Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Мингбулоқ, Ғазалкент кўчаларига Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланишлари мумкин. Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Мингбулоқ, Ғазалкент кўчаларига Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланишлари мумкин. Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади.
Тошкент шаҳри атмосфераси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан 15 та автоматик станция орқали мониторинг қилинади. Мониторинг давомида ҳаводаги чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, углерод оксиди, фенол, фтор водород, аммиак, формалдегид, оғир металлар, ПМ10 ва ПМ2,5 майда зарралари кузатилади.
Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
“Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–18-сон, 20.01.2024 й.) қабул қилинди. Фармон билан Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидан Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Божалар гўёки аёлга жин кириб олган дея, ундан жинни чиқармоқчи бўлиб, турли хил темирлар билан аёлни уришган. Тошкент вилояти Оққўрғон туманида бир аёлнинг ичига жин кириб олган дея, уни чиқармоқчи бўлиб, аёлни ўлдириб қўйган икки эркакка суд ҳукми ўқилди.
Жорий йилнинг 22 январь куни АҚШ пойтахтида буюк олим Абу Райҳон Беруний сиймоси акс этган ёдгорлик очилди. Бюст Ўзбекистон элчихонаси олдида ўрнатилди.
Бугун, 23 январь куни футбол бўйича Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати «В» гуруҳи 3-турида Ўзбекистон МТЖ ўзининг азалий рақиби ҳисобланган Австралия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс Доҳадаги «Al-Janub» стадионида бўлиб ўтади.
Бюст Ўзбекистон элчихонаси олдида ўрнатилиб, икки давлат ўртасидаги илмий кўприк эканлиги қайд этилди. Жорий йилнинг 22 январь куни АҚШ пойтахтида буюк олим Абу Райҳон Беруний сиймоси акс этган ёдгорлик очилди.
Бунга газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Бугун, 23 январь куни Янгиҳаёт, Олмазор, Миробод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.F.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси К.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз “I.P.” МЧЖга тегишли “Eаsecol BABY” савдо белгиси остидаги 453 дона қалбаки биологик актив қўшимча воситаларини сотувга қўйганлиги аниланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббиёт сифатини ошириш бўйича кўплаб вазифалар белгиланган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи корхоналар фаолияти юзасидан экологик мониторинг ўтказганини маълум қилди. Мониторинг давомида Чилонзор туманида жойлашган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб 70 та корхонага, жумладан, бетон, ун маҳсулотлари, керамика ва кафель, мато-газлама ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди.
“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акциясига старт берилди. Ҳуқуқий акция Адлия вазирлиги томонидан 2024 йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар ўтказилади.
Канадада 21 январь, якшанба куни UFC 297 турнири бўлиб ўтди.Марказий жанг ўрта вазн чемпиони Шон Стрикленд ва даъвогар Дрикус дю Плесси ўртасида кечди.
Актёр ва режиссёр 90 ёшида оламдан кўз юмди. Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди.
Самарқанд вилоят вилоят Матбуот уйида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мақсуд Курбонов иштирогида матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжуманида вилоятда давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда ФҲДЁ соҳасида Адлия бошқармаси томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар, тизимга киритилган янгиликлар хусусида ахборот берилди. Уқтирилишича, сўнгги йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига қулай ва тезкор давлат хизматларини тақдим этишнинг замонавий инфратузилмаси вужудга келди.
Янги ташкил этилган уюшманинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармасига Фурқат Маҳмудхўжаев раҳбарлик қилади. Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бугун, 22-январ куни Мудофаа вазирлиги қўшинларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш ҳамда уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари иштирокида тест синовлари бошланди. Ўқишга киришда муддатли ҳарбий хизматчиларга имтиёз берадиган тавсиянома учун тузилган мазкур тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси – жанговар тайёргарлик, 20 таси – маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 таси – математика, 10 таси – физика, шунингдек, қолган 20 таси мантиқий саволлардан иборатдир.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида жойлашган нефть базада кучли портлаш содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари эконометрик ёндашув асосида табиат билан уйғунлик ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди. Атроф-муҳит омилларининг аҳоли саломатлиги ва меҳнат унумдорлигига таъсири ўнлаб йиллар давомида тадқиқот мавзуси бўлиб келган.
Тошкентда қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг биринчи босқичи якунланди. Жамоавий дастурда баҳс олиб борган қизларимиз бугун бронза медалларига сазовор бўлишди.
Улар махсус автомашинада фақатгина автобуслар ҳаракатини назорат қилиши кўзда тутилган. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, йўловчиларга кўрсатилётган жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш ҳамда автобус ҳайдовчиларининг белгиланган тартиб асосида фаолият юритишини назорат қилиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг 8 та автобус саройи филиалида "Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими" ташкил этилди.
2024-йил январ ойининг бошида ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақида хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ўшанда Маданий мерос агентлиги расмий баёнет бериб, бино бузилмаслиги ҳамда обектда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари ҳақида қўшимча ахборот берилишини маълум қилганди.
Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан Тошкент тиббиёт академияси биноларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаси маъқулланди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилган эди.
Давлатимиз раҳбарининг гепатит С га чалинган беморларни 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида дори воситаларининг Мисрдан келиши 2024 йилда ҳам давом этади. Хусусан, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона касалликнинг С турига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” ҳамда В турига қарши “Энтекавир” препаратлари беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.
14-22 январь кунлари Сербиянинг Сомбор шаҳрида бўлиб ўтган, халқаро "13-Миллатлар кубоги" баҳслари якунланди.Мусобақанинг финал қисмидан ўрин олган жангларга кўра, вакилларимиз 4 та олтин 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.
Қонунга кўра, пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари ушбу жойлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилайди. Бунда тўлов нақд пул шаклида ёки нақд пульсиз, тўлов тизимларидан, шу жумладан автоматлаштирилган тўлов тизимларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 9-12 даражагача илийди.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида кеча 8-тур баҳслари ўтказилди.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 8-турда россиялик Ян Непомняшчийга қарши қора доналарда ўйнади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.