Бугун Фаридун Мавлоновнинг жанозаси бўлди. Маросимда Эрик Адамс тобутни кўтариб борди.
Фарғона вилояти ИИБ ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида 90 ёшли онахон невараси томонидан калтакланганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.
ОТМларга бу йилги қабул жараёнлари тугади. Рўйхатдан ўтган абитуриентлар статистикаси бўйича маълумот берилди.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска тўрт ярим йиллик фаолиятидан сўнг мамлакатдаги миссиясини якунламоқда.Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска тўрт ярим йиллик фаолиятидан сўнг мамлакатдаги миссиясини якунламоқда, 20 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан хайрлашув учрашувини ўтказди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой тумани ҳокимлари ҳамда яна уч давлат идораси раҳбарлари МЧЖларда таъсисчи эканлигини аниқлади. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат бошқарув органлари ва давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолати ўрганилганда 6 нафар раҳбар мансабдор шахс тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари эканлиги маълум бўлди.
Антикоррупция агентлиги жами 6 нафар мансабдор — Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой туманлари ҳокимлари, Антидопинг агентлиги, Ахборотлаштириш бош маркази ва Ипакчилик қўмитаси раҳбарлари тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам бериш чоралари кўрилмоқда.
Бунга республикада ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб бўлган. "TOShShAHARNUR"ДУК Тошкент шаҳридаги айрим марказий кўчаларини тунги ёритилиши қисман чекланишини маълум қилди.
Ўзбекистонлик MMA жангчиси Богдан Гусков (14-2) фаолиятини UFC’да давом эттиради.Қатор манбаларнинг хабар беришича, 30 ёшли яккакурашчи UFC билан шартнома имзолаган.
Машғулотга халал бергани учун болаларни калтаклаган 21 ёшли тарбиячи ишдан олинди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда боғча тарбиячиси икки нафар болани ургани акс этган видео тарқалди.
ФВБ ёнғин тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Миробод туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ноқонуний қурилишни 15 кунда бузиб ташлаш бўйича мажбурий кўрсатма берилган. Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 10 қаватли турар жой том қисмида ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатларининг биринчи саммитида Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш, эркин савдо ҳудуди ва визасиз сайёҳлик маконини яратиш таклифини илгари сурди. Иккинчи саммит Самарқандда ўтказилади.
Эл суйган актёр 83 ёшида оламдан кўз юмди. Толиб Каримов 1940 йилда Тошкентда таваллуд топган.
Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги делегатсиянинг ҳамкорлар билан учрашувлари давом этди. Делегатсия аъзолари БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг (ЕCОСОC) юқори даражадаги сиёсий форуми доирасида ташкилот институтлари раҳбарлари билан учрашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифининг иккинчи кунида Маккага бориб, умра амалларини бажарди. У ўтган йилнинг августида ҳам умра амалини адо этганди.
19 июль — ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил муҳаррам ойи биринчи кунида давлат раҳбари эҳромга кириб, Умра амалларини бажарди. Давлат раҳбари лавозимига сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди.
Мулоқотда асосий вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва таълим муассасалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этди. Дастлаб давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий ва ишончли муносабат туфайли мустаҳкамланиб бораётган ўзаро ҳамкорлик тез суръатда, изчил ривожланаётгани таъкидланди.
Маълумотларга кўра, у миясидан операция ўтказган ва реанимациядан чиқмаган. Instagram'да Asad_Algo номи билан фаолият юритувчи инстаблогер вафот этди.
Ўзбекистондан келган муҳожирларнинг 15 ёшли ўғли Фаридун Мавлонов Нью-Йоркда вафот этди. Болани 17 ёшли ўсмир отиб ўлдирган.
Олмазор туманидаги Келес йўли кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари муносабати билан ёпилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Олмазор тумани Келес йўли кўчасини кенгайтириш ва реконструкция қилиш ҳамда атрофини ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Вақф” хайрия жамоат фонди 2023 йил бошидан буён амалга оширилган хайрия ишлари ҳақида маълумот берди. АОКАда ўтказилган брифингда “Вақф” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров биринчи ярим йилликда амалга оширилган хайрия ишлари ҳақида маълумот берди.
Ғарб медиа гигантлари Euronews ва CNN манбаларида Янги Ўзбекистон ҳақида туркум материаллар ва видеолавҳалар эълон қилинди. Euronews ва CNN телеканалларида мамлакатимизда юз бераётган глобал ислоҳотларни баҳолашга бағишланган, жумладан, Ўзбекистонда бўлиб ўтган йирик халқаро тадбирлар – «Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновациялар ва маърифат» Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс пойдевори» ҳафталиги якунларига бағишланган қатор ахборот ва видеоматериаллар эълон қилинди.
Президент Ўзбекистон Солиқ кодексига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Президент томонидан имзоланган қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди.
Мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга 900 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган. Жорий йилнинг 22 февраль куни блогер Абдуқодир Мўминов фирибгарлик ва товламачиликда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
20 ёшли талаба йигит хонандани Instagram'да мунтазам равишда ҳақорат қилиб келган. Шундан сўнг, хонанда уни судга берди.
4 ноябрь куни Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида жойлашган Ibirapuera Gymnasium мажмуасида навбатдаги UFC Fight Night мусобақаси бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятлиси, мазкур оқшомда ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев (35-8-2) октагонга чиқиши режалаштирилмоқда.
У корхона ҳудудида техник талабларга риоя қилмаганлиги учун муҳандис билан жанжаллашган. Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Автобуслар саройи"дан бирида ҳайдовчи бўлиб ишловчи эркак калтаклангани айтилмоқда.
Эркак Жиноят кодексининг номусга тегишга суиқасд қилиш моддаси билан айбланмоқда. Жорий йил апрель ойида Тошкентда 26 ёшли эркак 17 ёшли ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Буюк Британия элчиси Тим Торлоу ўрнини Тимоти Смарт эгаллади. У фаолиятини август ойида бошлайди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тбилисига расмий ташриф билан бориб, Грузия ҳукумати раҳбари Ираклий Гарибашвили билан учрашди. Томонлар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2023−2024 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини имзолади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.