«Prague Chess Festival» турнирида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов ФИДЕнинг онлайн рейтингида 5-ўринга кўтарилиб олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.Ҳамюртимиз мусобақанинг 6-турида ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага ютқазиб қўйганидан кейин мазкур рейтингда 8-ўринга тушиб кетганди.
Бугун Италиядаги лицензион турнир доирасида 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.Улардан дастлаб, мусобақадаги илк учрашувини -57 кг вазнда баҳс олиб борадиган вакиламиз Ситора Турдибекова финляндиялик Вилма Витаненга қарши ўтказади.
Сохта ходим қалбаки гувоҳномани топширмасдан Миллий гвардия ходимларга қўпол муносабатда бўлган. Жорий йилнинг 5 март куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 8-сонли мактабда соат 15:30 атрофида хатти-ҳаракатида шубҳа уйғотган Миллий гвардия кийимида келган шахсни мактаб қоровули кириш жойида тўхтатган. У сохта гувоҳномани кўрсатиб, мактабга кириши кераклигини айтган.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида IT ва аутсорсинг компанияларда ўз фаолиятларини юритаётган ўзбекистонлик ватандошлар билан “Ватандошлар форуми” ташкил этилди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўз нутқи билан иштирок этди.
Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида кетаётган беш кишини уриб кетди. Фарғона вилояти Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборди.
10 йил давомида фарзанд кўрмаган оила 1 қиз 3 ўғилли бўлди. Самарқанд вилоятида 10 йил фарзанд кўрмаган 29 ёшли аёл орадан 10 йил ўтиб 4 эгизакли бўлди, дея хабар бермоқда Бу кун дастури.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-114-сон, 04.03.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари миллий статистика тизимига жорий этилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил якунига қадар: — расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотлари Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилади; — БМТ томонидан тавсия этилган сифатни бошқариш бўйича қўлланмаларни тўлиқ жорий этиш доирасида зарур ташкилий чоралар кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. «Ўзбекистон 2030» стратегиясининг бориши ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг ижроси кўриб чиқилди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 8 март куни аёллар учун автобуслар бепул бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” ушбу хабарлар асоссиз ва мутлақо ёлғон эканлигини билдирди.
7 март куни соат 00:33 Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудларида 4,4 ҳамда 4,6 магнитудали ер ости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Тошкент вилоятида 15 та туман ва 7 та шаҳар бор.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши оқ қора доналарда ўйнади.
Италияда давом этаётган турнир доирасида бугун икки нафар аёл боксчимиз жангларда иштирок этишди.Райҳона Қодирова навбатдаги босқич масаласини ҳал этиш учун -60 кг вазнда германиялик Мариа Ганглбауерга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой бериб қўйди.
14 апрель куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Humo Arena”да “IBA чемпионлар оқшоми” ташкил этилади.Ушбу чемпионлик мусобақасининг асосий баҳсида эса Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўстматов, испаниялик Самуел Кармонага қарши чемпионлик камари учун баҳс олиб боради.
Ўзбекистонда ЙҲҚни бузганлик учун жарималарни онлайн равишда кузатиш ва тўлаш мумкин бўлди. Жарималарни қандай қилиб текшириш ва уларни 50 фоизли чегирма билан тўлаш мумкинлиги ҳақида айтиб берамиз.
Спорт гимнастикаси бўйича уч карра жаҳон чемпиони, жаҳон кубоги соҳиби Оксана Чусовитина – мамлакатимиз фахри. У саккизта Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Баҳодир Жалолов ихтисослаштирилган бокс спорт мактабини бориб кўрди. Олимпиада ва Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон ва уч карра Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов Ўзбекистон спортининг байроқдори ҳисобланади.
20 мартдан бошлаб Тошкент темир йўл узели йўналишларида электропоездларда ҳаракатланиш нархига ягона тариф белгиланади. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширадилар.
Ўзгидромет 7 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра: ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Йўл ҳақи барча йўловчилар учун йўналишдан ўтганидан қатъий назар бир хил бўлади. 20 мартдан бошлаб Тошкент темир йўл узели йўналишларида электропоездларда ҳаракатланиш нархига ягона тариф белгиланади.
Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Бундай натижага эришишимизга аёлларни зўравонлик ва камситишдан ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган қонунлар сабаб бўлди. Албатта, биз бирданига энг ривожланган онгли жамиятда яшай бошладик, зўравонликни таг-туги билан йўқ қилдик, дея олмаймиз.
Тошкент вилояти ҳокимининг мактабда уяли алоқани тақиқлаш ғояси Ангрен шаҳридаги иккита мактабда амалга оширилди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 март куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-114-сонли қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги мактабга қўлида болта билан келган фуқаро Миллий гвардия қоровули томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизматининг хабар қилди.
Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб кўчмас мулкни мажбурий суғурта қилиш, электрон суғурта полислари ва агентлик рейтинглари – суғурта тизими янгиланади, деб хабар бермоқда Подробно.уз мухбири. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги маълумотларига кўра, 1 сентябрдан Ўзбекистон резидентлари ва тадбиркорлари суғурта хизматларининг кўп турларидан фойдаланишлари осонлашади.
Бугун Италияда давом этаётган турнир доирасидан икки нафар аёл боксчимиз баҳсларини ўтказишади. Кечаги ғалабадан сўнг Райҳона Қодирова, навбатдаги босқич масаласини ҳал этиш учун -60 кг вазнда германиялик Мариа Ганглбауерга қарши рингга кўтарилади.
Санэпидқўмита ҳолатга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яккасарой туманида жойлашган Next савдо марказининг овқатланиш шохобчалари жойлашган қаватида сичқон юргани акс этган видео тарқалди.
Марғилон шаҳрида ўқитувчи дарсда гаплашиб ўтирган 5-синф ўқувчисига телефонини отиб, унинг бошини ёрди. Болалар омбудсмани котибиятига ижтимоий тармоқ орқали мазкур ҳолат акс этган видео келиб тушган ва ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 8-июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 28-февралдан ов қилиш муддати якунланди. Тақиқ 15 августгача давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.