“Ўзбекларнинг тилдан фойдаланиш ҳуқуқларини камситиш жавобгарликка сабаб бўлади” — Адлия вазирлиги

"Активист" лойиҳаси асосчисининг рус тилидан фойдаланишга оид чиқишларидан кейин Адлия вазирлиги ушбу соҳани тартибга солувчи қонунларни эслатди. Аввалроқ, "Активист" лойиҳаси асосчиси Ҳожиакбар Носиров Ўзбекистонда давлат тилида гапирмай, рус тилида сўзлашаётган айрим корхона ишчиларини гапириб, барчани ўзбек тилида сўзлашишга чақиргани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати 4 ойга чекланади — харита

Бунга ер ости туннели қурилиши бошланаётгани сабаб бўлган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Мирзо Улуғбек тумани “Янги Ўзбекистон” шоҳ кўчаси бўйлаб “CAEX" савдо кўргазмалар уйидан “Янги Ўзбекистон” боғининг кириш қисмигача бўлган ҳудудда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Самарқандда велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Маълумки, кеча старт олган велоспорт спорти тури бўйича USI календар режасига киритилган U - 23 ёшгача бўлган (эркак - аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати юқори ҳароратда ўтказилди. Маълумот сифатида қайд этиш лозим, ушбу турнирда 100 нафардан зиёд иштиёқманд велоспортчилар чемпионлик сари пойгада иштирок этишди.

Сергели ва Учтепа туманларида ҳаво мониторинги автоматик станциялари ишга туширилди

Мавсум ва метеорологик шароитга қараб ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг умумий ҳолати ва тенденцияларини баҳолашга имкон беради. Экология вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги ва "Замин" фонди томонидан "Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш" қўшма лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги Сергели ва Учтепа туманларида ҳаво мониторинги автоматик станциялари ишга туширилди.

Тошкентда алиментдан қочиб юрган ота уйининг деворлари орасидан топилди

Уч нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алиментдан қочиб юрган отага 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси хабарига кўра, М.Улуғбек туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Н.Ҳ.дан ундирувчи Ш.Ҳ.

Шавкат Мирзиёев Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Жаҳон банки гуруҳининг операциялар бўйича бошқарувчи директори Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда касб касалига чалинган ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги мактаблардан бирида ишлаган ўқитувчига касб касали бўйича зарар пуллари тўланмай келингани аниқланди. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан мазкур ўқитувчига жами 337 млн сўм ундириб берилди.

Тошкентда мактаб директори ва ота-она жанжаллашди — видео

Ўқувчининг отасига 10 сутка ва ўқитувчига жарима жазоси қўлланилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ва ота-оналар ўртасида жанжали акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Жаҳон банки гуруҳининг операциялар бўйича бошқарувчи директори Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Афруза Ҳамдамова Қозоғистондаги халқаро турнир ғолиби бўлди ва Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахмат бўйича "Asian Zonal Chess Championships 2025" мусобақаси бўлиб ўтди. Эркаклар ўртасидаги мусобақада олтин медални Алдияр Ансат (Қозоғистон, 7,5 балл), кумушни Сатбек Ахмединов (Қозоғистон, 7,0 балл) қўлга киритган бўлса, бронза медали эса Ўзбекистон вакили Муҳаммадзоҳид Суяров (7,0 балл)га насиб этди.

Тони Блэр институти Ўзбекистондаги ислоҳотларга маслаҳат ёрдамини кўрсатади

Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэрни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Марказий Осиё киберспортининг асосий давлатига айланмоқда

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юртимизда спортни ривожлантириш, мусобақалар ўтказиш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, инвестициялар киритиш борасида муайян ишлар олиб бормоқда. Бу кўплаб комплекс мусобақалар дастурига киритилаётган киберспорт ривожини мамлакатимизда янги босқичга олиб чиқиш ва Ўзбекистонда нуфузли мусобақаларни ўтказиш учун кенг имкониятлар тақдим этади.

Футбол бўйича Олимпиада-2028 янги форматда ўтказилади

Футбол бўйича Олимпия турнири 2028 йилда янги форматда ўтказилади. Халқаро олимпия қўмитаси спорт директори Кит Макконнеллнинг маълум қилишича, Лос-Анжелес Олимпиадасида эркаклар ўртасидаги турнирда аввалги 16 та ўрнига 12 та жамоа иштирок этади.

Тошкентда "зарядда" турган ZEEKR автомобили ёниб кетди — видео

Шаҳар ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, 10 апрель куни соат 07:30 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Фурқат кўчасида электромобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.  Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 07:35 да етиб бориб, ёнғин соат 08:28 да ўчирилди.

Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.  Бундан ташқари, уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

Ишхонасида "гашиш" чекиб ўтиргани айтилган андижонлик амалдор ва унинг бошлиғи ишдан олинди

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Аввалроқ, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари хизмат хонасида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилаётгани айтилган сурат ижтимоий тармоқда тарқалди.

Grand Slam Tour 2025. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Магнус Карлсенга ютқазди

Франциянинг Париж шаҳрида шахмат бўйича Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 турнирининг плей-офф босқичига бугун старт берилди. Нодирбек Абдусатторов чорак финалда норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс юритиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Саблячиларимиз жаҳон чемпионатида 2 та бронза медалларини қўлга киритишди

Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилаётган ҳақида маълум қилган эдик. Бугун жамоавий дастурда иштирок этган саблячи ёшларимиз қизлар ва йигитлар ўртасидаги дастурларда бронза медалларига сазовор бўлишди.

Азиз Тошпўлатов Волейбол федерацияси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида ички ишлар вазири генераль-майор Азиз Тошпўлатов федерация раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар в.б. тайинланди

Шуҳрат Хўжамбердиевич Джўраев Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.У ҳокимга қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалаларида ёрдам беради.

«Томонлар ички процедураларни якунлаш жараёнида» — Ўзбекистон ТИВ Хитой билан визасиз режим ҳақида

Telegram`даги POLITIK Central Asia канали Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим бўлмайди, бу бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти, дея ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳозирда томонлар давлат ички процедураларини якунлаш жараёнида.

Интернетда "Абдуллоҳ" номи билан танилган "тиктокер" қамоққа олинди — видео

Миллатлар аро низо келтириши мумкин бўлган ҳамда ўзбек халқига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтгани учун унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ тахаллуси билан танилган Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли шахс 2024 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Кореяда яшаб, ўзининг тармоқдаги саҳифалари орқали миллатлар аро низо келтириши мумкин бўлган ҳамда ўзбек халқига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтиб, чиқишлар қилган.  Унинг бу сўзлари кўплаб ўзбекистонликларнинг эътирозларига сабаб бўлган.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисоблари Россия Федерал солиқ хизмати томонидан яна блокланди

UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яна солиқ билан боғлиқ муаммолар сабаб эътибор марказида. “Mash na sporte” нашри хабарига кўра, спортчининг банкдаги ҳисоблари Россия Федерал солиқ хизмати томонидан блокланган.

Қозоғистонга тухум олиб кириш тақиқланди

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири 4 апрель куни мамлакатга товуқ тухумларини олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.

Ўзбекистон миллий хоккей терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионатида иштирок этади

Март ойининг бошида ёшлар терма жамоамиз ўз ёш тоифасидаги Жаҳон Чемпионатида дебют қилди. Мусобақа Таиландда бўлиб ўтди.

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади

Айниқса, давлат томонидан молиялаштириладиган концертларда фонограммалардан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади, эндиликда ижрочиларга унвонлар беришда уларнинг жонли ижро этиш имкониятлари ҳисобга олинади. “Концерт-томоша фаолиятида жонли ижрони янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди.  Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан: — давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади; — концерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» деб аниқ кўрсатилиши лозим; — Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик ўрта вазн тоифасидаги собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг (28-8-0-1) жанг санаси маълум бўлди. Унга кўра, спортчи 14 июнь куни Чехиянинг Прага шаҳрида октагонга чиқади.

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик ўрта вазн тоифасидаги собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг (28-8-0-1) жанг санаси маълум бўлди. Унга кўра, спортчи 14 июнь куни Чехиянинг Прага шаҳрида октагонга чиқади.

Ўзбекистон 26 та замонавий Airbus ва Boeing самолётларини харид қилади

Давлат раҳбари масъул идораларга турли йўналишлар бўйича парвозлар ва сайёҳлар сонини ҳисоблаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифда 14 та янги замонавий “Airbus” самолётини харид қилиш, яна 5 тасини ижарага олишга келишилди, “Boeing” компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошланди.

Камшибек Конкабоев: “Жанг ташкил қилинса, Жалоловга қарши рингга чиқишга тайёрман”

Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали совриндори, жаҳон чемпионатининг икки карра кумуш медали эгаси Камшибек Конкабоев яна бир бор ўзининг принципиал рақиби — ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловга қарши рингга чиқишга тайёрлигини билдирди. Спортчи журналист Акерке Омирҳон билан суҳбатда жанг ташкил қилинса, Жалоловга қарши рингга чиқишга тайёр эканлигини билдирган: "Агар жанг ташкил этилса, Баҳодир Жалолов билан яна бир марта рингга чиқишга тайёрман.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.