Пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади. “Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: — иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;— боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.
Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида шерикликнинг юксак даражасига эришилгани, яқин ва самарали ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон ҳудудларида саноатнинг ривожланишидаги ижобий ўзгаришларни таҳлил қилди. 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 баробар ошиб, 2023-йилда 655,8 триллион сўмни ташкил этди.
Ўзбекистон раҳбари Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
“Ўзгидромет” агентлиги 1−8 май кунлари Тошкент вилоятида содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди. Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли вилоятнинг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг (Чотқол тизмаси тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиши юзага келиши мумкин.
Ўзбекистондаги жами 236 мингдан ортиқ ишчига эга 10 та энг йирик иш берувчи компания рўйхатини эълон қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
“Катта дубулға” турнирларининг 22 карра чемпиони, дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, 37 ёшли испаниялик Рафаэль Надал Мадриддаги “Мастерс” туркумидаги турнирнинг 1/8 финалда Чехия вакили Иржи Леҳечка (5:7, 4:6) билан ўйиндаги мағлубиятини эмоционал тарзда изоҳлади. “Мен ҳақиқатан ҳам бахтлиман.
Ушбу йўналиш бўйича "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 3-4-5 май кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
23 апрель куни мамлакатимизда старт олган хоккей бўйича Осиё-Океания чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, 10 та жамоа қатнашган чемпионатнинг амалдаги ғолиби сифатида иштирок этган Ўзбекистон U18 терма жамоаси қаторасига иккинчи бор бош совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева юртимизда меҳмон бўлиб турган Германия Бундестагидаги “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистон қонунчилигида 2024 йил 1 майдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Қуйида ушбу санадан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар тақдим этилди.
Фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан картадан картага амалга оширилаётган пул ўтказмалари назорати бўйича тарқатилаётган маълумотларга қўмита томонидан муносабат билдирилди. Ижтимоий тармоқларда ҳар йили картадан картага пул маблағларини ўтказиш бўйича шубҳали p2p ўтказмалари тоифасига кирмайдиган лимит жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот тарқалди.
«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида, Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларга мувофиқ қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга лойиҳа офиси ташкил этилади.
Фуқаро томорқасидаги қамиш ва хашакларни ёқиб юбориши натижасида аланга бошқа жойларга ҳам ўтиб кетган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида боғ ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Таиланддаги аномал иссиқлик туфайли 30 киши ҳалок бўлди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги апрел ойи бошидан бери 40 даражадан пастга тушмаган.
Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура хабарига кўра, Бухоро шаҳридаги бир қатор тарихий ёдгорликлар “Хўжа Калон” масжиди, “Хусайни” ва “Нодир Девонбеги” мадрасалари ҳамда “Арк” мажмуаси деворларини реставрация ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилган. Ўрганишда, ушбу ёдгорликларда бажарилган иш ҳужжатларига сохта ёзувлар киритиш йўли билан реставрация ва таъмирлаш ишларида: — “Хўжа Калон” масжидида 731 млн сўм; — “Хусайни” мадрасасида 216 млн сўм; — “Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн сўм; — Бухоро шаҳри тарихий маркази ҳудудида жойлашган 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн сўм бюджет маблағи талон-тарож қилингани аниқланди.
1 май куни Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Учтепа тумани электр таъминотидан вақтинчалик узилади. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари”нинг маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади: Бектемир тумани: “Ийк ота” ҳамда “Гулбоғ” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача; Учтепа тумани: 18-сонли Автосарой ва “Найман”, “Ўрикзор”, “Саккокий”, “Кўркамобод”, “Шароф”, “Тақачи” ҳамда “Бешқайрағоч” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Тўлов миқдорлари аввалгидек: енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) — бепул; жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори — БҲМнинг 8 баравари (2.720.000 сўм); Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса — БҲМнинг 14 баравари (4.760.000 сўм); М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) — БҲМнинг 40 баравари миқдорида белгилан (13.600.000 сўм). Рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) олсангиз ушбу тўловларга 10% чегирма бўлади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда «Humo glass-biznes» МЧЖга тегишли М2 тоифадаги «Gaz A21R33» русумли транспорт воситаси учун белгиланган тўлов суммаси 10% чегирма билан 12.240.000 сўм бўлганлигини маълум қиламиз.
Янгиланган рейтингдан ярим оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик жангчи Богдан Гусков ҳам жой олди. UFC Вегас 91 турнирида Раян Спенни нокаутга учратган Богдан рейтингда 12-поғонани банд этди.
Дастлаб 2024 йил 1 июндан нархлар ошади сўнг, 2025 йил 1 январдан бошлаб яна кўтарилади. “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Вазирликда ИЖФ бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Бош директори, Халқаро киберспорт федерацияси президенти Влад Маринеску билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзбекистон элчиси шарафига «Истана» ҳукумати қароргоҳида фахрий қоровул саф тортди.
Тошкент вилояти Оҳангарон туман, «Қораҳтой» маҳалласида боғ ёқиб юборилган. Маълум қилинишича, боғда 1500 га яқин дарахт ёниб кетган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2022-2023 йилларда Ер участкалари ва унга бўлган ҳуқуқларни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш динамикасини таҳлил қилди. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар 2022-йилда 989,3 млрд.
Улар мазкур дори воситасини 16750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Легионерларимиз Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.
Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди.
“Ўзгидромет” 1 май, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Автобуслар кунига икки марта эрталаб ва кечқурун ҳаракатланади. Пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.