Жорий йилнинг 10 апрель куни “The Times” газетаси томонидан ўтказиладиган “Big Shot” ҳафталик фототанловида ўзбекистонлик Бекзат Жеэнбеков кадрга муҳрлаган “Кошинлар устида” сурати эътироф этилди. Расмда Бухородаги Улуғбек мадрасаси олдида ўтирган аёл тасвирланган.
«Ҳар тунинг қадр ўлубон,Ҳар кунинг ўлсун, Наврўз!»Ҳа, Мир Алишер Навоий бобомиз Наврўз ҳақида байт бита туриб, ғоят нафис тилакларни илинганлар, аслида. Зеро, Наврўз қалбимизда, уни ҳис қила туриб яшаш шукроналик бахтини улашади.
“Имом Ғаззолий “Ҳамма тўфону бало-қазолар ҳаётимизни бузиш учун келмайди, уларнинг баъзилари йўлимизни тозалаш учундир”дейди. Шу маънода, кейинги йилларда кўрган-кечирганларимиз – оғир синовлар бизни бир миллат сифатида бирлаштирди, ҳаётимизда учрайдиган бефарқлик, томир отиб кетган худбинлик каби иллатларнинг томирини қирқди, қалбларимизда бир-биримизга нисбатан меҳрни парвариш этди, десам янглишмаган бўламан”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ўзининг ноёб истеъдоди, кўп йиллик самарали ва бетакрор ижоди билан ўзбек қўшиқчилик санъатини ва миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, «Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси Шерали Жўраев «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Актёр Бахшилло Фатуллаев шу кунларда ўзбек ва турк киноижодкорлари томонидан суратга олинаётган “Юр муҳаббат” сериалида Турғун исмли бадавлат тадбиркор ролини ижро қилмоқда.Сериал продюсери Руслан Мирзаев, режиссёр Шуҳрат Саломов.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киноконцерни ДУК томонидан “Осмондаги болалар-3” бадиий фильми яратилади. Фильм сценарий муаллифи ва режиссёр Зулфиқор Мусоқов.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг март ойида тасдиқланган “2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг Манзилли рўйхати”га асосан мазкур объектни таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан амалга оширилади. Шунга кўра, ўтган ҳафта давомида Бухоро шаҳрида кузатилган муттасил ёғингарчилик оқибатида “Талипоч қалъа дарвозаси”нинг чап томонида қулаб тушган қалъа девори қисмини ҳамда унинг дарвозасини таъмирлаш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1,0 млрд.
П.Чайковскийнинг машҳур «Қарсилдоқ» балет-спектакли илк маротаба кўзи ожиз ва заиф бўлган томошабинлар учун тифлошарҳлаш ёрдамида намойиш этилди Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида илк бор кўзи ожиз ва заиф бўлган инсонлар учун «Қарсилдоқ» балет-спектакли намойиш этилди. У тифлошарҳлаш тизими ёрдамида амалга оширилди.
Санъат арбоби Жўра Маҳмудов 80 ёшида вафот этди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор, театр режиссори, педагог Жўра Маҳмудов оламдан ўтди — дея хабар қилди Маданият вазирлиги матбуот хизмати. Жўра Маҳмудов фаолияти давомида «Она»,«Қиёмат қарз», «Инсонликка номзод», «Оғриқ тишлар», «Сохта оқсуяк», «Қаердасан, жон болам», «Қирол Лир» ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган.
«Лазги» ҳужжатли фильми қатор халқаро кинотанловлар ғолиби бўлди Туризм ва спорт вазирлиги қўллаб қувватлаши остида ёш умидли режиссёр Ихтиёр Бахтиёров томонидан тасвирга олинган «Лазги» ҳужжатли фильми қатор халқаро тадбирларда нуфузли мукофотларга муносиб кўрилди. Жумладан, «Арт Стреам», «Фиффлондон», «Бласкбоард», «Лифт-Офф Сеасон Авардс» ва «ИФФТ» халқаро танловларида Лазги рақси тарихига бағишланган ҳужжатли фильм «Рақс ҳақидаги энг яхши ҳужжатли фильм» дея тан олинди.
January 21, 2022 Кинематография агентлиги Kun.uz сайтида эълон қилинган “Сабрия” машмашаси: Сериалдаги беҳаё саҳна мавзуси Фирдавс Абдухолиқов шахсига уланиб кетди” мақоласи юзасидан қуйидагиларни маълум қилади: Биринчидан: Сўнгги пайтлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган «Сабрия» телесериали Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмаган ва давлат маблағлари юқоридаги сериалга йўналтирилмаган. Мазкур сериалнинг Кинематография агентлигига алоқаси йўқ.
Ўзбекистон Давлат санъат музейининг янги биноси учун муҳандислик ва режалаштириш ечимларига бағишланган тақдимоти бўлиб ўтди. Музейнинг архитектура лойиҳаси бутун дунёга машҳур архитектор, Pritkserov мукофоти совриндори Тадао Андонинг «Tadao Ando Architect & Associates» меъморчилик бюроси иштирокида амалга оширилмоқда.
Бухоро вилоятида “Visit Uzbekistan Music” кенг кўламли видеолойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа анъанавий ва замонавий маданиятни тарғиб қилиш ҳамда замонавий ўзбек маданияти намоёндалари ижоди орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини хорижда тарғиб этишга қаратилган.
7 декабрь куни соат 17:00 да Алишер Навоий номидаги киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Pro art студияси томонидан суратга олинган “Ҳаёт афсунлари” бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади. Мазкур премьера 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан агентлик томонидан киномухлисларга туҳфа сифатида тақдим этилмоқда.
Маданий ташриф билан Озарбайжон Республикасига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Озарбайжон миллий консерваторияси ректори Сиявуш Карими билан учрашув доирасида ўзбек миллий мақоми ва Озарбайжон муғом санъатини чуқурроқ ўрганиш борасида икки томонлама маданий ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш, соҳада фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ўртасида онлайн семинарлар ташкил этиш каби масалаларни муҳокама ўртасига ташлади. Учрашув якунида Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти (Ўзбекистон) ҳамда Озарбайжон миллий консерваторияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Эзгу мақсадларга эришиш учун ҳормай-толмай меҳнат қилаётган соф ниятли олим ва маърифатпарвар инсон Амирсаидхон Ҳалимович Усмонхўжаевнинг 2011 йилда нашр этилган “Динимиз фидойилари” номли китоби вақт синовидан ўтиб, Президент Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида Янги Ўзбекистонни бунёд этишга киришилган замонда янада долзарброқ бўлди. Ортда қолган даврда китобнинг тез тарқалиб кетиб, нодир асарга айланганлиги, бутун дунё ва мамлакатимизда рўй берган кейинги улкан воқеа-ю ҳодисалар, китобни янги маълумот ва хулосалар билан тўлдириб, қайта чоп этишга зарурат туғдирди.
Музейлар ҳамма замонларда улкан таммуддунлар ҳақида жамоатчиликда тасаввур уйғотиш билан бирга тарихдан жонли дарак бериши билан аҳамият касб этган. Бу борада катта тажрибага эга бўлган Россиялик музейшунослар иш фаолияти ўзига хосдир.
Дунё тараққиётининг бешиги ҳисобланган шаҳарлар, цивилизациялар саноқли. Улар қаторида Хоразмнинг борлиги ҳар бир ўзбекистонлик учун фахр ва ифтихор эканига шубҳа йўқ.
Бугун Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси Халқаро медиа холл ташкил этилди. Мазкур очилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, юридик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар иштирок этишди.
Куни-кеча, яъни жорий йил 7-октябрь кунида Дўрмондаги Ёзувчилар уйида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан республика Бош прокуратураси, вилоят ва Қибрай туман ҳокимликлари ташкил этди.
Тошкент халқаро кинофестивали ёпилиш маросимида, унинг иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди. Мурожаатни машҳур рус режиссёри Тимур Бекмамбетов ўқиб эшиттирди.
— Аввалги кинофестивалларда жудаям ёш эдик. У пайтларда ҳозиргидек катта санъаткорлар билан яқиндан мулоқот қила оладиган даражада эмасдик, уларга ҳавас билан боқардик, холос.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.