Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 8 июль куни чақирилади

Сенатнинг 28-ялпи мажлиси 8 июль куни чақирилади. Унда солиқ маслаҳати, аҳолини табиий ва техноген фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш, Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга оид қонунлар кўриб чиқилади.

АҚШ Қорақалпоғистондаги воқеаларни очиқ тергов қилишга чақирди

АҚШ Давлат департаменти Нукусдаги воқеалар бўйича хавотирини ҳамда қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдирди. АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, ҳукуматни фундаментал инсоний ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилиш ва фикр билдириш эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди.

«Сепаратизм, фитна, провокация». Сенатор ва депутатлар Нукус воқеасига қандай муносабат билдирди?

Қорақалпоғистон мақомини Конституцияда ўзгартириш таклифи ортидан 1−2 июлда республикада намойишлар бўлиб ўтди. Президент шахсан Нукусга боргандан кейингина сенатор ва депутатлар воқеага ўз муносабатини билдира бошлади.

Аҳоли учун электр ва газ тарифлари ошмайдиган бўлди

Энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 15 июлдан бошлаб: 1️⃣ Биринчидан, аҳоли учун электр энергияси (295 сўм) ва табиий газ (380 сўм) нархи ошмайди, «ижтимоий норма» ҳам ҳозирча жорий этилмайди.

Владимир Путин Қорақалпоғистонда кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлади

Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин ўртасидаги телефон орқали мулоқотда Россия президенти давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.5 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Россия-Украина можаросини якунлаш учун учта йўл — The Washington Post

Россия ва Украина ўртасидаги можаролар нафақат бу икки мамлакатга, балки бутун дунёга ўз таъсирини ўтказмоқда. Шунинг учун ҳам келишувга эришиш зарур ва бу борада The Washington Post уч хил ёндашувни таклиф қилди.

Қорақалпоғистондаги фожиа ва жамият билан мулоқотдаги муаммолар

Қорақалпоғистондаги фожиа жамият билан мулоқот қилишга эътибор берилмаслиги ҳамда стратегик муҳим қарорлар парда ортида қабул қилиниши нималарга олиб келишини намойиш қилди.Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси эълон қилинганда, сиёсий тизимимизнинг асосий муаммоси биринчи ўринга чиқди: қарор қабул қилиш жараёнида жамият билан мулоқотнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги.

МО давлатлари раҳбарлари 21 июль куни Қирғизистонда учрашади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви 21 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтади.21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мастаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

«Ўзбекистон осойишталик ва бирликни сақлашга қодир». Хитой ТИВ Нукус воқеаси ҳақида

Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь Нукус воқеаларига муносабат билдириб, «Ўзбекистон тинчлик ва бирликни сақлаб қолишга қодирлигига» ишонишини маълум қилди. Туркия ТИВ раҳбари эса хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлашдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Будапешт «катта дубулға» турнирида курашадиган дзюдочиларимиз таркиби маълум

8-10 июль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи яна бир нуфузли турнир бўлиб ўтади. Унда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 66 мамлакат орасида ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.

Азиса Раджабова (Azisa Radjabova): «30 дан ортиқ клипларда суратга тушдим»

Санъатга бўлган меҳр, биз Хоразм аҳлининг қонимизда бор. Санъатга болалигимдан меҳр қўйганман.

Ўзбекистонда биринчи рақамли подстанция учун 220 кв кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди

2022 йил 30 июнь куни Сирдарё иссиқлик электр станцияси ва Жиззах вилоятида янги қурилаётган рақамли “Зафаробод” подстанциясини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди. Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сон қарорига асосан Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё тараққиёт банки иштирокида “2х144 км узунликдаги “Сирдарё” ИЭСдан “Зафаробод” подстанциясигача 220 кВли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Таэквондо бўйича жаҳон рейтинги эълон қилинди: Чарос Қаюмова пешқадам, Улуғбек Рашидов эса иккинчи

Корея Республикаси мезбонлик қилган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.Унга кўра, -53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова 126,84 очко билан 1-ўринда қайд этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Елорда кубоги». Боксчиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 16 та медаль қўлга киритишди

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Мусобақада жаҳоннинг 10 дан ортиқ мамлакатидан боксчилар иштирок этишди.

Европа Иттифоқи Қорақалпоғистондаги воқеаларни очиқ ва мустақил тергов қилишга чақирди

Европа Иттифоқи «Қорақалпоғистондаги зўравонлик воқеаларини очиқ ва мустақил тергов қилишга» чақирди. ЕИ конституциявий ўзгаришлар бўйича норозиликларга нисбатан президент Мирзиёев тезкор реакция билдирганини эътироф этди ва вазият кескинлашувининг олдини олиш учун томонларни вазмин бўлишга чақирди.

Европа кенгаши президенти Нукусдаги намойишлар қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқоти чоғида Нукусдаги намойишларда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Қолаверса, у вазиятни баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

Кремль Қорақалпоғистондаги воқеаларни Ўзбекистоннинг ички иши деб атади

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши экани, Кремль мамлакат раҳбарияти фаоллик билан муаммоларни ҳал этишига шубҳа қилмаётганини билдирди.Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши, Кремль мамлакат раҳбарияти фаоллик билан муаммоларни ҳал этилишига шубҳа қилаётгани йўқ, дея маълум қилди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда Қорақалпоғистонда «барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади».4 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди

1−2 июль кунлари Нукус шаҳридаги бўлиб ўтган намойишлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди, 243 киши, шу жумладан, 38 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходими турли жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилди. Тартибсизликларда қатнашган 516 нафар фуқаро ҳибсга олинди.

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат сабабли ўрнатилган комендантлик соатларида Нукус аэропортининг фаолияти вақтинча чекланади. Шу боис якшанба куни қолдирилган рейс йўловчилари душанба куни кундузи манзилига етказилиши маълум қилинди.

Президент Нукусда нималарни таъкидлади?

Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига мурожаатида маълум кучлар «конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида… вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринишаётганини» таъкидлади. Қорақалпоғистоннинг мақоми ўзгармаслигини яна бир бор айтиб, сўнгги йилларда минтақада рўй берган ўзгаришларни санади.

«Елорда кубоги». Йигитларимизда 3 та, қизларимизда эса 4 та финал!

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари якунига етди.

Кўня-2021: Жамоавий спорт турларига қуръа ташланди

9-18 август кунлари Туркиянинг Кўня шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра, мусобақада иштирок этадиган жамоаларимиз ўз рақиблари номини билиб олишди.

Қорақалпоғистондаги тинч аҳоли ва органлар ходимлари орасида қурбонлар бор — Шавкат Мирзиёев

Президент Қорақалпоғистондаги намойишларда айрим кимсалар органлар ходимларига ҳужум қилиб, аёвсиз калтаклагани, қўриқланадиган ҳудудларга бостириб киришга уринганини таъкидлади. «Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари орасида қурбонлар бор», — деди Шавкат Мирзиёев.

Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан баноёт берди

Қозоғистон ТИВ қўшни қардош Ўзбекистондаги воқеаларни ташвиш билан қабул қилгани ва мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалапоғистондаги вазият юзасидан баёнот билан чиқди.

Вазият тўлиқ назоратга олинди — Қорақалпоғистон коменданти

Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида видеоселектор ўтказди ва барча туманлар билан мулоқот қилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон коменданти Рустам Жўраев вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

«Ўзларинг [ўзгартишларни] тасдиқлагансизлар. Нимага менга телефон қилмадинглар?» Президент — Жўқорғи Кенгесга

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатларининг ўзлари Конституцияда республиканинг мақомини ўзгартиш таклифини киритгани ва тасдиқлагани ҳамда аҳолининг норозилиги ҳақида хабар бермаганини танқид қилди. «Қорақалпоқ халқи норози бўлса, бирорта модда ҳеч қачон ўзгармайди», — деди у.

Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учиб кетди

Ўзбекистон президенти бир кун аввал борган Нукусга яна учиб кетди. Қорақалпоғистонда тундан бери фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги, пойтахтдаги университетга фильмлар яратиш учун маблағ ажратади

Ўзбекистон Кинематография агентлиги Маданият ва санъат институтига, ёшлар ҳақида фильмлар яратиш учун 1 миллиард сўм ажратади. Маблағлар университет талабалари томонидан ёшларга оид қисқа метражли фильмлар яратишга сарфлаш учун мўлжалланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.