Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганларга болалар билан ишлаш тақиқланади — Сенат раиси

Сенат раиси Танзила Норбоева аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонуннинг тасдиқланиши ҳақида гапириб, аёллар ва қизларга қилинган тазйиқлар билан боғлиқ рақамларни маълум қилди. Қайд этилишича, 2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг қарийб 61 мингдан кўпи ёки қарийб 85 фоизи оилада содир этилган.

Тошкентда ишлаб чиқарилган махсус вагонлар Қозоғистонга етказилди

Вагонлар махсус контингентларни ташиш учун мўлжалланган. Қозоғистон Миллий Гвардиясининг техник шартларига асосан «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ раҳбарияти бошчилигида ҳамда етакчи мутахассисларнинг норматив ҳужжатларига асосланган лойиҳалари бўйича 8 дона 61-942 русумидаги янги махсус вагонлар Қозоғистоннинг Астана шаҳрига етказиб берилди ва буюртмачига топширилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон темир йўллари АЖ ахборот хизмати.

Фарҳод Маннаповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қайта малакаланди — Бош прокуратура

Дастлабки қўзғатилган жиноят иши енгилроқ жазони назарда тутувчи модда билан малакаланди. Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарҳод Маннаповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бокс. Тошкентдаги ЖЧда 100дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этади

Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 104 мамлакатдан ариза келиб тушди. Бу ҳақда Халқаро бокс федерацияси (IBA) расмий сайти хабар тарқатди.

Ҳаракат тезлиги соатига 60 кмга туширилганига қаршиман — Халима Ибрагимова

Таниқли санъаткор Халима Ибрагимова ҳаракат тезлиги 60 км/соат қилиб белгиланганига муносабат билдирди. Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар ва туманлар марказларида жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини «шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун» ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсадида ҳаракатнинг максимал тезлиги 60 км/соатга туширилди.

Туман ва шаҳарларда ҳавонинг ифлосланишини назорат қилувчи станциялар ўрнатилади

Олинган маълумотлар асосида ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилади ва мутасаддиларнинг фаолияти баҳоланади. Кеча, 6 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев табиатни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Рахимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.Рахимжон Махамаджонович Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тошкентдаги қурилиш мажмуасида Конституция бўйича референдум тарғибот тадбири бўлди — фото

Тадбирда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, қурилиш вазири ўринбосари ва яна бир нечта таниқлилар сўзга чиқишди. Ёш хонандалар қўшиқ куйлашди.

Тошкент марказидаги АКТ вазирлиги ва "Алоқабанк" бинолари сотилди

Атиги 11 дақиқа давом этган аукционда иккала объект учун ҳам битта компания ғолиб бўлди. Тошкент шаҳри маркази — Амир Темур майдони яқинида жойлашган иккита офис биноси сотувга қўйилган аукцион якунланди.

"Коррупцияга қарши курашишда энг кучли восита - қатъий қонунлардир" —Танзила Нарбаева

Порахўрлик учун 20 йилгача қамоқ жазоси белгиланмоқда. Сенат янги қонунни маъқуллади.

Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик билан содир этилган жиноятлар учун жазолар қандай ўзгармоқда — рўйхат

Қонун аёлларни аборт қилишга мажбурлаш, вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш ва улар иштирокидаги порнографик материалларни тарқатиш каби қатор жиноятлар учун жазони кучайтиради. 2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг қарийб 61 мингдан кўпи ёки қарийб 85 фоизи оилада содир этилган.

"Шахсга зўравонлик — оғир жиноят эканлиги одамларнинг онгига чуқур ўрнашсагина натижа кутилганидек бўлади"— Танзила Нарбаева

Янги қонунга кўра, айбдорнинг жабрланувчи ёшини билмаслиги уни жавобгарликдан озод қилмаслиги белгиланмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонунни маъқуллади.

Қашқадарёда қишлоққа бостириб борган айиқ отиб ўлдирилди

Чироқчи тумани ИИБ бошлиғининг кўрсатмасига кўра Қўнғир айиққа қарата ўқ узилган. Жорий йилнинг 5 апрель куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида Яшнобод маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келганлиги ва қишлоққа бостириб борган айиқ ғорга яшириниб олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

"Биз ниҳоят аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қила оламиз" — Саида Мирзиёева

Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонунни маъқуллади. Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева Сенатнинг бугунги болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллаш ҳамма учун жуда қийин кечганлигини маълум қилди.

Хоразмда 15 ёшли қизни 11 нафар эркак зўрлагани айтилмоқда

8-синф қизнинг холаси UzNews.uz'га мурожаат қилиб, иш чўзилаётгани, ўтказилган экспертиза хулосаси қизнинг яқинларига тақдим қилинмаётганини айтди. Хоразмда 8-синф ўқувчи қиз зўрланди.

Агар Оpen Budget'да ютолмасам, ҳаммангнинг қонингни ичаман — мактаб директори ўқитувчиларга босим ўтказди

Навоийдаги мактабларнинг бирида директор ўқитувчиларга "Ташаббусли бюджет"да 50 тадан овоз тўплаши кераклигини айтиб, босим ўтказди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

ДХХ Тошкентда 4 кишини 40 кг наркотик билан қўлга олди — видео

Қўлга олинганларнинг 2 нафари Ўзбекистон, 2 нафари эса Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари. Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланган 4 нафар шахс ушланди.

Марҳум блогер Фарҳод Манноповни малакавий тоифага эга бўлмаган шифокор операция қилганлиги маълум бўлди

Фарҳод Манноповнинг пластик жарроҳ шифокори етарли тажрибага эга эмас бўлиб чиқди. Жорий йилнинг 5 март куни таниқли блогер “Mittivine” тахаллуси билан танилган Фарҳод Маннопов бассейнда чўмилаётиб жароҳат олгани ва “Star Med Center” клиникасида ўтказилган жарроҳлик амалиётида кома ҳолатига тушиб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Uzbekistan Airways Technics мажмуасида янги Конституция бўйича референдум тарғибот тадбири бўлди — фото

Тадбирда авиакомпания ва унга тегишли ташкилотларнинг 1000 дан ортиқ ходимлари иштирок этди. Апрель ойи охирида ўтказиладиган референдум арафасида Ўзбекистон ҳудудларида "Конституция меники, сеники, бизники!

Ўзбекистонда март ойида салкам 76,5 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди

Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Бухоро, Фарғона ва Жиззах вилоятларида қайд этилган. Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган тадбирлар давомида жорий йил март ойида 559 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 79 млн куб метр (76,3 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Қўқон педагогика институти ётоқхонасидаги ҳолат ортидан проректор лавозимидан озод этилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги институтнинг бир нечта масъуллари жазолангани ҳақида хабар берди. Қўқон педагогика институти ётоқхонасида қизлар хонасига камера қўйилгани сабаб хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 4 нафар масъул ходимга чора кўрилди.

Қашқадарёда қишлоққа бостириб борган айиқ ғорга яшириниб олди

Айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган. Бугун, 5 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Яшнобод маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келганлиги тўғрисида хабар бергандик.

Sof.uz нашри Anorbank фойдасига 3,7 млрд сўм тўлайдиган бўлди

Anorbank Sof.uz нашрини ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатишда айблаб, судга берганди. Мазкур суд якуний қарорни қабул қилди.

"Янги Ўзбекистон" массивларида бирорта уй топширилмаганлиги сабаб айрим мутасаддиларга ҳайфсан берилди

Хусусан, Фарғона, Самарқанд, Наманган, Тошкент вилоятларида янги уйларни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётганлиги танқид қилинди. Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.

Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум

9-14 апрель кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли курашчилари беллашадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркибда иштирок этади.

Референдумда қатнашиш учун ҳозиргача хориждан 26 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтган — МСК

Марказий сайлов комиссияси референдум учун хориждан 26 нафар, жумладан, Грузиядан 3 нафар, Озарбайжондан 2 нафар, Индонезия ва Нидерландиядан 1 нафардан кузатувчи аккредитациядан ўтганини маълум қилди.Марказий сайлов комиссиясининг 5 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида Конституция бўйича ўтказиладиган референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотларига оид масалалар кўриб чиқилди.

Яна меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси: Қашқадарёда 52 ёшли эркак 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилгани айтилмоқда

Оилавий меҳрибонлик уйи "отаси" 16 ёшга тўлмаган қизга тегажоғлик қилиш ва номусга тегиш жиноятлари билан айбланмоқда. Олий суд ҳолат юзасидан маълумот берди.

1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити берилади

Ипотека кредити ва субсидия ажратилишида аҳолига енгиллик яратилади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.