“Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (13-сон, 08.01.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Божхона қўмитаси томонидан: — 2024 йил 1 февралгача “Яшил энергия” ахборот тизими тўлиқ функционал режимида ишга туширилади ва Энергетика вазирлигига ўтказилиши таъминланади; — “Яшил энергия” ахборот тизимининг узлуксиз ишлаши ва киритилаётган маълумотларнинг тўғрилиги доимий назорат қилинади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди. 2023-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўртача ва тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун ижара нархларида тушиш кузатилди.
Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, кешбэк лимити харидларни амалга оширувчи фуқароларнинг 98 фоизига таъсир қилмайди. Қўмита чекловлар баъзи одамлар бошқа одамларнинг чекларини ва бу орқали кешбэкларини ўзлаштираётгани сабаб жорий этилганини тасдиқлади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати, унда акс эттирилаётган янги нормалар ва тадбиркорлик ҳамда фуқаролар учун яратилаётган енгилликлар хусусида сўз юритилди.
АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш юзасидан маълумот берилди: Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони билан:— 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади (масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди);— 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади (хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда);— 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади (масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади).Фармонда белгиланган яна бир муҳим тартиб айрим соҳаларда лизензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилмоқда. Бундан ташқари, Фармон билан 2024 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси тасдиқланди. Тадбиркорлар томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг 50 фоизга қисқартирилган ягона рўйхати тасдиқланмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган Л.Т. ва фуқаро О.И.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди. “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.
10 январ куни имзоланган президент қарори билан, фуқароларга харид чеклари суммасининг 1 фоизини қайтариш тартибига ўзгаришлар киритилди. 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоиз кешбек олишда харид суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди.
Ўзбекистон Henley & Partners сармоявий компаниясининг жаҳон паспортлари рейтингида 104 давлат орасида 80-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан мамлакат икки поғонани йўқотди (78-ўрин эди).
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиалининг ахборотига кўра, эртага, 11 январь куни вилоятнинг қуйидаги ҳудудларининг электр таъминотида таъмирлаш, қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилади: Ангор тумани; “Илғор” ва “Тўлқин” маҳалларида. Бандихон тумани; “Фаровон”, “Баҳористон”, “Чинор” ва “Навбаҳор” маҳаллаларида.
Президент Шавкат Мирзиёев10 январь куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлили ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Давлатимиз томонидан Қорақалпоғистониқтисодиётини кўтаришга, одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш юзасидан грузиялик Мери Маглаперидзе хоним бошчилигидаги халқаро экспертлар гуруҳи иш бошлади. Мери Маглаперидзе – Грузиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги масъул агентлик директори.
Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) Scienceweb талқинига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, SIUT мамлакатдаги энг ёш университетларидан биридир.
Жаҳон тиббиётининг намунавий стандартларини қўллаш, шунингдек, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш мақсадида Tashkent International Medical Center (TIMC) кўп тармоқли тиббиёт марказининг операцион бошқарувига дунёга машҳур Acibadem клиникалар тармоғи (Туркия) жалб қилинди. Ҳамкорлик бўйича шартнома 2023 йил декабрь ойида TIMC муассиси Бахтиёр Фазылов ва ACIBADEM Healthcare Group асосчиси Мехмет Али Айдинлар ўртасида имзоланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, 6 январь куни Кўкдала туманида яшовчи М.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйида 7 та халтада, 2 та бачокда, 12 та гугурт қутиларда, 4 та целлофан пакетда, 1 та сигарет қутида, 3 та беламор сигаретида жами 25 кг 108, 4 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда чекиш учун махсус тайёрланган ускуналар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди. Шунингдек, Қарши туманида фуқаро Ш.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, 3 та беломор сигаретаси ва 2 дона гугурт қутиларда 60 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддалари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Тўйчиев Олимжон Алижонович Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор назорат тадбирида “B-M.” оилавий корхонаси раҳбари А.А. корхона ишлаб цехида жами 61 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига улаб, 787,4 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.
2030 йил 1 январга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманида кучли шамол ҳокимият биносининг томини учириб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги маълумот берди.
Тошкент давлат циркини таъмирлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда таълим ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида 300 ўринли ўқув биноси барпо этилади. Шавкат Мирзиёев 9 январ куни савдо ва хизматларни ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимотда шу масалани муҳокама қилди.
2-10-февраль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига Санжар Валиев раҳбарлик қилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 48 ёшли Санжар Валиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар хизматида ишлаб келган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари хорижий тажрибалар асосида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ҳимоя қилишда ижтимоий шартнома (келишув) ларнинг аҳамиятини ўрганиб чиқди. 2022-йилда БМТ Тараққиёт дастури ва Оксфорд камбағалликни қисқартириш ва инсон тараққиёти ташаббуслари маркази ҳамкорликда эълон қилган ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб 1,2 млрд.
Ҳукумат қарори (11-сон, 08.01.2024 й.) билан Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “туғилишлар статистикасидаги қарама-қаршиликлар” мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолатга Адлия вазирлиги матбуот хизмати ойдинлик киритди.
«Қамчиқ» довонида юк автомобили ЙТҲга учради. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилмоқда.
Эндиликда 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади. Бу ҳақда UzA хабар берди.
Silk Road Samarkand мажмуаси иштирокида ташкил этилган Павел Волянинг “Самарқандда яшаб қол” номли экстремал шоусининг биринчи қисми Россиянинг ТНТ каналида 14 январь куни эфирга узатилади. Самарқанднинг ноёб сайёҳлик марказининг замонавий меҳмонхоналари машҳур кўрсатувнинг асосий суратга олиш жойига айланди.
Юртимиз бўйлаб қулай, ҳамёнбоп ва хавфсиз авиақатновларни йўлга қўйган “Humo Air” авиакомпанияси самолётларининг навбатдаги манзили Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши бўлди. Бугун, 9 январь куни илк парвозни амалга оширган самолёт қатнови Тошкент халқаро аэропортидан Фарғонага сешанба ва пайшанба кунлари соат 14:20 да, Фарғонадан Тошкентга эса шу кунлари 15:45 да йўлга қўйилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Амрилло Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.