Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь февраль ҳолати бўйича деярли 82 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 101,3 фоизга бажарилган. Маҳсулотлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак 7,3 минг тонна мис маҳсулотлари, 4,6 минг тонна рух метали, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.
Ташқи ишлар вазири Гананинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Эрик Овусу Боатенг ва Австриянинг юртимиздаги Элчиси этиб тайинланган Матиас Радостич билан учрашди ва улардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бахтиёр Саидов уларга алоҳида стратегик шерикликни бойитишга қаратилган фидокорона хизматлари учун ўз миннатдорлигини билдирди.
Пойтахтнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда 5 та автомашина – «Lacetti,», 3 та «Cobalt» ва «Kinglong» русумли автомашиналари тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон, Денов, Тўрткўл, Вобкент туманлари ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бандихон ва Деновдаги «A.A.» МЧЖ ва “Я.М.” хусусий автомактаби ўргатувчи усталари 2 нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига жами 800 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Тўрткўлда фуқаро Х.Б.
Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong тўқнашди. Жароҳатланганлар бор.
Ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик UFC устаси Маҳмуд Муродов промоушен билан шартномани янгилаганини маълум қилди.“Бугун UFC билан 4 та жанг учун янги шартнома имзоладим.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтиб келди.Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан тегишли қарор қабул қилинди. Aввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳрида 20 минг гектар майдонда жойлашган 13 т туман пайдо бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,32 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар ер майдонлари Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилди. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 33 та МФЙ, шундан 20 та тўлиқ, 13 та қисман ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги 7 та МФЙ, шундан 4 та тўлиқ, 3 та қисман бўлган ҳудудлари Тошкент шаҳри таркибидаги Янги Тошкент туманига ўтказилиши белгиланди.
Ҳиндистоннинг Карнатака штати Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Қайд этилишича, мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси Бенгалуру шаҳри полиция идораси вакиллари билан тезкор тарзда алоқа ўрнатди ва мазкур ҳолат бўйича ойдинлик киритиш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда.
МИБ ходимлари эрни қидириб, унинг уйига боришганида у уйдаги йиқитилган кўрпалар тагидан олиб чиқди. Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор эркак ундирувчи собиқ аёли фойдасига вояга етмаган фарзандлари 2 нафар учун алимент ундириш белгилаган.
Самарқанд вилоятида ичимлик суви таъминоти даражаси ва оқова сув (канализация) хизмати бўйича аҳвол қандай? Ўтган давр мобайнида бу йўналишда нималар қилинди ва жорий йилдаги вазифалар нималардан иборат?
Ўзбекистондаги илк янги тажриба Сайхунободда қўлланилади. Бу ҳақида Президент раислигида Сирдарёда ўтказилаётган видеоселектор йиғилишда маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапурга етиб келди ва ўз вазифасини бажаришга киришди. Янги элчи Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Умуман, Сайхунободда йўлга қўйилаётган тажриба ҳисобига ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон қамраб олинмоқда.
Польшанинг “LOT Polish Airlines”авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Кеча, 13 март куни Варшава аэропортидан Тошкентга биринчи мунтазам парвоз амалга оширилди.
Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳрида дарахт Gentra автомашинасининг устига қулаб тушгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати изоҳ берди.
Ўтган йили маҳалладаги тадбиркорлик учун Сайхунободга 120 миллиард сўм берилган. Туман тадбиркорлари ўтган йил солиқдан 85 миллиард сўмлик имтиёз олган.
Бундан раҳбарларга рағбатлантириш 3 ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилиши мумкин. "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.
Қўлга олинган шахс ижтимоий тармоқларда танишган фуқарога 1800 доллар эвазига ишга жойлаштиришга ваъда берган. Маълум қилнишича, Тошкент халқаро аеропортининг Aвиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси A.Б.
Шавкат Мирзиёев ва Нуриддин Холиқназаров муборак Рамазон ойи ва маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди. Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоятига борди.
Бир неча йиллардан бери муҳокамаларга айланиб келаётган Қўйлиқ деҳқон бозорининг тугатилиши расман эълон қилинди. "Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори" АЖ ("Қўйлиқ бозори") фаолияти расман тугатилди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ (“Қўйлиқ” бозори) фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақда акциядорлар қарори қабул қилинган.
Оилавий поликлиникаларда беморларни энг кўп қийнайдиган масала нима? Шифокор қабулига узундан узоқ навбат кутиш, албатта.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан “Миллий қадриятлар” рўйхати шакллантирилди ҳамда уларнинг иқтисодий тараққиёт билан боғлиқлиги таҳлил қилинди. Дунёда ҳар бир миллат ва халқнинг ўзлигини англаши ва асраши, шаънини улуғлашида қадриятларнинг аҳамияти беқиёс.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.
Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа вазифада иш бошлаши кутилмоқда. Шу сабабли эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
“Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан миллий опера ва балет санъатини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоасининг хорижий давлатларга ҳар йили камида икки марта гастрол сафарлари ташкил этилиши белгиланган. Ушбу қарорга асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган режага биноан хорижий гастрол сафарларини ташкил этиб келмоқда.
Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев март ойида навбатдаги жангини ўтказади.Эргашев 28 март куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этилаётган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги оқшомда жанг қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.