Камерунлик сузувчи Леоннель Месси Нгиши ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 50 метрга чалқанча сузиш мусобақасидан дисквалификация қилинди. Турнир Руминияда бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 август куни суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга бағишланган тақдимотни кўриб чиқди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Тақдимотда одил судловнинг очиқлиги ва халқчиллигини ошириш, рақамлаштириш орқали аҳолига қулайлик яратиш, юқори малакали суд кадрларини тайёрлаш бўйича режалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Лихтенштейн князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) этиб тайинланган Дилшод Ахатов мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Учрашувда Лихтенштейн ва Ўзбекистон ўртасида 2024 йил март ойида ўрнатилган дипломатик алоқалар ҳамкорликни тизимли равишда давом эттиришга муҳим пойдевор бўлгани, Вадуцнинг Тошкент билан муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тарафдори экани таъкидланди.
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида енгил атлетика оламидаги нуфузли турнирлардан бири Бриллиант лига мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Анвар Анваров олтин медални қўлга киритди.
2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992 йилда туғилган ҳайдовчи “ГАЗ-3110” машинасида ҳаракатланаётиб, йўл қатнов қисмига чиқиб қолган 2019 йилда туғилган вояга етмаган Ҳ.М.ни уриб юборган.
Жорий йилнинг 19—20-август кунлари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм марказида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасида “25 Жаҳон чемпионати” бўлиб ўтди. Чемпионат Халқаро ҳарбий Спорт Кенгаши (CИСМ) раҳбарлигида Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпиа қўмитаси, Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил етилди.
Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси баҳорда ўзининг 30-юбилей кўргазма мавсумини юқори халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилган бир қатор тадбирлар билан очди. Ушбу тадбирларда 69 мамлакатдан 74 мингдан ортиқ ташриф буюрувчини жамлагди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) президент Шавкат Мирзиёевнинг 20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан куни Янги Тошкентда бўлиб ўтган тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти чоғидаги нутқининг лингвистик таҳлилини эълон қилди. Бу ҳақда Gazetaʼга ИТИМ ахборот хизмати хабар берди.
Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Коста Цзюнинг ўғли австралиялик боксчи Никита Цзю ярим ўрта вазн тоифасида (69,85 кг гача) WBO Inter-Continental чемпионлик камари учун кечган жангда шимолий македониялик Лулзим Исмоилийни техник нокаут билан мағлуб этди. Жанг Сиднейда бўлиб ўтди ва биринчи раундда якунланди.
Тошкентда «Марказий Осиё — умумий ишонч, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш макони» VIII Марказий Осиё экспертлар форуми бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан ташкил этилди.
Шу кунларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти турлари бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 29 мамлакатдан 756 нафар спортчи иштирок этаётган мусобақанинг бугунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди.
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти турлари бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 29 мамлакатдан 756 нафар спортчи иштирок этаётган мусобақанинг бугунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди.
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг очиқ қарорлари улуши 53 фоиздан 33 фоизга тушди. Бу Gazeta таҳлил қилган E-Qaror портали маълумотларида акс этган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. Унинг қурилишига 2022 йил 9 ноябрда тамал тоши қўйилган эди. Ўшанда давлатимиз раҳбари Олимпия шаҳарчаси халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланиши, меъморий жиҳатдан мукаммал, энергия тежамкор ва энг илғор инновацион ечимларни мужассам қилган замонавий мажмуа бўлишини таъкидлаганди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаевага II даражали «Достық» («Дўстлик») орденини топширди. Бу унга икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш йўлидаги тинимсиз саъй-ҳаракатлари учун берилди, деб ёзмоқда Акорда.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик» мавзусида ўтаётган учрашув иштирокчиларига мурожаат йўллади. Унинг матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Ўрта вазн тоифасида янги чемпион ва мағлубиятга учрамаган 31 ёшли Ҳамзат Чимаев қайси ҳолатда ярим ўрта вазн тоифаси ёки енгил вазн тоифасида иккинчи чемпионлик унвони учун курашишга қарор қилишини тушунтирди. - Сиз нима қилган бўлардингиз - иккинчи камар учун курашда енгил вазн тоифасига ўтасизми ёки ярим ўрта вазнда тушасизми?
Шавкат Мирзиёев 17 август куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Унда халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилингани қайд этилди.
Бокс бўйича Жаҳон чемпионатидан аввал эркаклар ва аёллар терма жамоамиз Англияда халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинида қатнашадилар. Эркаклар жамоамиз бугун Шеффилдга жўнаб кетишади, аёлларимиз бўлса, 20 август куни жамоа ихтиёрига бориб қўшилади.
Шавкат Мирзиёев Покистондаги кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари муносабати билан президент Асиф Али Зардарий ва бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.«Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейилади Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
Бугун тонгда Чикагодаги (АҚШ) "United Centre"да UFC 319 турнири бўлиб ўтди. Унинг асосий воқеаси жанубий африкалик Дрикус дю Плессис ва БАА вакили Хамзат Чимаев ўртасидаги ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бўлди.
16-августдан 17-августга ўтар кечаси АҚШнинг Чикаго шаҳридаги “Юнайтед центр”да йирик турнир – UFC 319 бўлиб ўтмоқда. Асосий кард доирасида ярим ўрта вазн тоифасидаги бразилиялик Карлос Пратес америкалик Жефф Нилга қарши жанг ўтказди.
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри Александр Усикдан қабул қилиб олган мағлубиятидан кейин дивизионнинг аниқ бир боксчиси билан жангдан қочишини тан олди. Фьюри ўз ватандоши Мозес Итауми билан ҳар қандай ҳолатда ҳам жанг ўтказмаслигини айтмоқда.
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдернинг рингга қайтиш режалари ошкор бўлди. Америкалик 39 ёшли боксчининг менежери Шелли Финкелнинг сўзларига қараганда, унинг мижози йил охиригача рингга қайтади. "Деонтейнинг режалари — йил сўнгги қадар қизиб олиш учун батта жанг ташкил қиламиз.
АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказиладиган UFC 319 турнирининг асосий жанги иштирокчилари қанча гонорар олиши очиқланди. Бизнинг вақт билан тахминан эрталабки соат 9 ларда мағлубият нималигини билмай келаётган Хамзат Чимаев ўрта вазн чемпиони Дрикус дю Плессига қарши октагонга чиқади. Sportskeeda нашри берган хабарга кўра, Хамзатнинг ушбу жанг учун оладиган кафолатланган гонорари 1,8 млн АҚШ долларини ташкил қилади.
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишларини ўзида жамлаган мусобақа бўлиб ўтди. 10 нафар шахматчи иштирок этган турнирга ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам таклиф этилган эди.
17-24-август кунлари Испаниянинг Валенсия шаҳрида дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Европа, Осиё ва Америка қитъасидан 1000 нафарга яқин спортчини жамлайдиган мазкур йиғинда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.
Хамзат Чимаевга Алекс Перейра билан жанг қилиш ҳақида савол беришди. "Чемпионлик камарини олиб, Алекс Перейрага қарши жангда ғалаба қиламанми-йўқ, номаълум.
17 август тонгида АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган UFC 319 турнирида октагонга чиқиши керак бўлган ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоев ва америкалик Брайан Баттл ўртасидаги баҳс бекор қилинди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунларда волейбол бўйича Озарбайжоннинг 16 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси аъзолари мамлакатимизда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Машғулотлар давомида озарбайжонлик волейболчи қизлар юртимизнинг турли жамоалари билан назорат ўйинларида майдонга тушди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.