Сурхондарёда шаръий никоҳидаги аёлини бўғиб ўлдирган эр 16 йилга қамалди

У аёлини бошқа шахслар билан ишқий муносабатда бўлганликда гумон қилиб, мастлик таъсирида бу ҳаракатни содир этган. Маълум қилинишича, Шеробод туманида 1971 йилда туғилган эркак 2022 йилнинг ноябрь ойида 1989 йилда туғилган турмушидан ажрашган, 5 нафар фарзанди бор аёл билан танишган.

Росадо Бектемирдан учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашига шаъма қилди

Келиб чиқиши пуэрто-риколик, лекин АҚШ номидан жанг қилувчи Габриэль Росадо Бектемир Мелиқўзиевдан учралган мағлубиятига изоҳ берди.23 апрель тонгида Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида Росадо ва Мелиқўзиев ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтган эди.

Тошкент ер усти ҳалқа метро йўлининг янги қурилган бешта бекати ишга тушди — фото

Тошкент метрополитенининг бекатлари сони 48 тага етди. Тошкент ер усти халқа метро йўлининг II босқичи доирасида қуриб битказилган 5 та бекатда йўловчи ташувлари бошланди.

Silk Avia ўзининг илк кўргазмали парвозини амалга оширди — фото

Тошкент аэропортида Ўзбекистоннинг Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кеча, 24 апрель куни Silk Avia компанияси АТR 72-600 самолётида Тошкент – ​​Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйича ўзининг илк тарихий кўргазмали парвозини амалга оширди.

Фарғонада ўзининг 8 ойлик қизалоғини $10 мингга сотаётган она ушланди — видео

22 ёшли аёлнинг айтишича, у пулдан қийналганлиги сабаб боласини сотмоқчи бўлган. Фарғонада ўзининг 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотаётган 22 ёшли она қўлга олинди.

ОТБ Ўзбекистонда иккита шамол электр станциясини қуриш учун 174 млн доллар ажратади

Бухоро вилоятидаги иккита электр станцияси Марказий ва Ғарбий Осиё минтақасидаги шамол энергияси бўйича энг йирик коммунал лойиҳа бўлади. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва ACWA Power компанияси (АCWА) Бухоро вилоятида жойлашган Bash Wind электр станцияси (Баш электр станцияси) ва Dzhankeldy Wind электр станциясини ривожлантириш учун 174 млн АҚШ доллари миқдорида кредитлар имзолади.

Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

Депутатлар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини маъқуллади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан у ушбу лавозимга тасдиқланди.

Kia EV-6 автомобилининг нархи эълон қилинди

Тез орада Ўзбекистонда сотуви йўлга қўйиладиган Kia EV-6 автомобилининг нархи 899 млн 900 минг сўмдан бошланади. Бу Корея компаниясининг мамлакатдаги ўнинчи ва энг қиммат моделидир.

Тошкентда "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади

Пойтахт ҳокимлиги жамоат транспортидан фойдаланиш, велосипед ва пиёда сайр қилишни тарғиб қилишга қаратилган тадбир ташкил этилаётганини маълум қилди. 28 апрель куни Тошкентда "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади.

Ўзбекистонда жамоавий тарзда мурожаат қилиш конституция даражасида кафолатланмоқда

Эндиликда мурожаат қилиш давлат органлари билан бир қаторда давлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланмоқда. Юридик фанлари доктори, эксперт Сахипжамал Джолдасованинг билдиришича, Ўзбекистонда шахснинг мурожаат қилиш ҳуқуқи конституциявий кафолатланган бўлиб, бу соҳада миллий қонунчилик базаси шаклланган ва такомиллашиб бормоқда.

Тошкентда эркак хотинига жаҳл қилиб, ўзини ёқиб юборди — видео

У аввал уйга ўт қўйишини айтган. Кейин, ўзининг устидан этил спиртини қуйиб ёқиб юборган.

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Бокудаги жаҳон кубогида 2та медалга сазовор бўлди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Эшкак эшиш бўйича Олимпиада совриндори бўлган россиялик спортчи Ўзбекистон терма жамоасига қўшилиши мумкин

Россиялик эшкак эшувчи Анна Пракатен Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Россия Эшкак эшиш спорти федерацияси президенти Алексей Свирин маълум қилди, дея хабар қилмоқда “ТАСС”.

Ўзбекистонда солиқ тизими янада такомиллаштирилмоқда

Давлат солиқ ва йиғимлар жорий этаётганда аҳоли ёки тадбиркор уни тўлай олишига қурби етишини албатта инобатга олади. Ортиқча ва мантиқсиз солиқлардан, турли йиғимлардан воз кечилади.

Тошкентда 16 ёшли қиз ўзини бинонинг 3-қаватидан ташлади

Маълум қилинишича, у бирга ижарада турган қизлар билан жанжаллашгани сабаб бу ишни қилган. Тошкентда 16 ёшли қиз жанжал сабаб бинонинг 3-қаватидан ўзини ташлади.

3 ойда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 %га ошган.

Бокс. Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Росадодан реванш олди

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтаётган профессионал бокс кечасида Бектемир Мелиқўзиев Габриел Росадога қарши рингга кўтарилди. 75 кг вазнга эга ўзбекистонлик ва мексикалик боксчилар ўртасидаги жангда Бектемир рақибини мағлубиятга учратди.

Tesla компанияси Model S ва Model X автомобилларининг нархини оширди

Американинг Tesla компанияси АҚШда Model S ва Model X автомобилларининг нархини 2,5 минг долларга оширди. Bloomberg маълумотларига кўра, жорий йил бошида маҳсулот нархининг пасайиши автомобиль ишлаб чиқарувчиси акциялари нархи ва даромадига ҳисса қўшган.

Фарғонада содир бўлган аянчли ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди

Mersedes-benz 2-даражали йўлдан чиқиб келиши натижасида Gentra билан тўқнашди. Фарғонада ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистонда ҳокимлардан бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиш ваколати олиб қўйилмоқда

Ушбу янгилик асосида халқ депутатлари кенгаши раҳбари алоҳида бўлиши ҳамда ҳоким кенгашларнинг раҳбари бўла олмаслиги тўғрисида қоида белгиланмоқда. Янгиланаётган Конституцияда давлат бошқаруви органлари фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этишга оид муҳим нормалар акс этмоқда.

Хоразмда 50 дона буғу ва жайрон шохларини олиб кетаётган шахслар ушланди

Буғу ва жайрон ноёб ҳайвонлар ҳисобланиб, уларнинг тана аъзолари "Қизил рўйхат"га киритилган. Хоразм вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида, Урганч туманида тезкор тадбир ўтказилган.

"Бунёдкор" ва "Насаф" клублари ўртасидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси икки футбол клубининг мураббий ва футболчиларини жазога тортиш юзасидан қарорлар қабул қилди. 17 апрель куни "Бунёдкор" ва "Насаф" футбол клублари ўртасидаги ўйинда футболчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Айрим тадбиркорларга 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди — Қарорга кўра, оилавий дастурлар бўйича кредитлар фоизи йиллик 14 фоиздан ошмайди. Бунда: — кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади; — дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.

Тошкентда икки нафар ўқувчи қиз бошқа бир қизни "самосуд" қилди — видео

Қурилиши тугалланмаган объектда макаб ўқувчи қизлари ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Россиянинг "Победа" авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди

Рейслар Москва-Самарқанд йўналишида ҳафтасига икки марта амалга оширилади. 21 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 06:00 да Россиянинг "Победа" авиакомпаниясининг Москва-Самарқанд йўналиши бўйича биринчи самолёти Самарқанд халқаро аэропортига қўнди.

Тошкентда тадбиркор кўп йиллик дарахтларни илдизи билан қўпориб олди

Тошкент шаҳар табиий ресурслар бошқармаси ушбу ҳодисага изоҳ берди. Аввалроқ, Мирзо Улуғбек туманидаги автомойка олдидаги кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалиб, тадбиркорга ким рухсат берганлиги  кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Хитой билан алоқалар янада кенгаймоқда

Узоқ вақт пандемия туфайли Хитой билан иккитомонлама савдо алоқалари сустлашиши кузатилди. Айни фурсатда мамлакат очиқ ва ҳамкорликка тайер.

БМТ Европа иқтисодий қўмитаси (UNECE) тўқимачилик саноатини рақамлаштириш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди

Женева шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Қўмитасининг 70-сессияси доирасида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти ва UNECE раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди, унда томонлар саноатни рақамлаштириш ва «яшил» энергияни жорий этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. UNECE Уюшма раҳбариятига бутун ишлаб чиқариш циклини кузатиш имконини берувчи блокчейн тизимини жорий этиш бўйича UNECEнинг Пилот лойиҳасини амалга оширишда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Рамазон ҳайити арафасида 541 киши афв этилди

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган 541 киши афв этилди. Уларнинг орасида 36 нафар чет эл фуқароси, 136 нафар аёл, 75 нафар 60 ёшдан ошган эркак ҳамда 6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар бор.

Тошкентда сартарошхона ва вино-водка дўкони ёниб кетди — видео

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин тафсилотларини маълум қилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, 20 апрель куни соат 22:18 да Сергели тумани Янги Сергели кўчасида жойлашган сартарошхона, вино-водка дўкони ва болиш пиширишга мўлжалланган олд томон қисми енгил конструкциядан қурилган алюкобонд қопламасининг 20 кв.м майдони ёниб, зарарланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.