Мазкур вақт давомида телефонлар асосан Хитойдан импорт қилинган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 130 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 млн дона барча турдаги мобил телефонларни импорт қилган.
7−8 сентябрда Самарқандда бўладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда 30 дан ортиқ давлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашади. Кун тартибидан «Ноль очлик» мақсадига эришиш, мамлакатлараро маҳсулот етказиб бериш учун экспресс йўлакларни очиш ва бошқалар ўрин олган.
Uzbekistan Airways'нинг 3 та рейси турли шаҳарлар аэропортига йўналтирилди. Москвадаги Домодедово халқаро аэропортининг ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли Uzbekistan Airways'нинг қуйидаги авиақатновлари захирадаги аэропортларга йўналтирилди.
Бой тарихий мероси, жонли маданият ва санъат муҳити ва мазали таомлари билан бир қаторда, Истанбул ва унинг атрофи кузда ажойиб манзарали треккинг маршрутларини таклиф этади. Шаҳар марказида ёки яқинида жойлашган ушбу маршрутлар куз фаслида Истанбул ва унинг атрофидаги кузги ранглардан баҳра олмоқчи бўлган табиатсевар саёҳатчилар учун кўплаб имкониятларни тақдим этади.
UFC президенти Дана Уайтнинг уйига нотаниш йигит бостириб кирмоқчи бўлди. Уайтнинг уйига кирмоқчи бўлган йигит полиция томонидан қўлга олинган.
Ўзбекистон президенти Хитой, Малайзия, Буюк Британия, Туркманистон ва Бангладешнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой элчиси Юй Цзюнь, Малайзия элчиси Илҳом Туа Бин Илёс, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Туркманистон элчиси Шодурди Мередов ва Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Исломдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Тошкент вилоятида икки ёшли бола уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди.
Айни вақтда А тоифали 50 та Volkswagen Caddy'ни Қашқадарё ва Хоразм вилоятига етказиб бериш бошланди. А тоифали 50 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналарини Қашқадарё ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги "103" шохобчаларига етказиб бериш бошланди.
Маст пенсионер алдов билан беш ёшли қизалоқни уйига олиб кирган, уни ечинтирган, суратга олган, видеога туширган ва ўзини-ўзи қондиришни бошлаган. Яхшиямки, қизалоқ педофилнинг чангалидан қочиб кетган ва онасини ёрдамга чақирган.
Вазирлик TikTok'даги айрим видеолар ёшлар руҳиятига салбий таъсир қилиши ва ҳаёти учун хавф туғдиришини маълум қилди. Қайд этилишича, мамлакат Маданият вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқ контенти мониторинги ўтказилган.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбарлар рўйхатини тузди. Бу йилги рейтингда раҳбарлар рўйхатига нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилди.
Муҳаммад Монирул Ислом Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинди.
Интерпол катта миқдорда фирибгарлик содир этган жиноятчини Манагуадан Тошкентга олиб келди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган жиноятчини Манагуадан Тошкентга олиб келишди.
Камал Атажанов Х️оразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. У бунга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.
Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 70 км дан ошди. Президент кеча, 29 август куни метрополитеннинг ер усти йўналишида бўлиб, жамоатчилик вакиллари билан Қўйлиқ массивидан Сергели туманигача бўлган янги участка бўйлаб ҳаракатланди.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги рақибига аниқлик киритилди. WBA ташкилоти Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес жангига буйруқ берди.
Президент реставрациядан чиққан Республика болалар кутубхонасини очиб берди. Реконструкция лойиҳаси Санкт-Петербургнинг Ludi Architects бюроси томонидан амалга оширилди.
«Тошкент ерости ва ерусти метро йўллари ҳалқага айланди». Ўзбекистон президенти Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ерусти метросининг янги участкасини бориб кўрди, метрода юрди. Фото.
Қайд этилишича, 6,3 минг нафар талабгор магистратурага қабул қилинди. Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, текстил корхонасида ҳосил бўлган чанг-газлари атмосферага чиқариб юборилмайди. Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Global Textile Infinity тўқимачилик корхонасида чангдан брикетлар ишлаб чиқарилмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларни фош этишга қаратилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиеванинг таъкидлашича, банк ҳисобидаги ёки картасидаги пулларни ўғирлаш каби ҳолатларга нисбатан жавобгарлик белгиланмагани бундай қилмишлар такрор содир этилишига шароит яратмоқда.
Сертификатлаш бош муҳандислар ва архитекторлар, назорат ўлчовларини амалга оширувчи мутахассислар ва бошқаларга ўтказилади. “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Салом Самадов Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.Салом Исматович Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш юклатилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
16-24 сентябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоа мураббийлар штаби Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақада қатнашадиган спортчилар номини эълон қилди.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович АҚШ очиқ чемпионати (US Open) стартида франциялик Александр Мюллерни мағлуб этди. Биринчи давра баҳси 1 соат 36 дақиқа давом этди ва 6:0, 6:2, 6:3 ҳисоблари билан якунланди.
Президент Ўзбекистоннинг Қатар билан инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда даромад солиқлари бўйича имзоланган иқтисодий битимларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.28 август куни президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзгидромет қатор вилоятларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ўзгидромет раҳбари Ҳабибуллахўжа Шерзодхўжанинг хабар беришича, 30-31 авгус кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.
Қорақалпоғистон адлия вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмурод Турсунов ушбу вазирликка раҳбар бўлди. Амангелди Пренов эса унга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Экология вазирлиги томонидан тарқатилган видеони кўриб туриб, давлатимизда маданият ва саводхонлик даражаси нақадар тубанлашганини англайсиз. Видеода маълум бўлишича, бир нечта андижонликлар ахлатхонагача бўлган қисқа масофани босиб ўтишга эриниб, ахлатни йўл ёқасига ташлаб кетишган.
Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида бугун газ бўлмайди. Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб бир қатор ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.