Атроф-муҳитдаги жиддий ўзгаришлар, янги турмуш тарзи тенденциялари ва нотўғри овқатланиш туфайли ёш авлод ўзини тез қаришга маҳкум қилмоқда, дейди олимлар. Бу хақда zamon.uz хабар берди.
Чипта нархи хизмат кўрсатиш даражасига қараб 20 фоиздан дан 40 фоизгача ошади. 2024 йил 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларининг чипталар нархлари эконом-класс 20 фоизга, бизнес-класс 30 фоизга ва VIP-класс вагонлари учун 40 фоизга ошмоқда.
Маълумки, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, мақсадида 2024 йил 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс -20%, бизнес класс -30% ва ВИП класс -40% вагонлари учун ошмоқда. Тошкент — Бухоро ВИП – 890 000 сўм Бизнес – 600 000 сўм Эконом – 403 000 сўм Тошкент — Қарши ВИП – 747 000 сўм Бизнес – 507 000 сўм Эконом – 338 000 сўм Тошкент — Самарқанд ВИП – 554 000 сўм Бизнес – 358 000 сўм Эконом – 244 000 сўм
Ижтимоий тармоқларда “Ғишткўприк” чегара божхона постида кузатилаётган тирбандликлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент вилояти божхона бошқармасининг хабар беришича, айни кунларда “Навоий” чегара божхона постида замонавий божхона пости қад ростлаётгани сабабли мазкур постнинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказилади. Республикамизнинг барча ҳудудларида «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобиль экологик назоратдан ўтказилди.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, ўсимлик ёғи, консерваланган гўшт маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқатлар ўрин олган. Президент топшириғига асосан, афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади. Жанг расман тасдиқланган матбуот анжуманида Мадримов бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди: “Профессионал боксдаги фаолиятимни бошлаган пайтимда Теренс каби боксчиларга қарши жанг ўтказишни орзу қилганман.
UFC промоушенида жанг қилаётган Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг сани ва рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда ташкилот президенти Дана Уайт маълум қилди.
Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги давлат ташкилотлари ва хусусий секторда қанча нафақадагилар ишлаётганини ҳисоблаб чиқди. Бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда.
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Расмий маълумотномага кўра, иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларга фундаментал монетар омиллар таъсири босқичма-босқич камайиб бормоқда. Шу билан бирга, жорий йил 1 майдан айрим тартибга солинадиган тарифларнинг эркинлаштирилиши, умумий инфляцияга бир марталик таъсир кўрсатиши мумкин.
Зоир Мирзаевнинг телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси Ангрен шаҳридаги 2 та мактабда амалга оширилган эди. Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Экология вазирлиги назорат тадбирларини ўтказиб, меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётган 500 дан ортиқ автомобилларни аниқлади. 10 апрелдан ҳозирга қадар республика бўйлаб 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойда моддий ёрдам берилиши, янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақат Қонунда белгиланиши ва ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш кўзда тутилган. Жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб, бир қатор ўзгаришлар кучга кирмоқда.
Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб ёзади NewTimes.kz ахборот агентлиги. Тадбиркор ўз дўконларида ишлайдиган ходимларга хоҳишига кўра 10 кунлик қўшимча таътил талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди.
Рўйхатнинг бошида метан газ ўрин олган бўлса, қуйи поғоналарда шакар ва пропан газ жой олган. Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг I чорагида энг кўп сотилган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.
23 апрель куни Термиз шаҳрида “Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатларнинг транспорт вазирлиги раҳбарлари иштирок этишди.
Мирзо Улуғбек туманида “TOEFL” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Меҳр дафтари” жамғармасидан автомобиллар сотиб олгани ҳақида хабар тарқалган эди. Аввалроқ ОАВда бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Меҳр дафтари” жамғармасидан электромобиллар харид қилганлиги тўғрисидаги хабар тарқатилган эди.
Аввалроқ, бир эркак Atlas Party номли миллий либослар тадбирида қатнашган аёлларни ярим-яланғоч кийинганлигини айтиб, танқидга олганди. Жорий йилнинг апрель ойида "Замонавий аёллар" клуби томонидан Atlas Party номли миллий либослар тарғибот тадбири ўтказилган ва тадбирдан лавҳалар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди. Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг муҳим йўналишлари хусусан, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев UFC 302 даги рақиби америкалик Дастин Порье ҳақида гапирди. “Мен Порье билан жанг режамни биламан.
Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги мактаб ўқувчисига жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.
Бу 2023 йилнинг бошига нисбатан 15,3 фоизга кўпроқдир. Олтиннинг умумий экспортдаги улуши 42 фоизга яқинлашган.
Кипрнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Кипрос Ёргаллис Ўзбекистон ТИВ вазири билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси Қозоғистонда ишлаш мақсадида келаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирди. Қайд этилишича, сўнги вақтларда Қозоғистон Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўзини Элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништираётган фирибларга маълум бир пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаролик паспортларини бериш ҳолатлари кузатилмоқда.
3 август куни ўтказилиши кутилаётган Исроил Мадримов ва мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд оқшомининг карди шакллантирилмоқда. Таниқли инсайдер Майк Копенжернинг ESPN нашрига таяниб хабар беришича, 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказиладиган бокс оқшомида Тим Цзю (24-1, 17 KO) ҳамда Вёржил Ортис (20-0, 20 KO) ҳам ўзаро жангда рингни иккига бўлишади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.” АЖ масъул шахслари “Зарбанд (1978)” мармар конининг кон ажратмаси бўйича белгиланган чегарадан ташқарида ўзбошимчалик билан жами 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиб, табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суд автомобиль ташувчи машинани йўл ўртасига қўйиб, сунъий тирбандлик юзага келтириб чиқарганларга жазо тайинлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида бир нечта йигитлар автомобилларни ташиш учун мўлжалланган юк машинани йўлга қўйиб, қўшиқ куйлаётгани акс этган видео тарқалди.
Самарқандда маст ҳолатда бўлган турмуш ўртоғининг қўл-оёқларини арқон билан боғлаб, устига бензин сепиб, тириклайин ёқиб юборган 32 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди. Суд ҳужжатларида кўрсатилишича, марҳум ва қотилликда айбланган аёл ўртасида тез-тез оилавий жанжал содир бўлиб турган.
Омбудсман ўрганиш ишларини олиб бориб, воқеа сабабларини маълум қилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизматининг хабарига кўра, Жиззах вилоятидан Б.О.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.