"Ҳудудий электр тармоқлари" аҳолини электр энергияси учун пул тўланмаган тақдирда таъминотда узилишлар бўлишидан огоҳлантирди. Жорий йилнинг 27 январь кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилади.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирида бугун 8-тур ўйинлари ўтказилди.Нодирбек Абдусатторовга бу сафар АҚШлик Левон Аронян рақиблик қилди.
Иссиқлик таъминотида муаммолар бўлган мактабларга вақтинча масофавий таълимга ўтишга рухсат берилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, мактабларда 23 январдан III чорак дарслар бошланади.
Таиланд пойтахти мезбонлик қилаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатида қизлар ўртасидаги ярим финал беллашувлари якунланди. Маълум қилганимиздек, унда терма жамоамизнинг 8 нафар вакиласи финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирида бугун "Мастерс" ва "Челенжер" гуруҳларида 7-тур ўйинлари ўтказилди.Нодирбек Абдусатторовга бу сафар ҳиндистонлик Эригаиси Аржун рақиблик қилди.
Нидерландияда шахмат бўйича ““Tata Steel Chess-2023”” мусобақаси давом этади. Бугун шахматчилар 7-тур учрашувини ўтказишади.
Uzbekistan Airports Перм-Гоа рейси йўловчилари учун Термиз аэропортида яратилган шароитлар ҳақида маълум қилди. Пермдан Гоага учаётган самолёт зудлик билан қўнган Термиз аэропорти ходимлари бортдаги йўловчилар учун энг қулай шароитларни яратишга ҳаракат қилди.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ва IBF йўналишида мажбурий даъвогар Марлон Тапалес (36-3, 19 КО) ўзаро жанг қилади.Манбаларнинг хабар беришича, жанг 8 апрель куни АҚШнинг Техас штати Сан Антонио шаҳрида бўлиб ўтади.
Бангкок мезбонлик қилаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатининг бугунги куни нокаутларга бой бўлди. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар вакили муддатидан аввал ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Парранда гриппи товуқ подаларини йўқ қилгани ва Россиянинг Украина билан уруши натижасида энергия ва ҳайвонлар учун озуқа нархлари кўтарилганлиги сабабли, ўтган йили бутун дунёда тухум нархи кўтарилди. Қўшма Штатларда тухум нархи бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг ўсишидан анча юқори бўлиб, декабргача бўлган 12 ой ичида ўтган йилга нисбатан қарийб 60 фоизга ўсди.
Аниқланишича, моддалар Тожикистон ва Қирғизистондан учинчи шахслар орқали ўтказилган. “Тошкент – Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt Поп туманида текширилганида, унинг юкхонасида 1 кг 874 гр "опий" моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқарога тегишли экани маълум бўлди.
У хизматда фойдаланиш учун ўзига бириктирилган автомашинани пиёдалар ўтиш жойида қолдирган. Қўқон шаҳрида хизмат учун бириктирилган ЙПХ автомашинаси пиёдалар йўлагини тўсиб қўйгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Юқори тезликда ҳаракатланиш чегараланган йўлларни ҳисобга олиш ва тегишли йўл белгиларини ўрнатиш босқичма-босқич амалга оширилади. Куни кеча АОКАда бўлиб ўтган брифингда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати бошлиғи Aзизхон Муродов Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказий кўчаларида ҳаракат тезлигини пасайтириш бўйича бир қанча саволларга жавоб берди.
Президент қарори билан аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Қайд этилишича, аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида тест-тизимлари ва ретровирусга қарши воситаларни харид қилинади. Шунингдек, ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг туманлараро диагностика лабораторияларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, кенг тарғибот ишларини ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилий тадбирлар учун 120 миллиард сўм ва 54 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилади.
Таиландда бўлиб ўтаётган бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида бугун 7 нафар ҳамюртимиз ўз жангини ўтказади.-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев - Жанлуижи Калапупин (Индонезия) (12:15 дан сўнг)-67 кг: Бекзод Ҳамидов - Раттапол Кадамдуан (Таиланд) (12:40 дан сўнг)-71 кг: Нурислом Исмоилов - Кимхеанг Хун (Камбоджа) (12:55 дан сўнг)-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Абдураззоқ ал-Тагафий (Саудия Арабистони) (14:40 дан сўнг)-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Сағиндик Тоғамбай (Қозоғистон) (15:40 дан сўнг)-92 кг: Нусратбек Тоҳиров - Резебике Ашан (Хитой) (15:55 дан сўнг)+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Асадбек Маннонов (Тожикистон) (16:10 дан сўнг) Манба: stadion.uz
Агар Конгресс лимитни оширишга рози бўлмаса, ёзгача Қўшма Штатлар ташқи қарзи бўйича дефолт эълон қилиши мумкин, деб хабар бермоқда АBS News. Чоршанба куни Оқ уй матбуот котиби миллий қарз лимитини ошириш Конгресснинг «асосий масъулияти» эканини айтганди
Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг режалаштирилганидек 4 март куни бўлмайди. Британиялик промоутер Фрэнк Уоррен украиналик боксчи Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги чемпионлик жанги бошқа санага кўчирилганини маълум қилди, деб ёзди "TalkSport".
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирида бугун "Мастерс" ва "Челенжер" гуруҳларида 6-тур ўйинлари ўтказилди.Нодирбек Абдусатторовга бу сафар ҳиндистонлик Праггнанадҳа рақиблик қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда республиканинг турли ҳудудларида жойлашган 224 та объект очиқ савдоларда хусусий мулкка сотишга тайёрланмоқда Айни пайтда акциядорлик жамиятига қарашли республиканинг турли вилоятларида жойлашган 224 та объект савдога қўйиш арафасида. Улар орасида Қашқадарёнинг Яккабоғ туманига қарашли Нўғайли қишлоғида жойлашган Муборак газни қайта ишлаш заводига тегишли бўлган “Ниҳол” собиқ болалар оромгоҳи, Шаҳрисабз тумани, Ипак йўли, 280 уйда жойлашган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Беруний” собиқ болалар соғломлаштириш оромгоҳи, Мироқи қўрғонида жойлашган Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли “Лочин” собиқ болалар оромгоҳлари ҳам бор.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиёз нархининг ошини об-ҳавонинг кескин ошиши билан изоҳлади. Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиёз нархининг ошини об-ҳавонинг кескин ошиши билан изоҳлади. Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилди.
Таиландда бўлиб ўтаётган бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида бугун 4 нафар ҳамюртимиз ўз жангларини ўтказди. Вакилларимизнинг 3 нафари ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олган бўлса, бир боксчимиз имкониятни бой берди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) Нидерландияда бўлиб ўтаётган Tata Steel Chess 2023 мусобақасида Магнус Карлсенни (2846) мағлубиятга учратди.Абдусатторов FIDE рейтингидаги очколари сонини 2731 га етказди ва бу борада Ўзбекистон шахмати тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.
Шаҳар прокурори ушбу мактаб ўқитувчиларини бекордан бекорга ойлик олиб ётганини айтган. Тошкент вилояти Ангрен шаҳри прокурори ушбу шаҳарда жойлашган 22-сонли мактаб ўқитувчилари мактаб ҳовлиси қордан тозаланмаганлигини айтгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Статистика агентлиги томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилди. Статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2023 йил 18 январь ҳолатига нархлар қуйидагича.
Жорий йилнинг 18 январь кунидан бошлаб Сурхондарёнинг 9 та тумани Тожикистон орқали электр энергия билан таъминланмоқда. Аномал совуқ даврида Сурхондарё вилоятида Тожикистондан қўшимча электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди.
Заҳарланганлар турар жой мажмуасида қурилиш ишларини амалга оширувчи хорижий корхонанинг ишчилари бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Таиландда ўтказилаётган бокс бўйича U 22 Осиё чемпионатида бугун 4 нафар ҳамюртимиз ўз жангини ўтказади.-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Гуангшуаи Гоу (Хитой) (12:40 дан сўнг)-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов - Талҳа (Покистон) (13:40 дан сўнг)-54 кг: Санжарбек Ваҳобов - Ганболд Доржнямбу (Мўғулистон) (13:55 дан сўнг)-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Энктур Тегшжаргал (Мўғулистон) (15:40 дан сўнг) Манба: stadion.uz
«Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирининг бешинчи кунида Нодирбек Абдусатторов ва жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен билан тўқнаш келиб, ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўйиндан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирининг бешинчи кунида "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов ва жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен ўзаро тўқнаш келишди. Норвегиялик спортчи ўйинчи 14-юришда қўпол хатога йўл қўйиши натижасида ҳамюртимиз рақибининг руҳини ютиб олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.