори оширилади — Айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади — Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида айрим хизматлар кўрсатилади — Номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда рағбатлантирилади — Туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари сертификатланади — Айрим тадбиркорларга субсидия берилади — “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади — “Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси доирасида энг яхши медиа маҳсулотларга пул мукофоти берилади — Давлат харидлари доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференцияси берилади — Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади — Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтингига қараб берилади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Хитой мисолида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг хориж тажрибаси ўрганилди. Хитойда оилавий тадбиркорлик субъектларининг ривожланиш тарихи бошқа мамлакатлардагига нисбатан қисқалиги билан ажралиб туради.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази UNICEF билан биргаликда Ўзбекистондаги болаларнинг монетар камбағаллиги даражасини баҳолади. Тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил қилди. 2023-йилда Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 6,6 миллион нафарга етди.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари — электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 22 туп манзарали дарахтни кесган уч киши 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда Вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг маълум қилди.
Эндиликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда. Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Республика Маънавият ва маърифат маркази (раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов маълум қилди. Тарғибот тадбирлари доирасида туманларда «Маърифат улашиб», «Китоб карвони» акцияларини ташкил этилиб, 6400 дона ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат 80 турдаги китоблар тарқатилди.
Ҳукумат қарорига кўра, «Экологик транспорт» тизими доирасида ҳудудлар улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, илғор хорижий тажриба ва инновацион технологиялар асосида «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик зоналарга ажратиб борилади. «Экологик транспорт» тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади: биринчи босқичда (2024–2026 йилларда) – Тошкент шаҳрида; иккинчи босқичда (2026–2028 йилларда) – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ва дам олиш маскани ва бошқалар); учинчи босқичда (2028–2030 йилларда) – бошқа барча ҳудудларда.
Баҳорнинг апрель-май ойларида Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» хабар берди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси: Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма; Давлат тили фани (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма; Математика фанидан — ёзма; Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки; Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Ўзбекистон Республикасининг ‘Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида’ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.Ҳужжат билан: Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом; Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Таниқли хаттот Ҳабибулло Солиев Ўзбекистонда хаттотлик санъатини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ҳамда узоқ йиллик фидокорона хизматлари учун Бадиий академиянинг олтин медали билан тақдирланди. Ҳ. Солиев Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси ҳисобланди.
Туркиянинг Southwind Airlines авиакомпанияси Россия билан алоқалари туфайли энди Европага парвоз қила олмайди. Бу ҳақда Turizm Guncel ЕИ қарорига таяниб хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, шу жумладан, йирик корхоналарни трансформация қилиш, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида соҳа ва тармоқларда иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда.
«Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (157-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди. Қарор билан Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, шу жумладан, йирик корхоналарни трансформация қилиш, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида соҳа ва тармоқларда иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда.
Бугун Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, шунингдек, федерациянинг Ижроия қўмитаси, вилоятлардаги вакиллари, мураббийлар штаби ва спортчилар иштирок этишди.
Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинди. «Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиб, намуна кўрсатиб бориши белгиланди.
Италиянинг марказий Умбриа минтақасида Европадаги энг баланд кўприк қурилди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан босқинчилик ва одам ўғирлаш жиноятларини режалаштирган уюшган жиноий гуруҳнинг ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.
10 мартдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли Қонунига асосан жорий қилинмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.