Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча икки нафар ватандошимиз совриндор бўлишди. 51 кг. вазнда Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионига айланди.
Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (58,9 кг) фаолият олиб бораётган Элнур Абдураимов (9-0, 8КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 29 июль тонгида ўтказади.АҚШнинг Калифорния штатида Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ўтказиладиган бокс оқшомида Абдураимовга мексикалик Леонел Морено (11-1-1, 9КО) рақиблик қилади.
4-7 август кунлари Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли 21 та терма жамоаси ўртасида кечадиган мусобақада 18 нафар спортчи билан тўлиқ таркибда ғолиблик учун баҳс олиб борамиз.
✔️ Давлат раҳбари томонидан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид бир қатор устувор вазифалар белгиланган бўлиб, шулар жумласидан саноат корхоналаридан атмосферага ташламаларни камайтириш ва уларни тартибга солишга қаратилган вазифалар ҳисобланади. Ушбу вазифаларни тўлақонли бажариш мақсадида республикада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жангдаги рақиби маълум бўлди.6 август куни АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Бектемирга босниялик Сладан Янянин (32-11, 24 КО) рақиблик қилади.
Асакалик эркак шифокор ҳузурига бир нечта пичоқ ва шуруповёрт билан кириб борган.
Президент Администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ҳамда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди. «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман», — деди у.
Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.Ўзбекистон президентининг фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев лавозимидан озод қилинди. У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани маҳаллаларидан биридан ўтувчи каналда 30та мушукнинг жасади, териси ва ичак-чавоқлари топилган.
Тошкент шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Ҳар қандай мусобақа фақат спортчи учун эмас, балки уларнинг устозлари учун ҳам муҳим синов ҳисобланади.
Афғонистон бўйича халқаро анжуманда Россия махсус вакили муваққат ҳукуматнинг хорижда музлатилган 7 млрд долларни қайтариш бўйича талабларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фуқароси кунига 1 доллардан кам даромад оладиган давлатнинг 7 млрд долларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади», — деди у.
Aфғонистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Муттақий мамлакат барча ваъдаларини бажараётганини айтиб, AҚШни «сўзсиз ва ҳеч қандай шартларсиз» афғон активларини қайтаришга чақирди. У барчани Aфғонистонга минтақада хавфсизлик ва барқарорликка хизмат қиладиган сармоялар киритишга ҳам чорлади.
Пойтахтимиз Тошкентда якунига етган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Диёрбек Эрматов ўсмирлар ўртасида -73 кг вазн тоифасида қатнашиб, даст кўтариш машқида олтин, икки кураш бўйича эса бронза медалига сазовор бўлди. Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг ёпилиш маросимида биз истеъдодли спортчимизнинг мусобақа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
17-25 июль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Қитъамизнинг 21 мамлакати вакиллари баҳс олиб борган мусобақада жамоалариз ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида умумий ҳисобда пешқадамлик қилдилар.
Ўзбекистон президенти Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда у Афғонистон ТИВ раҳбари в.б.
Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро конференцияда Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди.
Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича "1-халқаро мусобақа" ўз якунига етди. Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Хабарингиз бор, оғир атлетика бўйича юртимизда ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни ҳам спортчиларимиз учун омадли келди.
Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг шахсий буюмлари кимошди савдосида сотилди, дея хабар беради France Press.Кимошди савдосида сотилган асосий буюм Али 1974 йилда Жорж Форманни нокаутга учратиб, қўлга киритган чемпионлик камари эди.
Пойтахтимиз Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам ҳамюртларимиз медаллар жамғаришди.
ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда квартираларни ўмарган жиноий гуруҳ аъзоси қидирувга берилган. Ана шундай ҳолатлардан бири пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган.
Вазирлар Маҳкамаси битта қарори билан ўзининг 422 та қарорини бекор қилди. Бунда «тартибга солувчи гильотина» усулидан фойдаланилди.
24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан қўшни давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Озарбайжон, Беларус, Россия ва Туркия раҳбарлари табриклади. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унга иккита от совға қилди.
Тошкентда якунланиб бораётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида оғир вазн тоифасида қизлар беллашуви тугади. Таниқли вакиламиз Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида қитъамиз ёшлари орасида тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.
Шу ҳафта Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади, Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига эса мурожаат йўллайди, деб хабар қилди президент матбуот котиби. Шерзод Асадов шунингдек, давлат раҳбарининг туғилган куни қандай ўтгани ҳақида ҳам маълумот берди.
Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Бугун 5 нафар атлетимиз супачага чиқишди.
Қувайтдаги мусобақада уч нафар боксчимиз кейинги босқичга йўл олди. -51 кг вазнли Абдумажид Маннопов яманлик рақиби рингга чиқмагани учун боксчимиз автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди.
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Аброрбек Маъруфбеков тенгқурлари орасида қитъамизда етакчи эканини исботлади. Ҳамюртимиз барча йўналишларда рақибларидан устунлик қилиб, жамоамиз ҳисобига 3 та олтин медаль келтирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.