Ўзбекистонлик боксчилар Қирғизистондаги турнирда 9 та медаль қўлга киритишди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бокс бўйича ака-ука Абдували ва Нургази Арзиевлар хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва 9 та медаль қўлга киритишди.

"Буни қанча тез қилсак, автомобиль бозорида рақобат пайдо бўлади" — президент электромобиль ишлаб чиқариш ҳақида

Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш жадаллаштирилади. Маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан 150 млн.сўмгача кредит ажратилади. ГАРОВСИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (06.10.2022й.) қабул қилинди. ☑️Қарорга кўра ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра: ▪️қишлоқ хўжалиги корхоналарига – мева, узум, картошка, сабзавот, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш учун; ▪️маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун кредитлар ажратилади.(Қарордаги кредитни олиш учун қишлоқ хўжалиги корхонаси ташкил этишингиз керак) ☑️Кредитлар: ▪️қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 млн.сўмгача гаровсиз берилади; ▪️кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз миқдорида белгиланиб, 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади; ▪️ажратиладиган кредит маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади.

Оғир атлетика. Адҳамжон Эргашев Осиёда тенгсиз!

Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар. Терма жамоамиз вакили Адҳамжон Эргашев мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув шартлари маълум қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакат парламентига Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув тафсилотларини тушунтириб берди. Қирғизистонга 19 минг га дан зиёд ер, Ўзбекистонга эса Кампир-Обод сув омбори сув ҳудуди ўтади.

"Квартира масаласи": Адлия вазирлиги нархларнинг асоссиз оширилишига муносабат билдирди

Адлия вазирлиги уй-жойни ижарага бериш, шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳамда нархнинг асоссиз оширилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берди. Шу кунларда россияликларнинг Ўзбекистонга келиши ортидан пойтахтда уй-жой ижараси нархи кескин ошиб кетгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Дзюдо. Давлат Бобонов жаҳон чемпиони!!!

Навоийлик спортчимиз Тошкентда ўтаётган жаҳон чемпионатида -90 кг вазн тоифасида дунёнинг энг кучли полвонларини мағлуб этиб, ушбу тоифада тенгсиз эканини кўрсатди. Бобонов финалда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони италиялик Кристиан Парлати устидан ғалаба қозонди.

Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Қозоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев 12−14 октябрь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, «Марказий Осиё — Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга боради. Саммит доирасида Вьетнам ва Покистон етакчилари билан ҳам музокаралар ўтказади.

Мактаб қоровулхонасида ходимлар билан ароқ ичган мактаб директори ишдан бўшади

Ижтимоий тармоқда мактабларнинг биридаги қоровулхонада мактаб директори ва яна бир нечта ходимлар ароқ ичиб ўтиргани ҳақида видео тарқалганди. “Замон” информацион дастурида маълум қилинишича, мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 67- умумтаълим мактабида содир бўлган.  Аниқланишича, август ойларида ушбу ҳолатни маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари видеога олган.

Тошкент марказида автомобиль тезлиги 60 км/соатгача чекланди

Халқ депутатлари Тошкентда автомобиль тезлигини камайтириш бўйича тегишли қарор қабул қилди. Сентябрь ойи охирида Шаҳар кенгаши доимий комиссияси Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 км/соатгача чекланиши ҳақида хулосага келгани ҳақида хабар бергандик.  Бугун, 10 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида эски қўлёзма топилди

1600 йилларда ёзилган бу қўлёзманинг нусхаси Ўзбекистонга келтирилиб, олимлар ёрдамида чуқур тадқиқ этиш режалаштирилган. Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган энг эски қўлёзма топилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон энергия тизимини ривожлантириш учун 47,1 миллион доллар ажратди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» (ЎзМЕТ) АЖ тизимига кирувчи янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси бўйича кредит ва лойиҳа шартномаси имзоланди.

Оғир атлетика. Осиё чемпионатида вакилларимиз яна 2 та бронза медалларига эга чиқишди

Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 2 та бронза медалини қўлга киритди. Аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Нигора Абдуллаева даст кўтариш машқида 87 кг билан учинчи, силтаб кўтаришда эса 106 кг билан тўртинчи натижани қайд этди.

Боксчиларимиз Қирғизистондаги халқаро турнирда муваффақиятли қатнашишмоқда

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бокс бўйича ака-ука Абдували ва Нургази Арзиевлар хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Ҳозирча мусобақанинг ярим финал беллашувлари ортда қолди.

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель октябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.Европа Иттифоқи кенгаши президенти Шарль Мишель Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради.

Қрим, кўприк, бу бошланиши. Ноқонуний бўлган ҳамма нарсани йўқ қилиш керак — Подоляк

Украина президенти маслаҳатчиси ноқонуний бўлган барча нарсаларни йўқ қилиш кераклигини айтди. Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Қрим кўпригидаги портлашдан сўнг Украина ҳудудида ноқонуний бўлган барча нарсаларни йўқ қилиш кераклигини таъкидлади.

Андижондаги мактабда ўқувчилар тик туриб дарсда қатнашишгани сабаби айтилди

Ушбу ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди. Андижон вилояти Асака туманидаги 29-сонли мактабда ўқувчилар стол ва стул йўқлиги сабаб тик туриб дарсда қатнашаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

“Хизматкорсан сен” — Фарғонада ака-ука йигитлар ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, сўроқ қилишди

Мультирадар билан хизмат олиб бораётган ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган икки йигит қамалди. ИИВнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 октябрь куни ака-ука Р.М.

Дзюдо: Жаҳон чемпионатининг 3-кунида 4 нафар ҳамюртимизга мухлислик қиламиз

Бугун, 8 октябрь пойтахтимиздаги муҳташам «Ҳумо Арена» саройида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 35-жаҳон чемпионатининг 3-кунги медаллар жамғармаси ўз эгаларига топширилади.Умумий мукофот жамғармаси бир миллион еврони ташкил қилувчи дунё биринчилигининг навбатдаги кунида -57 кг вазнда аёллар ҳамда -73 кг вазнда эркаклар ғолиблик учун ўзаро баҳсларга киришади.

Ўзбекистон президенти МДҲ норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Давлат раҳбари шу куннинг ўзида амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Тошкентдаги кўчалардан бири 12 октябргача ёпилади — харита

Бунга йўл таъмирлаш ишлари сабаб бўлган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари сабабли 8 октябрь соат 9:00 дан 12 октябрь соат 00:00 гача Беруний кўчасининг Самарқанд дарвоза ва Навоий кўчалари билан кесишмасидан Лайлитўғон ҳамда Сиқичмон кўчалари билан кесишмасигача бўлган оралиғидаги қисми - икки томонлама йўл қисман ёпилади.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси интервьюсиз виза олиш мумкин бўлган ҳолатларни айтиб ўтди

Мувофиқ фуқаролар рўйхати икки тоифага ажратилган. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси визани суҳбатиз узайтириш учун талабларни санаб ўтди.

Хонанда Даврон Ғойипов вафот этди

Таниқли рок-поп юлдузи Даврон Ғойипов ўзининг туғилган кунида, 61 ёшида вафот этди. Бугун, 7 октябрь куни таниқли рок-поп юлдузи Даврон Ғойипов вафот этди.

"Ўзбекнефтегаз" АЖ раиси куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича топшириқ берди

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб бериш бўйича "Ўзбекнефтегаз" АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан зарурий кўрсатмалар берилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” тузилиб жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва ёқилғи захирасини етарли даражада яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиб келмоқда.

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай онадан сўкди

Интернетда тарқалган Lacetti ҳайдовчиси ва ЙПХ ходими ўртасидаги ҳолат юзасидан маълумот берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда  ЙПХ ходими ҳайдовчига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Ўзбекистон президенти МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди.Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон 19 давлат қаторида БМТ ИҲКда Синьцзян автоном ҳудуди бўйича баҳсга қарши чиқди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Синьцзян автоном ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилишдан бош тортди. Ўзбекистон ҳам 19 давлат қаторида резолюцияга қарши овоз берди.

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Стандартлаштириш соҳасида муайян муддатга қабул қилинадиган “дастлабки стандарт”ни (DS – Dastlabki Standart) қўллаш тартиби жорий этилмоқда. Бугун 7 октябрь куни Олий мажлис Сенати биносида сенатнинг 33-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

“Туркистон” ва HI-TECH хусусий банкларидан лицензия чақириб олинди

Марказий банк мазкур қарор сабабини ва омонатчилар нима қилиши кераклигини тушунтирди. HI-TECH BANK ва “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкларидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.

Дзюдо: ЖЧнинг иккинчи кунида 3 нафар терма жамоамиз вакиллари медаллар учун курашади

Бугун пойтахтимиздаги муҳташам «Ҳумо Арена» саройида отказилаётган дзюдо бўйича катталар ортасидаги 35-жаҳон чемпионатининг иккинчи куни.Умумий мукофот жамғармаси бир миллион еврони ташкил қилувчи дунё биринчилигининг иккинчи куни -52 (аёллар) ҳамда -66 кг вазн тоифаларида голиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.