Шунингдек, икки туманни вилоят маркази билан боғловчи янги йўл қурилмоқда. Наманганда Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилмоқда.
Президент фармони (ПФ-34-сон, 07.02.2024 й.) билан “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади.
Пойтахтда ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда. Мақсад — жойларда пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг қулайлигини таъминлаш.
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко мамлакатимизга расмий ташриф доирасида пойтахтимиздаги “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди. Спорт мажмуасида Беларусь етакчисини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Болгарияда бўлиб ўтаётган «Strandja» халқаро мусобақаси доирасида бугун 7 нафар боксчиларимиз кейинги босқич масаласи учун ринга кўтарилишди. Афсуски, Шодиёржон Мелиқўзиев, Аълохон Абдуллаев ва Нусрат Тоҳиров рақибларига имкониятни бой бериб қўйишган бўлса, қолган барча вакилларимиз ғалабага эришишди.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор МакГрегор (22-6) Майкл Чандлер (23-8) билан жанг ўтказишини ҳали эълон қилмаган лига раҳбариятидан ғазабланганини очиқ айтди. "Ушбу жанг учун сана белгиланг", деб ёзган ирландиялик ижтимоий тармоқда.
“Чинор остидаги дуел" фильмидаги Парпи, “Кулол ва хурмача” фильмидаги роллари билан танилган киноактёр оламдан кўз юмди. “Кулол ва хурмача” фильмидаги роли билан мухлисларга таниш бўлган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди.
Беларусь ва Ўзбекистон президентлари “Humo Arena”да хоккей томоша қилишди. Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида пойтахтдаги “Humo Arena” муз саройига ташриф буюрди.
Айрим мамлакатларда, айниқса, Европа давлатларида Ўзбекистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномаси – амал қилмайди. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасининг йўқлиги сабабли, сизни тўхтатишлари ва жаримага тортишлари мумкин, машина ижарага олишнинг ҳам иложи бўлмайди.
Ижтимоий тармоқда Кармана туманидаги маҳаллалардан бирида «Шарманда тахтаси» илинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан муносабат билдирган Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)га кўра, Ўзбекистон Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.
Омбудсман ҳолатга муносабат билдириб, бу ишни инсон ҳуқуқларига зид дея ҳисоблади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Кармана туманидаги маҳаллалардан бирида "Шарманда тахтаси" илинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Бир автобус ёнлама оралиқ масофани сақламаганлиги натижасида ЙТҲ содир бўлди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент икки йўловчи автобус йўловчи талашиб, ўзаро тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ўқитувчилар алмашинуви Корея—Ўзбекистон 2024” лойиҳаси учун педагоглар танлаб олинади, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати. Унга кўра, мазкур лойиҳада иштирок этиш учун олий маълумотли ҳамда таълим муассасасида корейс тилидан дарс берувчи ўқитувчилар ариза топшириши мумкин.
Ҳокимлик маиший ва тижорат бинолари эгаларига ҳужжатларни синчиклаб текширишга чақирмоқда. Шунингдек, мазкур иншоотларни харид қилишда эҳтиёткор бўлиш сўралмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда автомобилсозлик бўйича катта тажриба ва инфратузилма бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Беларусь Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Александр Ходжаев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида сўнгги пайтларда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Хусусан, ўтган йилнинг ноябрь ойида юртимизда Ўзбекистон – Беларусь соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим кунлари, Минск шаҳрида эса Ўзбекистон – Беларусь тиббиёт форуми ўтказилган эди.
Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган компаниялар лицензияси йўқлигига қарамай, зиёратларни ташкил этиш хизматларини реклама қилгани аниқланди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг хабарига кўра, Туризм қўмитаси томонидан Қорақалпоғистондаги туроператорларнинг рекламаси фаолияти юзасидан мурожаат келиб тушган. Ўрганишлар давомида бугунга қадар мазкур ҳудудда бундай хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензияга эга туроператорлар мавжуд эмаслиги, улар Тошкент шаҳри ва вилоят туркомпаниялари билан ҳамкорликда зиёратларни ташкил этишда иштирок этаётганлиги маълум бўлган.
Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини ҳудудларда давом эттирмоқда. Галдаги манзил, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, Қашқадарё вилояти бўлди.
Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар қилди.
Самарқандда 114,2 минг истеъмолчи, Жиззахда эса 16 мингта истеъмолчи электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энрегетика вазирлиги хабарига кўра, бугун соат 07:30 ҳолатига Самарқанд ва Жиззах ҳудудларида юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган. Бунинг натижасида, Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
3 дақиқа давомида ҳаракатлана олмаганлиги натижасида метрода қатор навбатлар юзага келган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метро ишламай қолгани акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир қатор ўзбекистонликлар Макка ва Мадина шаҳарлари кўчаларида қолиб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аввалроқ, Умра зиёратига борган кўплаб ўзбекистонликлар кўчада қолиб кетишгани ҳақида хабар бергандик.
Болгарияда бўлиб ўтаётган “Strandja” мусобақа доирасида бугун 4 нафар боксчимиз ринга кўтарилишди. Улардан эса -57 кг вазнда баҳс олиб борган вакилимиз Худойназар Файзов, ҳиндистонлик боксчига имкониятни бой бериб қўйди.
Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси медаллар учун супачага чиқди.
Наманган шаҳар Шарқтонги МФЙ Бўстонлик кўчасидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин натижада шифт ва том қисмидан 60 кв.м жойи уй рўзғор буюмлари, хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлари ҳамда қўшни хонадоннинг том қисмидан 30кв.м жойи ёниб зарарланган.
Супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри мутлақ жаҳон чемпионлиги май ойида бўлиб ўтади.Улар ўртасидаги жанг 18 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бугун, 6 февраль куни Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Янги Ангрен иссиқлик электр станциясидаги ҳаво ифлосланиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни ўрганди. Янги Ангрен ИЭСда мутахассислар томонидан ўтказилган текшириш давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги аниқланди.
Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт Бухорога қўнолмасдан Тошкентга қайтиб келди. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилаётган HY23 йўловчи рейси учиш аэропортига қайтди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати. Қайд этилишича, самолёт экипажи Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли учиш аэропортига қайтишга қарор қилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.