Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Республика Маънавият ва маърифат маркази (раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов маълум қилди. Тарғибот тадбирлари доирасида туманларда «Маърифат улашиб», «Китоб карвони» акцияларини ташкил этилиб, 6400 дона ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат 80 турдаги китоблар тарқатилди.
Туркиянинг Анталя шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина кумуш медалга сазовор бўлди.
Энергетика вазирлигига кўра, метан газнинг энг баланд чакана нархи 1 июнгача 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти.
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда WBO йўналиши чемпиони, австралиялик Тим Сзю (24-1, 17 КО) америкалик даъвогар Себастьян Фундорага (21-1-1, 13 КО) очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 мартда имзолаган “Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида мамлакатимизда ушбу спорт турини янада оммалаштириш, ёшлар орасидан маҳоратли спортчиларни саралаш тизимини такомиллаштириш, оғир атлетика бўйича замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Ватан доврўғини достон этадиган профессионал спортчиларни тайёрлашда халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, илғор хориж тажрибаларини ўзлаштириш ҳамда чет эллик малакали мутахассисларни жалб этиш, инновасион технологиялар ва илмий-таҳлилий ёндашув муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 31 март тонгида ўтказди.UFC он ESPN турнирининг асосий кардида жанг қилган ўзбекистонлик спортчига Седрик Дюма (9-2) рақиблик қилди.
Ҳукумат қарорига кўра, «Экологик транспорт» тизими доирасида ҳудудлар улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, илғор хорижий тажриба ва инновацион технологиялар асосида «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик зоналарга ажратиб борилади. «Экологик транспорт» тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади: биринчи босқичда (2024–2026 йилларда) – Тошкент шаҳрида; иккинчи босқичда (2026–2028 йилларда) – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ва дам олиш маскани ва бошқалар); учинчи босқичда (2028–2030 йилларда) – бошқа барча ҳудудларда.
Баҳорнинг апрель-май ойларида Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» хабар берди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Анталия «Катта дубулға» турнирида ўзининг дастлабки медалига эга чиқди. -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳрам Аҳадов бронза медалига сазовор бўлди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, уни қамоққа олишмоқчи бўлишган. "Мени тополмай, синфдошимни кишан тақиб олиб кетишган", - дейди Ортиқхўжаев.
Бугун Анталия шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Ўрта вазн тоифаларида кечадиган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси татамига чиқади.
Бишкекда таэквондо бўйича эшитиш қобилияти заиф спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада ўзбекистонликлар 8 та медални қўлга киритди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси: Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма; Давлат тили фани (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма; Математика фанидан — ёзма; Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки; Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.
Бугун Анталя шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Ўрта вазн тоифаларида кечадиган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси татамига чиқади.
Жорий йилнинг 31 март – 11 апрель кунлари Таиланднинг Пукет шаҳрида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.Қуйида ушбу мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоамиз аъзолари ҳамда уларнинг иштирок этиш вақтлари билан таништириб ўтамиз:Аёллар-49 кг.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Ўзбекистон Республикасининг ‘Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида’ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.Ҳужжат билан: Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом; Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Таниқли хаттот Ҳабибулло Солиев Ўзбекистонда хаттотлик санъатини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ҳамда узоқ йиллик фидокорона хизматлари учун Бадиий академиянинг олтин медали билан тақдирланди. Ҳ. Солиев Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси ҳисобланди.
Улар соғлом бўлса-да, ногиронлик аравачасига ўтириб, тиланчилик қилишган. Фарғона шаҳрида фирибгарлик йўли билан тиланчилик қилаётган йигитлар аниқланиб, жазога тортилди.
Туркиянинг Southwind Airlines авиакомпанияси Россия билан алоқалари туфайли энди Европага парвоз қила олмайди. Бу ҳақда Turizm Guncel ЕИ қарорига таяниб хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, шу жумладан, йирик корхоналарни трансформация қилиш, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида соҳа ва тармоқларда иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда.
«Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (157-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди. Қарор билан Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарингиз бор, футбол бўйича Қатарда ўтадиган U23 Осиё кубогида тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа ушбу ёш тоифасида ўтган Африка кубогининг тўртинчи ўрин соҳиби – Гвиния билан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг сўнгги йўлланмаси учун қитъалараро плей-офф ўйинида кураш олиб боради. Ташкилий қўмита, мазкур учрашув тафсилотларини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, шу жумладан, йирик корхоналарни трансформация қилиш, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида соҳа ва тармоқларда иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда.
Бугун Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, шунингдек, федерациянинг Ижроия қўмитаси, вилоятлардаги вакиллари, мураббийлар штаби ва спортчилар иштирок этишди.
Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинди. «Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиб, намуна кўрсатиб бориши белгиланди.
Италиянинг марказий Умбриа минтақасида Европадаги энг баланд кўприк қурилди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.
Ойига бир марта маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва бошқа ходимлари шахсий намунаси билан жамоат транспортидан фойдаланишлари белгиланди. Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган "Автомобилсиз кун" деб эълон қилинди.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан босқинчилик ва одам ўғирлаш жиноятларини режалаштирган уюшган жиноий гуруҳнинг ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.