Жокович 5 йилдан сўнг Индиан-Уэллсдаги турнирда иштирок этишини маълум қилди

Сербиялик теннисчи, дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович Индиан-Уэллсда (Калифорния, AҚШ) бўлиб ўтадиган "Indian Wells Masters" турнирида иштирок этишини тасдиқлади. У ерда охирги марта 2019 йилда чиқиш қилган.

Машҳур теннисчи Денис Истомин фаолиятини якунлади

Ўзбекистонлик теннисчи, Ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси ва яккалик баҳсларида Осиё ўйинлари ғолиби Денис Истомин фаолиятини якунлашга қарор қилди. Хайрлашув нутқи чоғида у кўз ёшларини тия олмади.

Франциялик теннисчи 7 йилга дисквалификация қилинди

Халқаро Теннис яхлитлигини таъминлаш агентлиги (ITIA) ўзининг расмий сайтида франциялик теннисчи Максенс Бровилл етти йилга дисквалификация қилинганини маълум қилди. Спортчига 2017 ва 2018 йилларда келишилган ўйинлар билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Бровилл барча айбловларни рад этди ва терговда иштирок этишдан бош тортди.

Шавкат Мирзиёев Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўриш зарурлиги таъкидлади

Июль-сентябрь ойларида Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўриш зарурлиги таъкидланди. Бу йилги ютуқларни Токио олимпиадасида каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри экани таъкидланди.

Чиноз туманига янги ҳоким тайинланди

Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Ислом молия дунёси россияга етиб келди

20 миллиондан ортиқ мусулмонлар Исломий молиялаштириш воситаларидан фойдаланишлари ва ҳалол пул битимларини амалга оширишлари мумкин. 2023 йилда Россияда Ислом банкиги тўғрисидаги қонун қабул қилинди — келгуси икки йил ичида уни дунёнинг энг йирик давлатларидан бирида ишлатиш бўйича тажриба ўтказилади.

Навоийда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси икки нафар 9-синф ўқувчисини калтаклади — видео

Болалар Омбудсмани воқеага муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Навоийда рус тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади" сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод қилинди

Блогер 2021 йилда товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш моддалари билан айбланиб, 6,5 йилга қамалган эди. Олий суд Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида 6 йилга қамалган блогер Отабек Сатторийнинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.  Суднинг ажрими билан Отабек Сатторий 2024 йил февраль ойининг 5 кунига қадар ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми “в” бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.

Баҳодир Жалолов май ойида Ар-Риёдда рингга кўтарилади

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 18 май куни Ар-Риёдда рингга кўтарилади.Жалолов 17 февраль санасига белгиланган Фьюри-Усик кардида жанг қилиши керак эди.

Таэквондочиларимиз «Fujairah Open» турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Fujairah Open» мусобақаси ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритди.

"Тиббиётга бюджетдан 90 млрд сўм йўналтирилди. Лекин натижа кутилганидек эмас" — Шавкат Мирзиёев

Президент шифокор вақтининг учдан икки қисмини ҳисобот тўлдиришга кетказаётганлигини танқид қилди. Давлат раҳбари раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири вақтинчага ёпилади

Бекатнинг Tashkent city мажмуасига олиб чиқувчи томони бир ойдан кўп вақтга ёпилмоқда. Тошкент метрополитени хабарига кўра, метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ер ости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган.

Талабалар амалиётни ташкил этилаётган янги корхоналарда кўпроқ ўтказиши лозимлиги таъкидланди

Мутасаддиларга 1 майгача талаб юқори 100 та касбни танлаб, Германия, Швейцария ва Буюк Британия тажрибаси асосида касб стандартларини ишлаб чиқиш топширилди. Бунда касбга талаб иш берувчи эҳтиёжига мослашади.

“Она ва боланинг ҳар бир ўлими фавқулодда ҳолат деб баҳоланади" – президент

Шавкат Мирзиёев бугун йиғилишда оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. "Ҳар бир она ва бола ўлими “фавқулодда ҳолат” деб баҳоланади ва сўров шунга яраша бўлади", - дея огоҳлантирди президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлари, вилоят ва туман тиббиёт идоралари раҳбарларини.  Хориждан мутахассисларни олиб келиб, энг аввало, она ва гўдак ўлими юқори 20 та туман ва шаҳардаги тиббиёт ходимларини ўқитиш топширилди.

Энди олий таълимдаги “кредит тизими” техникумларда ҳам жорий қилинади

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Академик” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилиши айтилди.

Ўзбекистон мактабларидаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардияга ўтказилади

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда айтилишича, Ўзбекистонда мактабларидаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилади.

Эндиликда коллеж-техникум ўқувчилари олийгоҳларнинг 2-3- курсларида таълимни давом эттиришлари мумкин

Бунинг учун ўқувчилардан икки йил давомида етарли "кредит" тўплаши талаб этилмоқда. Бугун, 5 февраль куни давлат раҳбари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Тиббий суғуртани жорий қилиш суст кечмоқда”

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда тиббиётдаги ҳам камчиликлар санаб ўтилган.

Исроил қурилиш майдончаларига Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланкадан 65 минг ишчи жалб қилади — Reuters

Бу фуқаролар илгари фаластинлик ишчилар томонидан олиб борилган қурилиш ишларини давом эттирадилар. Reuters'га кўра, Исроил ҳукумати7 октабрдан буён тўхтатилган қурилишни қайта тиклаш учун Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижий ишчи жалб қилади.

“UzAuto Motors” МДҲда автомобиль ишлаб чиқаришда етакчилик қилмоқда

ПромРатинг ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил охирига келиб UzAuto Motors МДҲда автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди. Ушбу эътиборга молик ютуқ нафақат мамлакатнинг минтақа автомобиль бозоридаги аҳамиятини, балки UzAuto Motors компаниясининг жадал ривожланишидан ҳам далолат беради.

Теннисчи Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлади

Теннисчи Ўзбекистон – Польша учрашувидан сўнг фаолиятини якунлаганини маълум қилган. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи “Ҳумо Арена” мезбонлик қилган Девис кубоги доирасидаги Ўзбекистон – Польша учрашувидан сўнг теннисчи Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Қирғизистонга Ўзбекистондан суюлтирилган газнинг биринчи партияси етиб келди

Ўзбекистон Қирғизистон ҳудудига Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авариядан сўнг инсонпарварлик ёрдами кўринишида 1 мингга яқин баллон табиий газ етказиб берди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги республика штаби маълум қилди.

Бугун Президент иштирокида муҳим масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилади

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизммати.  Маълум қилинишича, йиғилишда 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар кўриб чиқилади.

Ўзбекистонга 2023 йилда 3,4 млн. дона телефон импорт қилинган

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилда хориждан қиймати 240,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Мобил телефонлар импорти 2022 йил билан солиштирилганда 476 мингтага ошган.

Ўзбекистонда 1,5 мингдан зиёт хусусий “боғча”лар ноқонуний фаолият юритган

1,5 мингдан зиёд «боғча»да Давлат бюджетидан ноқонуний пул маблағларини ўзлаштириш ҳаракатлари мавжуд. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаеванинг маълум қилди.

Ўзбекистонлик афсонавий теннисчи Денис Истомин фаолиятини якунлади

Айни кунларда Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да теннис бўйича Девис кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Кун дастуридаги ўйинлардан сўнг, Денис Истомин билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?

Статистика агентлиги 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари таркибининг дастлабки маълумотларини эълон қилди. Унга кўра,   меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,8 млн киши (32,1 %) меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,7 млн киши (56,3 %) меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,3 млн киши (11,6 %)

«Strandja». Биринчи кунда 5 боксчимиз ғалаба қозонди

«Strandja» халқаро турнирининг бугунги баҳслари ўз якунига етди. Афсуски унга кўра, икки нафар вакилимиз Зиёвуддин Алижонов ва Камронбек Турғунбоев имкониятни бой бериб қўйган бўлса, қолган боксчиларимиз рақиблари устидан ғалабага эришди ва ўз юришларини давом эттирадилар.

Дзюдочиларимиз Париж «Катта дубулға» турнирини иккита медаль билан якунлашди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахти мезбонлик қилган «Катта дубулға» мусобақасидаги иштирокини тугатди. Ҳамюртларимиз мазкур турнирда 2 та бронза медалларини жамғаришди.

Оғир атлетика. Нигора Абдуллаева бронза медалини қўлга киритди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатида ўзининг илк медалини қўлга киритди. Унга -55 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Нигора Абдуллаева муаллифлик қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.