Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга туширилади

Нукус шаҳрида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилади. Президент Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Aёлнинг боғчада калтакланиши билан боғлиқ воқеа тафсилотлари маълум бўлди

Боғча болалари олдида жисмоний зўравонликка учраган аёл мактабгача таълим муассасаси ходими эмаслиги айтилди. Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида эр рашк сабаб хотини ишлайдиган хусусий уй боғчасига бориб болалар кўз ўнгида уни бўғизлагани акс этган хабар ижтимоий тармоқралда тарқалди.

Қорақалпоғистон етакчиси Мурат Камалов «бетоблиги сабабли» лавозимидан озод этилди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов бетоблиги туфайли ва ўз мурожаатига асосан лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев номзоди таклиф этилди.

Президент Нукусга учиб кетди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукусга учиб кетди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди

ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди. 2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди.  Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Истеъфога чиқарилган ҳарбийлар хизмат муддатидан қатъи назар уй-жой билан таъминланади

Шунингдек, умумий ҳарбий хизмат муддати 20 йил бўлган ҳарбий хизматни ўтаб, резервга бўшатилганларга ҳам давлат ҳисобидан турар-жой берилади. Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тартиби такомиллаштирилади.

Тожикистон чегарадаги ковид чекловларини қайтарди

Эндиликда Тожикистонга кирувчи ёки ундан чиқиб кетаётган ўзбекистонликлар коронавирусга ПЦР тести натижаларини ёки коронавирусга қарши эмланганлик сертификатини тақдим этишлари керак. Тожикистон ПЦР тести натижаси ёки COVID-19 га қарши эмланганлик сертификатини тақдим этиш талабини қайтарди.

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдурахманов эгаллади.

Шахмат: Жавоҳир Синдаров Абу-Дабидаги халқаро турнирда 2-ўринни эгаллади

БААнинг Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича “28th Abu Dabi International Chess Festival” халқаро турнири ўз якунига етди. Мусобақада 31 мамлакатдан келган 148 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Uzbekistan Airways авиачиптани қайта расмийлаштириш хизматини йўлга қўйди

Авиакомпаниянинг қайд этишича, эндиликда йўловчилар сотиб олинган авиачиптанинг жўнаш санаси ва вақтини ўзгартириши мумкин. Uzbekistan Airways йўловчилар учун янги “Aвиачиптани қайта расмийлаштириш” хизматидан фойдаланиш имкониятини яратди.

Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири депутат этиб сайланди

Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгеси депутати этиб сайланди.Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгесидаги бўш қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда республика парламенти матбуот хизмати.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Ислом давлати номидан Ҳиндистонда худкушлик қўпорувчилик ҳаракатини содир этмоқчи бўлган ўзбекистонликни қўлга олган

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ислом давлати номидан Ҳиндистонда худкушлик қўпорувчилик ҳаракатини содир этмоқчи бўлган ўзбекистонликни қўлга олган.

Депутатлар қонунни Сенатни четлаб ўтиб, президентга киритмоқчи бўлди, бироқ Спикер шошмасликни сўради

Қонунчилик палатаси Сенат томонидан рад этилган — никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун бир ойлик муддатни бекор қилишга оид қонунни қайта кўришдан олиб ташлашни бекор қилди. Депутатлар қонунни Сенатни четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри президентга киритишни таклиф қилди, бироқ Спикер шошмасликка чақирди.

Бизнес-омбудсман 142 нафар мансабдорни жавобгарликка тортди

Масъул шахслар томонидан тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун ҳужжатлари талаблари ва давлат хизматларини кўрсатиш муддатларига риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилган. Бизнес-омбудсман томонидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қуйи тизимларида ўтказилган ўрганишларда 1044 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Тошкент ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган ярмаркалар иш бошлади

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва вилоят марказларида озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган бозорчалар ташкил қилинди. Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва вилоят марказларида Мустақиллик байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган байрам ярмаркалари иш бошлади.

Ўзбекистонда 7 ойда 10,5 минг нафардан ортиқ эгизаклар туғилди

3 ва ундан ортиқ эгизаклар сони 250 нафарини ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида республикада 10 621 нафар эгизак туғилиш ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистон ва Корея Тошкент вилоятида йил давомида қулупнай етиштириш учун иссиқхона қуради

Икки давлат ўртасида қиймати 3,7 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Корея қишлоқ тараққиёти корпорацияси (KRC) ҳамда Кореянинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик соҳаларидаги таълим, тарғибот ва ахборот хизмати агентлиги (EPIS)вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларига йўллаган мурожаатида дунёда янги узоқ муддатли кескинлик ўчоқлари шаклланаётганини қайд этди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов хавфсизлик таҳдидларига қарши биргаликда курашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

"Соф" иш ҳақи рейтингида Ўзбекистон 96-ўринни эгаллади

Ўзбекистон 106 та давлат орасида солиқлардан кейин ўртача ойлик иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида 96-ўринни эгаллади. “Соф” иш ҳақи (солиқларни ҳисобга олмаганда) ўртача ойлик иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 106 ўриндан атиги 96-ўринни эгаллади.

Ер участкалари ва кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни тугатиш бўйича бир қатор тартиблар бекор қилинди

Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар бекор қилинади: Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш.

Тошкентдаги АОКА биносининг фасади рухсатсиз таъмирланаётгани айтилди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Давлат муҳофазасига олинган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган AОКA биносининг фасади, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи тарафида таъмирлаш ишлари Маданий мерос агентлигининг тегишли рухсати олинмасдан туриб амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Банклардаги омонатларингиз кафолатланганидан хабардормисиз?

Мамлакатимизда аҳолининг банклардаги омонатларини кафолатлаш тизимини яратиш мақсадида 2002 йилда Фуқароларнинг банклардаги омонатларининг кафолатлаш фонди ташкил этилган. Аҳолининг банклардаги омонатларини кафолатлаш тизимининг ҳуқуқий асоси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳисобланади.

Ўзбекистонлик мигрантлар Москвадаги болалар майдончасидан 5 ёшли қизалоқни ўғирлаб кетишмоқчи бўлган. Видео

Ўзбекистонлик мигрантлар Москвадаги болалар майдончасидан 5 ёшли қизалоқни ўғирлаб кетишмоқчи бўлган.

Автомобилни бошқариш пайтида пардоз қилган актриса ва модель Дурдона Қурбонова жаримага тортилди

Автомобилни бошқариш пайтида пардоз қилган ва бу жараённи видеога олган актриса ва модель Дурдона Қурбонова жаримага тортилган.

Бўзсув каналига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани айтилди

Каналга 7 та тўқимачилик ва 2 та корхона ишчилари томонидан мунтазам равишда меъёрдан ортиқ ифлосланган моддалар ва рангли эритмалар ташлаб келинган. Бўзсув каналининг Зангиота туманининг "Токзор" МФЙ ҳудудидан ўтган қисмига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани тўғрисидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаёти бўйича электрон музей яратиш таклифини берди

Президент Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди. «Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик.

Наманганда қадимий Зардуштийлар ибодатхонаси топилди

Ибодатхона тош даврига тегишли бўлиб, минтақада зардуштийликнинг кенг тарқалиши билан боғлиқ. “Ички ва халқаро туризмнинг “Учтепа-Булоқмозор” мажмуаси археологик ёдгорликларини ўрганиш ва уларни мовий осмон остидаги музейга айлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида Норин туманида зардуштийлик даврига оид қадимий ибодатхона аниқланди.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди

Ушбу лойиҳани тайёрлаш АТК ва Қурилиш вазирлигига топширилди. Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.

Онлайн қимор учун пул солиб бераётган "пайнетчилар"га жазо кучайтирилиши мумкин

Пайнет орқали ноқонуний онлайн-тотализаторларга тўловларни амалга ошириш имкониятини яратаётган шахсларга жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан онлайн қимор ўйинига қарши қатор таклифларни берди.

“Ҳар доим рулда бўяниб кетаман” — автомобилни бошқариш вақтида пардоз қилган актрисага чора кўрилди

Актриса Дурдона Қурбонова автомобилни бошқариб кетаётган вақтида пардоз қилишини айтиб, видео чиқарди. Шаҳар ИИББ томонидан актрисага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.