Унумдорлик парадокси: корпоратив учрашув, мажлис ва йиғинлар харажатларини ҳисоблаш калькулятори

Арзон капитал, энергия ва меҳнат ортда қолган янги давр воқелигида корхона ёки мамлакат миқёсида иқтисодий ўсишни сақлаб қолишнинг ягона вектори бу тежамкор ишлаб чиқариш ёки самарадорликни ошириш бўлади. Бу эса доим бизнес жараёнларни оптимизациясидан, чекланган омиллардан оқилона фойдаланишдан ва мақсадга йўналтирилганликдан бошланади.

Ўзбекистон гендер тенглигини таъминлашда қандай натижаларга эришди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда 2018-2022 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) дан бири бўйича эришилган натижаларни таҳлил қилди. Бешинчи мақсад бўлган «Гендер тенглигини таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» 9 та вазифа ва 10 та кўрсаткични ўз ичига олади.

Ўзбекистон Россиядан газ импортини ошириш учун 470 миллион доллар сарфлайди

Бу лойиҳа хорижий банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига амалга оширилади. "Ўзтрансгаз” Россия табиий гази импортини ошириш мақсадида газ қувурларини модернизация қилиш учун 470 миллион доллар сарфлайди.

Тошкентда 2 та электробус ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 20 февраль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 2 та электробус ва Cobalt русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Ногиронлиги бўлганлар учун Спортни ривожлантириш ассоциацияси ташкил этилади

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.  Йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.

Бокс. Қудратилло Абдуқаҳҳоров янги промоутер билан шартнома имзолади

Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров янги промоутер билан шартнома имзолаганини хабар қилди. Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг янги менежери Луис Кики Магана — DAZN, TopRank ва шунга ўхшаш кўплаб машҳур компаниялар билан бирга ишлаган.

Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси проф боксда дебют қилади

Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов профессионал боксда дебют қилади. Фарёзбек шу кунгача ҳаваскор боксда Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақалар доирасида 8 та жанг ўтказган ва 5 та ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган.

Тошкент ва Варшава ўртасида мунтазам рейслар йўлга қўйилади

LOT Polish Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.

Be Woman: Марказий Осиё аёлларининг биринчи форуми март ойида бўлиб ўтади

Тошкент шаҳри, ИнтерCонтинентал меҳмонхонаси, Амира Темур кўчаси, 107А Матбуот хизмати: Алихон Мусатаев, +7 775 505 0415, bewoman.asia@gmail.com 5-март куни Тошкентда “Be Woman” биринчи Марказий Осиё аёллар форуми бўлиб ўтади. Кейин Қозоғистон ва Қирғизистонда етакчи аёлларнинг учрашувлари режалаштирилган.

Тошкент вилоятидаги Саноат зонаси ҳудудида том қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди — видео

Воқеа натижасида 32 нафар ҳиндистонлик ишчилар жабрланди. ФВВ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Президент 20 минг ногирон фуқарони бюджет ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича топшириқ берди

Ногиронлиги борлар ўзлари яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселекторда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.

Ўзбекистонда 1 октябрдан "ижтимоий карта" жорий этилади

Ушбу картага босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида жорий йил 1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни "ижтимоий карта" орқали молиялаштиришни жорий этилиши маълум қилинди.

Айрим вазирлик, идоралар ва вилоят ҳокимликларда ногиронлиги бўлган бирорта одам ишга олинмагани танқид қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Самарқандда ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида олтин рудаларини ноқонуний қазиш билан шуғулланиб келаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда «darakchi.uz» хабар бермоқда.

Янги Ўзбекистоннинг ноёб мутахассислари

Кончилик иши бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими дунёнинг энг ривожланган ва иқтисодиёти бақувват давлатлардагина мавжуд. Сабаби – бу ноёб касб эгаларини тайёрлаш жуда катта маблағ, моддий-техник база ва лабораторияларни талаб этади.

Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қатор камчиликларни санади

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида 4 та медаль қўлга киритди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати якунланди. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон делегацияси Осиё чемпионатида 2 та кумуш, 2 та бронза медалга сазовор бўлди.

2024 йилнинг баҳор фаслини биринчи ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

“Ўзгидромет” агентлиги жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китоблари таяниб, 2024 йилнинг баҳор фаслини биринчи ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Март ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати одатда тез кўтарила бошлайди.

Ўзбекистонда 6 та трансчегаравий муҳофаза ҳудудини барпо этиш масаласи муҳокама қилинди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Жаҳон банкининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва мовий иқтисодиёт бўйича глобал директори Валерие Ҳискей билан учрашди. Учрашувда барқарор яшил иқлим борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Атроф-муҳитни асраш ва чиқиндиларни бошқаришга оид лойиҳалар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди. Маълумки, жорий йилнинг 12-17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси Томонлар конференциясининг 14-йиғилиши (COP-14) бўлиб ўтди.

Президент Россия ҳукумат раиси ўринбосарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Музокаралар аввалида Ҳукумат Раиси ўринбосари Денис Мантуров давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Қозоғистон Президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Остона шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни бугун Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қабул қилди. «Остона шаҳрига ташрифимиз давомида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.

Енгил атлетика: Осиё чемпионатида навбатдаги кумуш ва бронза медаллар қўлга киритилди

Эронда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида кўпкураш ва уч ҳатлаб сакраш дастурлари бўйича медаллар қўлга киритилди. Кўпкураш дастурида ҳамюртимиз Заҳриддин Шокиров 2-ўринни эгаллаб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални тақдим этди.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди

Аввал хабар берганимиздек, Баҳрайнда қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун кадетлар ўртасида жамоавий мусобақалар бўлиб ўтди.

Фигурали учишда ёш чегарасини камайтириш масаласи кўриб чиқилади

АҚШ фигурали учиш федерацияси жуфтлик учишда ёш чегарасини камайтиришни таклиф қилди. Ушбу масала 10-14 июнь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган Халқаро конкида учиш иттифоқи конгрессида муҳокама қилинади.

Фьюри ва Усик жангида 5 та ҳакам бошқариши таклиф қилинди

WBC президенти Фьюри ва Усик жангни уч ҳакам ўрнига 5 та ёки 6 та ҳакам бошқариши кераклигини айтди.WBC президенти Маурисио Тайсон Фьюри ва Олександр Усик ўртасидаги жанг олдидан ҳакамлик тизимини ислоҳ қилишни таклиф қилди.

Енгил атлетикачи қизларимиз Осиё чемпионатида бронза медалига эгалик қилишди

Эронда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида яна бир медал қўлга киритилди. Унга 400 метр масофага эстафета дастурида югурувчи қизларимиз муаллифлик қилишди.

Навбатдаги қишки Осиё ўйинларининг саналари маълум қилинди

2025-йил Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Осиё Олимпия кенгаши мусобақа ташкилотчилари ҳамда Хитой Олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда ўйинларнинг саналарини эълон қилди.

Ҳудудлардаги ишга солинмаган имкониятлар таҳлил қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда шу йил январда макроиқтисодий барқарорлик таҳлили бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди.

Тошкентда йўловчи автобус ЙТҲга учради — видео

Ҳайдовчи қон босимининг ошганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотган ва ЙТҲ содир бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.