Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)

Амалий ташриф билан Россияга борган Ўзбекистон президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Фото.Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди.

Абдумалик Халоков: «Энди бор эътиборим фақат Олимпиаданинг олтин медалида бўлади»

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков учун бу йил муваффақиятли ўтди. Иқтидорли боксчимиз Тошкентда ўтган жаҳон чемпионати ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ғалаба қозониш баробарида Париж-2024 Олимпиадасига ҳам йўлланма қўлга киритди.

Тошкентда эркак 48 ёшли аёлни бензин билан ёқиб юборди

Аёл қутқарилиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 23 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги маиший чиқиндиларни қабул қилиш пункти ҳудудида яшовчи 48 ёшли Н.У.

Шавкат Мирзиёевга Россия саройлари тарихи сўзлаб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Давлатимиз раҳбари Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари билан биргаликда “Павловск”, “Царское село” ва “Петергоф” музей-қўриқхоналарига ташриф буюрди.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида апелляция бериш муддати қисқартирилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, маъмурий иш бўйича қарор устидан шикоят қилиш муддати икки баробарга қисқартирилади. Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

Жастин Гетжи UFC-300 турнирида жанг қилади

UFC собиқ жангчиси Чейл Соннен Жастин Гетжи ва Макс Ҳоллоуэй UFC-300 да октагонга кўтарилишини айтиб ўтди.“Келинг, UFC-300га қараймиз.

2024 йилнинг Давлат бюджети тасдиқланди

“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–886, 25.12.2023 й.) Президент томонидан имзоланди. Қонун билан 2024 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.

Ўзбекистонда ботулизмдан ўлим ҳолатлари кузатилмоқда. Санэпидқўмита огоҳлантириш билан чиқди

Охирги вақтларда Республикамизнинг аксарият шаҳар ва туманларида аҳоли орасида овқатдан заҳарланишнинг энг оғир тури, жумладан “Ботулизм” касаллиги учраб турмоқда.  Ҳолат юзага келиши оқибатида жабрланганлар ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат этмаслиги ушбу касалликнинг оғир кечиши,  ўлим билан тугаши ҳатто ёш болалар ўртасида қайд этилмоқда.

Қурилиш соҳасида электрон рейтинг ҳамда электрон тендер платформалари жорий этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, қурилиш соҳасида давлат харидларида очиқликни таъминлаш ва коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича электрон рейтинг ҳамда электрон тендер платформалари жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қатор ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра…

Президент томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.  Шунга кўра, маъмурий ишлар бўйича суд қарорларини қайта кўриш босқичларига тафтиш инстанцияси киритилди.

Навоийдаги “турмада” маҳкум ўзини осиб ўлдирди

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га хабар беришича, ҳодиса 2023 йилнинг 25 декабрь куни соат 14:40 лар атрофида 11-сон ЖИЭК турма участкасида содир бўлган.

Қиличбозларимиз катта турнир олдидан Венгрияга учиб кетишди

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчилари, яккалик дастурда Париж-2024 йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Зайнаб Дайибекова, Шерзод Мамутов ҳамда Муса Aймуратов Венгрияга йўл олишди. Ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда халқаро ўқув-йиғин машғулотида иштирок этишади.

Ҳиндистонда уч нафар Ўзбекистон фуқароси номаълум кимсалар томонидан тунаб кетилди

Ўзларини полициячилар деб таништирган кишилар ўзбекистонликларнинг ёнида бўлган $16 минг пулини ўғирлаб кетишган. Ҳиндистоннинг Гуруграм (Гургаон) шаҳрида полиция либосида бўлган бир гуруҳ шахслар ўзбекистонлик фуқаро пулини ўмариб кетди.

1 январдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради

Давлат тиббий суғуртасини жорий этиш, тиббиёт ходимлари учун тоифаларни жалб қилиш, уларнинг маъмурий судларга бўлган даъволар учун белгиланган тартибда, 2024 йил 1 январда бу ва бошқа ўзгаришлар кучга киради. Norma.uz портали маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб: Темир йўл юк ташиш учун чегирмалар бекор қилинади Икки ёки ундан ортиқ хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан муҳокама қилинган чегирмалар бундан мустасно, маҳаллий, экспорт ва импорт қилинадиган темир йўл транспорти тарифларида чегирмалар бекор қилинди.

Навоийдаги турмада маҳкум чойшабдан сиртмоқ ясаб, жонига қасд қилди

Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида 25 декабрь куни соат 14:40 ларда ИИВ ЖИЭК қошидаги турма участкасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилган. У чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осиши оқибатида вафот этган.

ФАО Фарғона водийси аҳолисини иссиқхона хўжалигини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

Фарғона водийсининг серҳосил ерларини икки қўшни давлат – Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралари кесиб ўтади, уларни ўхшаш анъаналар, тарих ва маданият бирлаштиради. Бу ерда, чегара ҳудудларида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) қўшма лойиҳасининг бенефициарлари яшайди.

Ўзбекистонда шахмат ренессанси: Самарқандда рапид ва блиц бўйича 2023-йил жаҳон чемпионати расман очиқ деб эълон қилинди

Silk Road Samarkand сайёҳлик марказида рапид ва блиц жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу кенг қамровли тадбир дунё шахмат иштиёқмандлари ва ўйинчилари учун эътиборлар марказига айланди.

11 ойда онлайн харидлар учун 1,2 млрд донадан ортиқ электрон чек берилган

Тадбиркорлик субектлари онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиши ҳамда мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шарт. Бундай чеклар харид тўлов терминал орқали ёки нақд пулда амалга оширилишидан қатъи назар харидорга берилади.

Самарқандда ўтказиладиган Рапид ва Блиц бўйича жаҳон чемпионати юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Самарқандда бўлиб ўтадиган Рапид ва Блиц бўйича жаҳон чемпионати юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.Матбуот анжуманида Спорт ва ёшлар сиёсати вазири Адҳам Икромов, шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев, FIDE президенти Аркадий Дворковичлар иштирок этди.

Тошкентда 5 та интеллектуал камера автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади

Тошкент шаҳрининг баъзи кўчаларида интеллектуал камералар автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда бир кунда 200 тага яқин автомобил автобус йўлаги қоидаларини бузди

Тошкентда 5 та интеллектуал камера автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади. Тошкент шаҳридаги тирбандлик юқори бўлган кўчалар, автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус "А" йўлакларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан 5 таси ишлашни бошлади.

1 январдан микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. “Huquqiy axborot” telegram каналининг маълум қилишича, микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади.

Арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан чекка ва чегара ҳудудлардаги аҳолини арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19-22 декабрь кунлари Фарғона туманининг эксклав ҳудуди ҳисобланган «Шоҳимардон» ва “Ёрдон” МФЙ аҳолиси учун кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди. Ушбу савдо ярмаркаларига аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, 18 тонна маҳаллий ун ва 9 500 литр ўсимлик ёғи арзонлаштирилган нархда етказилди.

Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

БААда Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашувда Сречко Катанец шогирдлари 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Тошкентдан Жиддага учаётган рейс 7 соатдан кўпроққа кечиктирилди

Panorama Airways’нинг Тошкент–Жидда йўналишидаги парвози 7 соатдан кўпроққа кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Ўзбекистонда бўлажак мактаб директорлари менежерликка ўқитилади

Кеча, 25 декабр куни ҳукуматнинг 681-сонли қарори билан «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Қарорга кўра, 2024 йилнинг 1 январ кунидан бошлаб Абдулла Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.

Конор Макгрегор Мэнни Пакьяога қарши рингга чиқмоқчилигини маълум қилди

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) Мэнни Пакьяога қарши жанг қилиш истаги борлигини маълум қилди.“Меннини жуда ҳурмат қиламан.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз ўгай она томонидан мунтазам зўравонликка учраб келаётгани аниқланди — видео

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсманга жамоатчилик фаолларидан Зангиота туманидаги 13 ёшли С.Р.

Бухорода Янги йил арчаси ағдарилиб кетди — видео

Ҳодиса юзасидан ҳокимлик маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бухорода Янги йил арчаси ағдарилиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Ўзбек дзюдосида йил сарҳисоби: Муроджон Йўлдошев ва Диёра Келдиёрова энг яхши деб топилди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг 2023 йил сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда якунига етиб бораётган йилда қайд этилган натижалар эсга олиниб, янги Олимпия йили учун режалар кўриб чиқилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.