Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси ўзгариши оқибатларини “Харажатлар-ишлаб чиқариш” модели ёрдамида таҳлил қилиш

Таҳлилнинг мақсади – Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил маълумотлари ва Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалидаги иқтисодиёт тармоқлари бўйича маълумотлардан фойдаланган ҳолда реал сектор тармоқлари ўртасида қўшилган қиймат солиғи юкининг бир хил тақсимланганлик даражасини аниқлаш, шунингдек ҚҚС ставкасини пасайтириш нархларнинг умумий даражасига қандай таъсир қилишини баҳолаш.    а). Фойдаланилган статистика маълумотлари Моделлаштиришнинг статистик базаси икки қисмдан иборат: солиқлар бўйича статистика (шу жумладан ҚҚС) ва 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” ҳисобот жадвали.

Бош прокуратура Чорвоқ сув омборига оқова сувлар оқизилаётганини рад этди

Айни пайтда ишчи гуруҳ атрофдаги тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг оқова сувларини тозалаш ҳолатини ўрганилмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Бош прокуратура ва Экология ходимлари томонидан ҳолат ўрганилди.

“Uzbekistan GTL” заводи нуфузли “S&P Global Energy Awards” мукофотининг номзодлар рўйхатига киритилди

Завод “Оскар” мукофоти сифатида эътироф этилган “2022 Platts Global Energy Awards” – АҚШнинг “S&P Global” нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланди. “Ўзбекнефтгаз”АЖнинг “Uzbekistan GTL” заводи дунё нефть-газ ва кимё саноати соҳасидаги энг нуфузли мукофоти, жаҳон энергетика саноатининг “Оскар” мукофоти сифатида эътироф этилган “2022 Platts Global Energy Awards” – АҚШнинг “S&P Global” нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноатидаги улкан ютуқлари учун” номинациясида дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланди.

Ёш боксчиларимиз Хабаровскдаги мусобақага йўл олишди

Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистонда экспорт қилувчи тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади

Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб,  — Бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланилмайди; — экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади; — қовун, канакунжут, канакунжут ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.

Энди машинага тақиқ қўйилган ёки йўқлигини онлайн текшириш мумкин

Янги хизмат ёрдамида суд, МИБ ва бошқа органлар томонидан қўйилган тақиқлар мавжудлигини текшириш мумкин. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Aвтомобил тақиқини текшириш учун ариза юбориш” янги давлат хизмати ишга туширилди.  Ушбу хизмат ёрдамида юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай тақиқ ёки чекловлар мавжудлигини текширишлари мумкин.

Тошкентда янгича, интеллектуал камералар ўрнатилди

Синовдан ўтказилаётган камералар йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш каби қоидабузарликларни қайд этади. Тошкентнинг Алишер Навоий кўчасига янгича, интеллектуал камералар ўрнатилди.

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) га аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши асосий макроиқтисодий мувозанатга қандай таъсир кўрсатишини баҳолади. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши узоқ давом этаётган жараён.

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли «Иэн» тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан президент Жозеф Байденга таъзия йўллади.

Фарғонада прокуратура биноси олдида Gentra’да “шоу” кўрсатган ҳайдовчига чора кўрилди — видео

Автомашинада йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб қоидабузарлик содир этган шахс ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. Фарғонада Gentra ҳайдовчиси пркоуратура биноси олдида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради

Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда.

Дзюдо: Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида дзюдо бўйича 6-13 октябрь кунлари юртимиз мезбонлигида ташкил этилаётган 35-жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.Унда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация бош котиби Улуғбек Кабулов, раис ўринбосари Шокир Мўминов, терма жамоалар менежери Элдор Қаҳҳоров, олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров, дзюдо фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Муроджон Аҳмадалиев IBF камари учун ҳимоя жангини ўтказади

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини IBF йўналишидаги мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга (36-3, 19 КО) қарши ўтказади.IBF ташкилоти мазкур жангни ўтказиш мажбуриятини қўйган.

Британияда қирол Карл III тасвири туширилган биринчи тангалар намойиш этилди

Карл III портрети туширилган илк тангалар қиролича Елизавета II ҳаётига бағишланган эсдалик коллексиясида пайдо бўлади. Тўплам 3 октябрда сотувга чиқарилади Буюк Британия Қироллик зарбхонаси қирол Карл III тасвири туширилган илк тангаларни тақдим этди.

Тошкентда одам савдоси билан шуғулланган 2 нафар аёлга суд ҳукми ўқилди

Улар аёлларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Туркияга юбормоқчи бўлишган. Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1999 й.т. М.Р.

Автоҳалокатга учраган хонанда Зоҳиднинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

ССВ кеча тунда аянчли ЙТҲда жабрланганларнинг айни вақтдаги аҳволини маълум қилди. Кеча, 29 сентябрь куни тунда Тошкентда Ummon гуруҳи собиқ аъзоси Зоҳид бошқарувида бўлган автомашина ЙТҲга учрагани ҳамда бир киши вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Тошкентдаги хусусий корхона омборхонасидан 4 тонна “срок”и ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари топилди

Яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар ўрнатилган тартибда утилизация қилинган. Санитария эпидемиология хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Янгиҳаёт тумани бўлими Санитария бўлинмаси ходимлари томонидан тумандаги Шокирариқ кўчасида жойлашган “URBAN RETAIL” хусусий корхона омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш шароитлари ва яроқлилик муддатлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.  Натижада, омборхонада сақланаётган 4 тонна атрофидаги турли хил озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати тугаганлиги аниқланди.

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ

ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланган.

Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ)  мутахассислари 2019-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексидаги ўрни қандай ўзгарганини таҳлил қилди. Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индекси (GFSI) нинг рейтинги Economist Intelligence Unit таҳлил агентлиги томонидан Corteva Agriscience кўмагида ҳар йили қайтадан тузилади.

Тошкент марказида тезлик 50 км/соатгача чекланади

Шунингдек, Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача чекланади. Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобил йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача чекланади.

Тошкент марказида тезликни 50 км/соатгача тушириш режалаштирилмоқда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси ҳаракат тезлигини Кичик ҳалқа йўлида 60 км/соат, пойтахт маркази — А.Навоий, Маҳтумқули, А.Темур, КҲАЙ, И.Каримов, Т,Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларида эса 50 км/соатгача тушириш масаласини муҳокамага қўйишни кўзлаяпти.Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш масаласини Кенгашнинг навбатдаги сессиясига киритишни кўзлаяпти.

Ҳаж ва умра квоталари оширилади

Ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди. Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шавкатжон Рахимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди.Рахимов Шавкатжон Жўраевич Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Бокс. Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини кимга қарши ўтказиши маълум бўлди

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг хабарига кўра, профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазнда WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ўтказиши кутилмоқда.Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) Аҳмадалиев-Тапалес жангини ўтказиш бўйича қарор қабул қилган.

Тошкентга йил якунига қадар 190 дона катта сиғимли янги автобуслар келтирилади

Ушбу автобуслар баъзи йўналишларда улар кам сиғимли ISUZU'ларнинг ўрнини эгаллаши мумкин. “Toshshahartransxizmat” АЖ ахборот хизмати бошлиғи – матбуот котиби Муслима Обидова янги автобуслар келтирилиши ҳақида маълумот берди.

Инсонпарварлик юклари бўлган махсус самолёт Термиздан Покистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев сел сув тошқинида жабр кўрганлар учун Покистонга 40 тонналик инсонпарварлик ёрдами юборди. Бугун эрталаб Ўзбекистон ҳукумати ва БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссар бошқармаси томонидан етказилган инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт Термиздан Карачига Покистондаги ҳалокатли сув тошқини қурбонлари учун жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси в.б. Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, Давлат департаментининг Халқаро жамоатчилик билан алоқалар бюроси раҳбари Элизабет Трюдо 3−6 октябрь кунлари Ўзбекистонга келади. У расмийлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашади.

Ўзбекистонда болалар ўлими кўпайди

2021 йилда мамлакатда етти мингдан ортиқ чақалоқ вафот этган. Кеча 29 сентябрь куни Сенат Кенгаши мажлисида Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масаласи муҳокама қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.