2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 759 045 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ иши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда 17 февраль куни Тошкент вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
2024-йилнинг 21-февралидан 3-мартигача Россияда бўлиб ўтадиган тадбирни экспертлар шундай баҳоламоқда. Жаҳон спорти тарихида биринчи марта Қозонда «келажак ўйинлари»халқаро мултиспорт турнири бўлиб ўтади.
”Пахтакор” клуби собиқ ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Хузестоннинг ”Истиқлол” клуби ўзбекистонлик ҳимоячи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.
Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли 10 та вилоятдаги 18 та республика автомагистраллари ёпилди, деб ёзди Orda.kz «КазАвтоЖоле» хабарига кўра, республика бўйлаб йўлларда 274 киши ва 181 техника ишламоқда. Абай вилоятида қор ва бўрон туфайли Омск-Майкапшагай йўли ёпилди.
Кеча Мисрдан Тошкентга гепатит C га қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг бешинчи партияси етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларига бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши «Daclatasvir» ва «Sofosbuvir-400mg», В гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон мезбонлик қилган «Катта дубулға» мусобақасидаги иштирокини тугатди. Унда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
“Ferrari” жамоаси аъзоси Чарльз Леклер Ўзбекистон автоспорт ва картинг федерацияси (NAFKU) таклифига биноан бугун Тошкентга келди.Мамлакатимизда FIА Бош ассамблеясининг ёзги йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда, тадбир Самарқандда бўлиб ўтади ва тадбир доирасида FIА ўзининг 120 йиллигини нишонлайди.
Ўзбек менталитетида уят нима? Бу шунчаки уят эмас, бу – оила, дўстлар ёки қўшнилар томонидан оммавий шармандалик ва айбдор қилиб кўрсатишдир.
Лас Вегасда 13 апрель куни UFC 300 турнири бўлиб ўтади.UFC президенти Дана Уайт 298-рақамли турнир якунлангач, юбилей мусобақанинг асосий жангини эълон қилди.
АҚШнинг Калифорния штатида Тошкент вақти билан 18 февраль тонгида UFC 298 турнири бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Алекс Волкановски ҳамда Илия Топурия ўртасида кечди.
Ушбу чекловлар магистрал газ қувурларида босимнинг пасайишига олиб келган кескин совуқ об-ҳаво туфайли амалга оширилмоқда. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти. Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бугун қор неча соат давом этиши сабаб фуқароларга бир қатор тавсилар берди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у бир неча соат давом этиши кутилмоқда.
Глиобластома — бош мия саратонининг энг агрессив шаклларидан бири. Ушбу хасталик ҳар йили дунёда 250-300 минг нафар кишида аниқланади.
Кеча, 17 февраль куни Бухородаги ”Газли“ магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли бир нечта газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида қисқа муддатли узилиш кузатилган. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, бунга Бухоро вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида юзага келган 110 кВ кучланишли ”L-Газли-1“ ва ”L-Газли-2” электр узатиш тармоқларидаги носозлик сабаб бўлган.
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати старт олди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси жамғармасига мусобақанинг илк кунидан медаллар ёзила бошланди.
АҚШнинг Калифорния штатида Тошкент вақти билан 18 февраль тонгида UFC 298 турнири бўлиб ўтади. Асосий жанг ярим енгил вазн тоифаси вакиллари Александр Волкановски ва Илия Топурия ўртасида кечади.
Велоспорт бўйича олти карра Олимпиада чемпиони британиялик Крис Хой ўтган йили саратон касаллигига чалингани ва ҳозирда кайфияти яхши эканлигини айтиб ўтди.“Менда бир янгилик бор.
“Улкан тож” туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, испаниялик Рафаэль Надаль ҳозирда жаҳон рейтинги етакчиси, 36 ёшли сербиялик спортчи Новак Жокович ҳақида гапириб ўтди.“Новак яхши инсон.
Мисрда ташкил этилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг саралаш баҳслари ортда қолди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Расулжон Абдураҳимов финал йўлланмасини қўлга киритди.
2023 йилнинг декабрь ойи билан солиштирганда Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида тўрт поғона кўтарилган. Мамлакатда январь ойида мобил интернет орқали ўртача юклаб олиш тезлиги 26,97 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 11,25 Мбит/с ни ташкил қилган.
Бу ҳақда ДХХ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази хабар берди. 2023 йилда амалга оширилган киберҳужумларнинг географик жиҳатдан тааллуқлилиги таҳлилига кўра, Нидерландия (759,5 мингта), АҚШ (696,6 мингта), Россия (100 мингта), Германия (58 мингта), Ҳиндистон (53 мингта) ва Хитой (51 мингта) ҳудудидаги IP-манзиллардан энг кўп киберҳужумлар уюштирилганлиги кузатилган.
Қорақалпоғистон чегара божхона постида пневматик тўппонча ва унинг эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб ўтаётганлар қўлга олинди. Қорақалпоғистон божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона постига Россиядан Lada Largus русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаронинг қўл юклари ва багажи божхона назоратидан ўтказилганида, фуқаро пневматик тўппончани олиб келаётганлиги аниқланди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли соҳасида хавф-хатарларни хабардор қилиш бўйича Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади. “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида ижобий динамика кузатилмоқда. Энг катта ўсиш 7 фоизга фойдаланилган автомобиллар сегментида, энг кам ўсиш янги маҳаллий енгил автомобиллар сегментида 1 фоизга, электромобилларга қизиқиш эса 7,8 фоизга сезиларли даражада камайди.
“Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони билан Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. ️Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари соғлом ва фаол ҳаёт кечириши учун табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик бошқарув тизимларини жорий қилиш Стратегиянинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақасида ҳамюртимиз Миразиз Мирзахалилов рингга кўтарилди. У 10 раунд давом давомида мексикалик Луис Родригес Оканага қарши жанг олиб борди ва ғалабага эришди.
Боку «Катта дубулға» мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. -52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.
Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири бугун якунига етди.Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун Левон Аронянга қарши иккинчи ўйинни ўтказди.
1990 йилнинг февралида, 34 йил олдин, Майк Тайсон Токиода Жеймс Дуглас билан жанг қилди ва фаолиятида биринчи марта мағлуб бўлди.Унчалик кучли бўлмаган рақибга қарши чемпионлик камарларининг навбатдаги ҳимояси омадсизлик билан якунланди, бу мағлубият индия-рокерлар жамоасининг ўз кумирлари ҳақида қўшиқ чиқаришга мажбур қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.