Мазкур "дом"нинг қурилиш жараёнида бир қатор қоидабузарликлар аниқланган. Ҳозирда бино қурилиши тўхтатилган.
Ҳайдовчи вафот этган. Машинада бўлган 16 ёшли йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ёнғин Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.
Маълум қилганимиздек, бугун бутун Республикамиз бўйлаб 23 июнь – Халқаро Олимпия куни ҳамда 30 июн Ёшлар кунига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди. Юртимизнинг 16 шаҳрини қамраб олган ушбу тадбирнинг Тошкент шаҳридаги баҳслари ҳам юқори савияда ташкил этилди.
Йигит кечаси қиз билан кўришиш мақсадида борган. Аммо, қизнинг акаси йигитни ''самосуд'' қилиб, ҳолатни видеога олган.
Ўзбекистон бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан мазкур ойлик муносабати билан “Маърифат” тарғиботчилари Андижон вилоятида бўлиб турибди.
Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда унга Россиядаги вазият ҳақида гапириб берди. Россия президенти Қозоғистон ва Беларусь раҳбарлари билан ҳам қўнғироқлашган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмаслик, одамлар гавжум жойларга бормаслик, шунингдек, «Россия ҳудудида амалдаги жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш»га чақирди.Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси шанба куни Вагнер хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг исёни ва мамлакатда юзага келган тартибсизлик фонида ўзбекистонлик фуқароларга мурожаат қилди.
Тошкент метрополитени ДУК Ҳайит байрами куни метро фаолияти жадвалини маълум қилди. Жорий йил 28 июнь — Қурбон Ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени тонги соат 04:00 дан кеч соат 00:00 га қадар домий жадвал асосида ўз иш фаолиятини олиб боради.
Қўшимча поедзлар "Тошкент — Хива" - "Хива — Тошкент" йўналиши бўйича ҳаракат қилади. Қурбон Ҳайити арафасида "Тошкент — Қарши — Тошкент" ва "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Malibu-2 Damas'га урилиши натижасида Damas'даги 6 киши жароҳатланган. Улар орасида вояга етмаган ака ва укалар ҳам бўлган.
Аввалроқ, мазкур ҳолат акс этган видео тарқалганди. Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берилди.
Ҳоким қарорида жами 72 та ташкилот ва туманлар номлари келтирилган бўлиб, улардаги қарз 41 млрд сўмни ташкил қилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги туманлар ва турли ташкилотларнинг 2023 йил 1 апрель ҳолатига иссиқлик ва иссиқ сув харажатларини идексацсиялаш учун давлат бюджетидан 98,6 млрд сўм пул ажратди.
Аввалроқ, Eltuz Telegram-каналида пойтахт ҳокимлиги қурилиш бошқармаси бошлиғи ҳибсга олингани ҳақида маълумот эълон қилинган эди. Бугун, Eltuz Telegram-каналида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қурилиш бўйича бўлим бошлиғи Лутфулла Алманов пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилди.
Фуқаролар турли тан жароҳатлари олишган. Бир кишининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди. Куни кеча ташкил этилган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ҳасанбой Дўсматовга Андижон шаҳридан уч хонали уй совға қилди.
Республиканинг 11 та ҳудудидаги дўконларда сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган маҳсулотлар савдосига чек қўйилган. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш мақсадида республика бўйича сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни сотаётган савдо объектларида мониторинг ишлари олиб борилган.
Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган боксчига Шуҳрат Абдураҳмонов уч хонали уй совға қилди. Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди, дея хабар берди Ўзбекистон Бокс федерацияси Матбуот хизмати.
Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор “катта дубулға” турнирининг биринчи куни якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига битта бронза медали ёзиб қўйилди.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги сайловчилар билан учрашувда хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни «қаҳрамон» деб атади. Сайловолди дастуридан оғир аҳволдаги мигрантларнинг харажати қоплаб берилиши, ҳуқуқий ва Call-марказлар ташкил этилиши ва бошқалар ўрин олган.
Қўшимча поездлар Тошкентдан Қарши ва Самарқанд, вилоятларига йўлга қўйилди. Жорий йил 28 июнь куни Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги йўналишларда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрни ташкил қилади. Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида"ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги узунлиги 2 356 километрдан ортиқ чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон — Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.
Байроқдан фойдаланишдаги бир қатор енгилликларни назарда тутувчи қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Аввалроқ, "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятини кенгайтирувчи, жумладан, уни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган қонунни тезда маъқуллади. Лойиҳа 1 июнда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва 20 июнда Қуйи палатада қабул қилинганди.
Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) навбатдаги сессияси 22 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтди.Қўмита Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс жангларини ташкил этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Келтирилишича, у ўз хоҳиши билан ишдан бўшаган. Лавозимдан озод этиш тўғрисидаги Навоий шаҳар ҳокимининг қарори 22 июнь куни имзоланган.
Эндиликда автобуслар ҳар куни тўрт вақтда Тошкентдан Чорвоққа ҳаракатланади. Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган эди. Транспорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Чорвоққа қатновчи автобус рейслари сони кўпайтирилди.
Ҳукумат қарори билан аукцион савдоларига қўйишнинг янги тартиблари маълум қилинди. 2023 йил 21 июндаги Ҳукумат қарори билан "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Суд ажримига кўра, у тайинланган жазодан шартли равишда муддатидан олдин озод қилинган. Аввалроқ, Навоийда 1 млрд сўмни талон-тарож қилган ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи яна қайта лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.