Фарғонада вояга етмаган қиз истироҳат боғидаги аттракциондан тушиб кетди

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 23 март куни 2005 йилда туғилган вояга етмаган Н.О.

Ўқитувчилар ойлиги май ойидан бошлаб оширилади

2023 йилнинг 1 май ойидан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади оширилади. Май ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар: Мутахассис — 2 755 655 сўм (+180 276 сўм)Олий тоифа — 3 798 940 сўм (+ 248 529 сўм)Биринчи тоифа — 3 437 739 сўм (+224 899 сўм)Иккинчи тоифа — 3 085 098 сўм (+ 201 829 сўм)Ўрта махсус маълумотли — 2 575 883 сўм (+168 516 сўм)

Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар сони 2 бараварга оширилади

Миллий авиапаркка яна 20 та янги самолёт сотиб олиниб, авиачипта харажатларининг 25 фоизига субсидия берилиши белгиланмоқда. Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб бир қатор йўналишларда мунтазам маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади.

Навбаҳор Ҳамидова: «Бир кун келиб, боксчи қизларимиз ҳам йигитларимиз каби жаҳонда пешқадам бўлишади»

Куни кеча Ҳиндистон пойтахтида ўтган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) бронза медалини қўлга киритди. Ушбу натижа мамлакатимизда аёллар бокси ривожи юксалишда давом этаётганини яна бир карра кўрсатди.

Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди — фото

Мазкур шохобчада эркаклар, аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ҳожатхона ва ювиниш хоналари мавжуд. Бугун, 29 март куни Миробод тумани, Локомотив кўчасида жойлашган санитария-гигиеник шохобчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда вазирлик ва давлат ташкилотларининг очиқлик индекси эълон қилинди

Антикоррупция агентлиги 2022 йил учун давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индексини эълон қилди. Унда биринчи учталикни Статистика агентлиги, Божхона қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги эгаллаган бўлса, сўнгги ўринларни «Қишлоққурилиш инвест», «Йўлқурилиш» ва МТРК банд қилди.

Open Budget'да овоз йиғиш учун ўқувчилардан пул йиғган мактаб директори ишдан олинди

Тошкент вилояти ҳокимлиги Оққўрғон туманида Open Budget учун ўқувчилардан пул йиғилаётганига муносабат билдирди. Аввалроқ, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Бойғули" МФЙ ҳудудида жойлашган 17-сонли мактабда Open Budget'да овоз йиғиш учун ўқувчилардан пул йиғилаётгани ҳақида видео тарқалди.

10 апрелдан Қамчиқ довони орқали туристик микроавтобус қатновини йўлга қўйишга рухсат этилади

Айрим автотранспортларни олиб киришда эса божхона имтиёзлари берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ўзбекистонда бу йил электр энергияси ва газ нархи оширилмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Шу билан бирга, аҳолининг турли қатламларига турли тарифларни қўллаш вариантлари кўриб чиқилади. Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарига кўра, бойлар бозор нархида тўлаши керак.

«Биз учун фактлар гапиради». ДИИҲБ Ўзбекистонда референдумни кузатиш миссиясини ишга туширди

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистондаги конституциявий референдумни кузатиш учун миссия очди. «Бизнинг ролимиз аралашиш эмас, балки жараённи кузатиш ва ҳисобот бериш.

Ўзбекистон Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони делегациясини қабул қилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон энергетика вазири ва Huadian Xinjiang компанияси раҳбари Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини ҳам имзолади.

Шахмат. Жавоҳир Синдоров “Рустам Қосимжонов халқаро турнири” ғолиби бўлди

“Рустам Қосимжонов халқаро турнири” кутилган ва кутилмаган натижаларга бой кечди. Истеъдодли шахматчи Жавоҳир Синдаров 6,5 очко жамғарган ҳолда мамлакатимизда илк бор ташкил этилган "Рустам Қосимжонов халқаро турнири"нинг “Мастерс” гуруҳида ғолибликни қўлга киритди.

Андижондаги хусусий боғчада 2 ёшли бола калтакланди

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилиб, мазкур боғча ноқонуний фаолият юритаётгани аниқланган. Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги хусусий боғчада 2 ёшли бола аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Андижондаги хусусий боғчада 2 ёшли бола калтакланди

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилиб, мазкур боғча ноқонуний фаолият юритаётгани аниқланган. Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги хусусий боғчада 2 ёшли бола аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.

5+5 ёки 5+7?

Конституциянинг янгиланиши билан президентнинг амалдаги ваколат муддати ўзгарадими? «Газета.uz» мухбири шу ҳақда адлия вазири Акбар Тошқуловга мурожаат қилиб, қонун лойиҳасидаги оддий фуқаролар учун тушунишга қийин бўлган жумлаларга аниқлик киритишни сўради.

Тошкент вилоятида Open Budget'да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилди

Ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар ўрганиi олиб бораётганлиги ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди. Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, «Байгули» МФЙдаги 17-мактаб ўқувчилари дарсга киритилмай, сим-карта сотиб олиш учун 10 минг сўмдан 20 минг сўмгача пул олиб келиш учун ўз хонадонларига жўнатилаётгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Жиззахлик машҳур драматург ва дипломат

Сарвар Азимовни 100 йиллиги Яқиндагина атоқли давлат арбоби, 1971-1984 йилларда Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши раиси бўлиб ишлаган Нормаҳонмади Жўраевич Худойбердиевнинг 95 йиллиги муносабати билан Фориш тумани марказида ўтказилган тадбирда иштирок этиб, йўл-йўлакай улкан кўтарма кранлардай баҳайбат темир симёғочларда икки, уч, ҳатто тўрт қаватли инларида бир оёқда хотиржам турган оппоқ лайлакларга кўзим тушиб, очиғи кўнглим яйради. Лайлаклар тинчлик, фаравонлик тимсоли.

"500 минг пора олган шифокор 5 йилга, давлат пулини талон-торож қилган ҳоким 1 йилга қамалди" — Адлия вазири бу ҳолатга муносабат билдирди

500 минг пора олган шифокор 5 йилга қамалган. Давлат мулкини талон-торож қилган шахс эса 1 йилдан ортиқ муддатга уй қамоғига олинган.

"Ёшлар" телеканалидаги кўрсатувда Қорақалпоғистон Республикаси вилоят дея кўрсатилди — видео

Телеканал маъмурияти бундай техник хато учун узр сўраб чиқди. Аввалроқ, "Ёшлар" телеканалининг "Биз томонларда" деб номланган кўрсатувида Қорақалпоғистон Республикаси вилоят сифатида тилга олинди.

Дзюдочиларимиз катта таркибда Анталия «катта дубулға» турнирида иштирок этишади

31 март – 2 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги «катта дубулға» турнири бўлиб ўтади. Бу мусобақа май ойида ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал сўнгги турнир бўлиб, кўплаб терма жамоалар спортчиларнинг тайёргарлигини кўздан кечириб олиш имкониятига эга бўлади.

Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда илк медаллар қўлга киритилди

Дуррес шаҳри (Албания) мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалларига эга чиқди. -81 кг вазн тоифасида супага чиққан Диёрбек Эрматов 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Тошкентда ММА жангчиси ўз аёли ва ўғлини нега дўппослагани маълум бўлди

Мазкур оила яшайдиган маҳалла раиси ҳодиса юзасидан янги тафсилотларни очиқлади. Аввалроқ, Тошкентда спортчи ўз аёли ва ўғлини калтаклагани ҳақида хабар бергандик.

Қашқадарёда 21 нафар чақалоқ вафот этгани айтилган перинатал марказда бошқа бир чақалоқ вафот этди

Аввалроқ, мазкур марказда 21 нафар гўдак вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ССБ бошқармаси бу хабарларни асоссизлигини маълум қилиб, бир нафар чақалоқнинг ўлими сабабини очиқлади.

2024 йил Истанбул шаҳрида Туризм соҳаси мутасаддилари иштирокида “SITE Global” номи остида халқаро матбуот анжумани ташкил этилади

Бу йил Илҳомбахш Саёҳатлар Ташкил этиш Жамияти (SITE) 2024 йил 26-29 февраль кунлари  Истанбулда ўзининг навбатдаги халқаро анжуманини ўтказади. Туркияда ушбу турдаги туризмни ривожлантириш учун жадал иш олиб бораётган SITE Туркия томонидан ташкил этилган анжуман, бутун дунёдан иштирокчиларга Истанбулни кашф қилиш имкониятини яратиб беради.

Хитой компаниялари Жиззахда 1000 МВтлик шамол электр станцияларини қурмоқчи

Вилоятда шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Жиззах вилоятида қуввати 1000 МВтгача бўлган шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг “China Huadian Overseas Investments”, “CNEEC” (China National Electric Engineering Company) ва “SANY Renewable Energy” компаниялари ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Расман: ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат берилди

Ҳайдовчининг гиёҳвандлик ва психотроп моддалар таъсирида эканлигини аниқлашда наркотестердан фойдаланилади. Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди.

100 ёшдан ошган дарахтлар табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олинади

Қонунчиликка кўра, хатлов ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилиши белгиланган. Табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан 1 метрдан кам бўлмаган масофада ва баландлиги 1 метр 20 сантиметр бўлган металл панжара билан ўралишини таъминлаши керак.

Тошкентда Spark йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган эр-хотинни уриб кетди — видео

Аёл Spark уриб юбориши натижасида машинанинг баллонлари остида қолиб кетди. Жорий йилнинг 27 март куни соат 11:30 да Тошкент шаҳар Олмазор туманида ЙТҲ содир бўлган.

HI-TECH BANK хусусий тижорат банки банкрот деб эълон қилинди

Марказий банк HI-TECH BANK банкини банкрот бўлганлиги юзасидан баёнот берди. Ўзбекистон Марказий банки хабарига кўра, 2023 йил 17 мартдаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг HI-TECH BANK хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Наманганда мактаб директори 64 ёшли ўқитувчининг бошига "калла қўйди" — видео

Директорнинг айтишича, ўша куннинг ўзида жабрланган ўқитувчининг ўғиллари ҳам 40 га яқин шериклари билан бирга келиб, директорга жароҳат етказган. Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.