Ўзбекистонда бир ярим мингга яқин аёл ҳайдовчи ўзини-ўзи банд қилган

2024 йил I чоракда давлат бюджетига 40,3 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106 % ўсди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Қозоғистонга ишлаш учун бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Миграция агентлиги фуқароларни фирибгарларга ишонмаслик ва паспортни нотаниш инсонларга бермасликка чақирди. Сўнгги вақтларда ишлаш учун Қозоғистонга борган ёки ушбу давлатда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Тошкентда қачондан 02 кодли автомобил рақамларидан фойдаланиш мумкинлиги айтилди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент шаҳрида 02 кодли авторақамлардан қачондан фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу муддатни тахмин қилиш учун жорий код — 01 билан бошланадиган рақамларнинг мумкин бўлган максимал комбинациялар сонини ҳисобга олиш керак.

Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим қилди

Россия 23 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Innoprom кўргазмасида водород ёқилғиси билан ишлайдиган дунёдаги биринчи ҳашаматли автомобилни тақдим этди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Шаҳрам Ғиёсов Олимпиада чемпиони Данияр Элеусинов ҳамда ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жаъфаров жанги борасида фикр билдирди

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов “Дарё” билан суҳбатда Саиджамшид Жаъфаров ҳамда қозоғистонлик Данияр Элеусинов қарама-қаршилиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.“Жуда зўр жанг бўлади.

Осиё Бокс Конфедерацияси ўзбекистонлик боксчи Жаҳонгир Зокировни эътироф этди

Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) матбуот хизмати 2024 йилда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган 20 ёшли ўзбекистонлик боксчи Жаҳонгир Зокировни эътироф этди, деб ёзади “Sports.kz”.“Жаҳонгир Зокиров Баҳодир Жалолов йўлидан бормоқда.

Тайсон Фюри Олександр Усикка қарши жангдан бош тортса, 10 миллион фунт жаримага тортилади

Супер оғир вазн тоифасида WBА Супер, ИBF, WBО ва IBО камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фюри мутлақ жаҳон чемпионлиги май ойида бўлиб ўтади. Агарда Фюри ушбу жангдан бош тортса, 10 миллион фунт жаримага тортилади.

Баҳодир Жалолов ўз ўрнида, Шаҳрам Ғиёсов бир поғона кўтарилди. WБC рейтингни янгилади

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Наманганда археологик ёдгорликларни бузиб, уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирида Наманганда қадимий ёдгорликларни бузиб уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Бойсундаги автоҳалокатда 6 киши вафот этди

Бойсунда Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёл вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинди

Ижтимоий тармоқларда “Фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани” мазмунидаги хабарлар тарқалганди. Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади.

Танзила Нарбаева Девид Кемиронни қабул қилди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемеронни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, шунингдек, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

“48 соат эмас, 15 кун” - ИИВ маъсули жарима ҳақидаги хабарга тушунтириш берди

Фото ва видеорадарлар ёзган жарима 48 соат ичида хабар қилиниши ҳақидаги хабар бўйича тушунтириш берилди. Аввалроқ, Олий мажлис қонунчилик палатаси “фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани ҳақида хабар берганди.

Ўзбекистонда 2030 йилгача газ ва "свет" муаммоси тўлиқ ҳал этилади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги матбуот котиби тарифлар ошгани сабаб, энди кўпроқ маблағ соҳани ривожлантиришга сарфланса, тизимда 2030 йилгача муаммо қолмаслигини маълум қилди. Ўзбекистонда 2027-2030 йилларгача электр энергияси ва табиий газ етказиб беришдаги узилишлар муаммоси тўлиқ ҳал этилади.

48 cоат ичида юборилмаган радар маълумоти учун жарима тўланмайди

Олий Мажлис депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасида йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатиш белгилаб қўйилмоқда.

Бокс. Исроил Мадримов матбуот анжуманида қатнашиш учун АҚШга жўнаб кетди

Чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов бугун тонгда АҚШга жўнаб кетди. Ҳамюртимиз эртага Нью-Йорк шаҳрида Кроуфорд билан бўладиган жангига учун махсус ташкил этиладиган матбуот анжуманида иштирок этади.

Бокс. Исроил Мадримов - Теренс Кроуфорд жанги WBO камари учун ўтказилади

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) Мадримов - Кроуфорд жанги ғолиби WBO йўналишининг вақтинчалик камарини қўлга киритишини маълум қилди. Ушбу жангда ғалаба қозонган боксчи биринчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик (Interim) WBO камари соҳиби бўлади.

Битирувчи синфлар учун имтиҳон топшириқлари эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди. Унда умумтаълим мактаблари ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.

Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари кенг қамровли шерикчилик тўғрисида декларацияни имзоладилар

Бахтиёр Саидов ва Девид Кемерон Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларини барча соҳаларда мустаҳкамлаш бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистонга ташриф буюрган Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди.  "Суҳбатимиз ҳам самарали, ҳам мазмунли бўлиб, Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларини барча соҳаларда мустаҳкамлашга қаратилган асосий вазифаларни белгилаш имконини берди.

Фарғонада алимент тўламасдан қочиб юрган эркак яшаш хонадонидаги қудуқ ичидан топилди

Алимент тўламаган эркакнинг қарздорлиги 10 млн сўмдан ортиб кетган бўлсада уни тўлаш ўрнига беркиниб юрган. Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги тадбир давомида фарзандини моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган қарздор яшаш хонадонидаги "қудуқ"дан топилди.

Ўзбекистонда аёл ҳайдовчилар сони бир ойда деярли 500 нафарга ошди

Солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилган аёл ҳайдовчилар 1500 нафарга яқин эканини маълум қилди. Солиқ мобил иловасида бепул рўйхатдан ўтган ҳолда даромад солиғидан имтиёзга эга бўлиб, бугунги кунда 481,4 минг нафар ҳайдовчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда.

Қоида бузилгани ҳақида фото ва видео 48 соат ичида келмаса, жарима бекор бўлиши мумкин

Ҳайдовчилар қоидани бузганлиги ҳақида 48 соат ичида хабар берилмаса, жаримани бекор қилиш белгиланмоқда. Депутатлар қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.

Скутер, мопед ва велосипед ҳайдовчиларига маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда. Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жиззахда мактаб ўқитувчиси 1-синф ўқувчиларига стул кўтартирди — видео

Ўқувчилар инглиз тили дарсида уйга берилган вазифаларни бажармаганлиги учун ўқитувчи томонидан жазоланган. Жиззах вилоятидаги мактабда таҳсил олаётган 1-синф ўқувчилари стул кўтариб турганликлари акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Серра-Леоненинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Серра-Леоненинг мамлакатимиздаги биринчи элчиси Муҳаммад Ёнгавони қабул қилди. «Серра-Леоне Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ёнгаво жанобларини қутлашдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.

“Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

«Толибон» ҳукумати Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда «Tasnim» ахборот агентлиги хабар берди.

Тошкент вилоятида табиий газни автомобилларга сиқилган газ сифатида сотилганлиги аниқланди

TRAST M.” МЧЖга қарашли Бўка туманида жойлашган АГТКШда табиий газни автомобилларга сиқилган газ сифатида сотишган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Ўзбекистонда аҳоли сони энг тез ўсаётган ҳудудлар маълум қилинди

2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 % га кўпайган.

Икки вилоятда қор кўчиш хавфи эьлон қилинди

Жорий йилнинг 23-30 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиядаги тиббий туризм: Ислом мамлакатларидан беморларни нима жалб қилади

Россияда тиббий туризм сезиларли даражада ривожланмоқда. Агар 2017-йилда Россия Федерациясида 300 минг чет эллик даволанган бўлса, 2022-йилда — 1,2 миллиондан ортиқ беморларнинг катта қисми Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатларидан.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.