Янги йил байрами арафасида ўн битта туманда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди. Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир нечта бозорларида арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 10-декабр куни БМТнинг Ню-Ёркдаги бош қароргоҳида қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг фаолиятига бағишланган юқори даражали брифинг ташкил этилди. Тадбир СМТИ ва Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий ваколатхонаси томонидан БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази кўмагида ўтказилди.
Келаси ўқув йилида дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағлар тўлиқ Давлат бюджетидан ажратилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, 2025 йилда 81 млн нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағларни тўлиқ Давлат бюджетидан қоплаш кўзда тутилган. 2024 йилда мактаб ўқувчилари учун 83,2 млн нусха дарслик ва машқ дафтарларини етказиб бериш учун Давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилган.
2024-йил 10-декабр куни Тошкентда қишлоқ аҳолисининг ҳаётини ўзгартирадиган ташаббусни амалга оширишдаги ютуқлар муҳокама қилинди – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда амалга оширилаётган “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” ва “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳалар Ислом Тараққиёт Банки ва ОПЕК Халқаро Тараққиёт Фонди томонидан молиялаштирилмоқда.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сарварбек Зафаржонов Баҳрайнда ўтаётган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз ҳисобига яна бир медални тақдим қилди. -89 кг вазн тоифасининг "А" гуруҳида қатнашган полвонимиз бронза медалига сазовор бўлди.
Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Ҳусниддин Ато ва шогирдларининг “Бир мактаб - турфа нигоҳ” деб номланган фотокўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, Ватанимиз спорти тарихида энг оламшумул натижалар қайд этилган Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги унутилмас лаҳзалар акс этган фотосуратлар ҳам ушбу фотокўргазмадан жой олган.
Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун барча ғолиб ва совриндорлари аниқ бўлди. Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. “Геолог” спорт мажмуасида ташкил этилаётган мамлакат биринчилигида 2008-2009-йилларда таваллуд топган ёш дзюдочилар медаллар йўлида баҳс олиб боришяпти.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқув йилининг учинчи чораги бошланиш санасини эълон қилди. Мактабларда қишки таътил 2024 йил 29 декабрдан бошланади ва 2025 йил 11 январгача давом этади.
Жамоамиз якунларга кўра умумжамоа ҳисобида ҳам 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан яна бир бор тенгсизлигини исботлади. Бугун қитъа биринчилигида эркаклар иштирокидаги финал баҳслари бўлиб ўтди.
ФИФА президенти Жанни Инфантино 2025 йил Қатар майдонларида ўтказиладиган U-17 Жаҳон чемпионатининг аниқ саналарини маълум қилди. Унга кўра, ўсмирлар ўртасидаги мундиал бош соврини учун кураш 2025 йилнинг 5–27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Кўрсатилган давр мобайнида ҳайдовчилар муқобил йўллардан фойдаланиши тавсия этилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида жорий йилнинг 10 декабридан 2025 йилнинг 15 январигача қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди.
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Сарварбек Зафаржонов супачага чиқади.
Бугун Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етади. Маълум қилганимиздек, мусобақани эркаклар ўртасидаги финал баҳслари якунлаб беради.
Ўтган ҳафта охирида Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтган UFC 310 турниридан кейин Лига рейтинги янгиланди. Ярименгил вазн тоифасида россиялик Мовсар Евлоев америкалик собиқ чемпион Алжемейн Стерлинг устидан ғалаба қозонганидан кейин тўртинчи ўринга кўтарилди.
Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бугун, 10 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилмоқда.
Пойтахтнинг барча туманларининг марказий хиёбон ва боғларида байрам арчалари ўрнатилади. Байрам тадбирлари 25 декабрдан 10 январга қадар ўтказилади.
Яшнобод туманида жойлашган МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланди. Тошкент шаҳрида метални қайта ишлаш заводи томонидан 26,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди.
Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, кескин ва муросасиз баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, кескин ва муросасиз баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ 23 декабрдан талабалар поезд учун чегирма асосида чипта олиш мумкинлигини маълум қилди. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилди. Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма (SV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.
Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугун унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирокларини бошлашади.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 8 декабрь куни MMA бўйича UFC 310 турнири бўлиб ўтган эди. Ушбу кечада қатнашган спортчилар эга чиққан пул мукофоти миқдори маълум қилинди.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлёв Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган ташкилот тадбирлари доирасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони бўлган боксчиларни 100 минг доллар пул мукофоти билан тақдирлади. Мукофот олганлар орасида ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўстматов, Баҳодир Жалолов, Лазизбек Мулложонов, Абдумалик Ҳалоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар бор.
Бугун Таиланднинг Чиангмай шаҳрида ташкил этилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтади. Хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси мазкур босқичга етиб келган.
Чегирма давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади. Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50% гача чегирма эълон қилинди.
Энергетика вазирлиги нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади.
Чекловлар ҳақидаги маълумотларни ҳокимликлар бериб боради. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган талаби кескин ошиб, республика газ транспорт тизими объектлари максимал қувватларда ишлашига, шу жумладан, газни ер ости сақлаш омборларидан режалаштирилган максимал кунлик газ олинишига ва тармоққа узатилишига қарамай, қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. "Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини (тиббиёт, мактаб, мактабгача таълим, олий таълим муассасалари ва бошқалар) табиий газ билан таъминлаш устувор вазифамиз эканлигини инобатга олиб, ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ишлаб чиқилган режа-графикларга мувофиқ, истеъмол юқори бўлган айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда", - дейилади вазирлик хабарида.
«Universal Horses Stable» от спорти клубида Конститутция куни муносабати билан қадимий ўйинларимиздан бири - човкен бўйича турнир ташкил этилди. Айтиш керак мамлакатимизда човкен федерациясининг ташкил этилганига унча кўп вақт ўтмаган бўлсада унинг оммавийлиги ортиб бормоқда.
МОҚ раҳбарияти жойларда спорт федерация ва ассоциацияларининг янги Олимпия циклига тайёргарлик режалари билан танишмоқда. Кеча мутасаддилар Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг бу борадаги тақдимотини таҳлил қилишди.
Таиландда якунига етиб бораётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қитъамиздаги етакчилигини яна бир бор намойиш этмоқда. Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган ярим финал жангларида рингга кўтарилган 11 нафар боксчимиздан 10 таси ғалаба қозониб, 11-декабрь кунига белгилганган финал босқичига йўл олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.