Россия Федерациясининг Чельябинск шаҳрида профессионал бокс турнири ташкил этилди. Оқшомнинг марказий жангида иккинчи ўрта вазн тоифасидаги тажрибали боксчимиз Шерзод Ҳусанов россиялик Артиш Лопсанга қарши рингга кўтарилди.
Таъкидланишича, соатига 2400 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга йирик ягона аэропорт мажмуасини яратиш режалаштирилган. Пойтахт аэропортини реконструкция қилиш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг навбатдаги босқичи амалга оширилмоқда.
Аёл опаси ва унинг вужудидаги гўдаги вафот этганлигини айтиб, турмуш ўртоғи учун умрбод қамоқ жазосини сўраган. Маълум қилинишича, Чирчиқда 31 ёшли эркак 6 ойдан буён бирга яшамаётган аёли ишлаётган "Ҳот-дог" шохобчасига келиб, жанжал кўтарган.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тез ёрдам машинасида бемор шифохонага эмас, табибнинг олдига олиб борилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Парламентдаги йиғилишда Шавкат Мирзиёев янги йилни номлаш бўйича таклиф берди ва йиғилишдагилар буни қўллаб-қувватлади. Бугун йиғилишда Шавкат Мирзиёев 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф- асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиши белгиланди. Президент Шавкат Мирзиёев парламентдаги нутқида бугун бутун дунё ниҳоятда нотинч ва таҳликали вазиятда Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини, халқнинг тинч ва эркин ҳаётини энг бебаҳо бойлик сифатида асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
Амалдаги бош вазир номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди. Шавкат Мирзиёев бугун, 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракат дастурини муҳокама қилишга бағишланган мажлисида иштирок этмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(ФАО) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида фермерлар учун “Тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи технологиялар” мавзусида ўқув-семинарини ўтказди. Ушбу ўқув семинари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 26-февралдаги “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таʼсирини баҳолаш дастури” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 102-сонли қарорни ижросини таʼминлаш бўйича ташкил этилди.
Олимпия ўйинларида ўз номини зарҳал ҳарфлар билан қолдираётган таэквондочимиз, икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов янги циклга янги режалар билан қадам қўймоқда. Бугун унинг бу борадаги мақсадлари ҳақида гаплашамиз.
Амалдаги ҳукумат янги таркиб шаклланмагунча ишлашда давом этади. Жорий йилнинг 27 октябрь куни ўтказилган Парламент сайловларига мувофиқ, Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилди.
Улар фуқаролар номига кредит маблағлари ажратишга муваффақ бўлишган. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Яримоғир вазн тоифасида бразилиялик UFC чемпиони Алекс Перейра оғир вазннинг америкалик чемпиони Жон Жонс билан жанг қилишга розилик берди. Аввалроқ, Жонс UFC 309 турнири матбуот анжуманида Алекс Перейра билан жанг қилмаса, UFC'дан кетиши мумкинлигини айтганди.
Германиялик теннисчилар Кевин Кравьец ва Тим Пютц Италиянинг Турин шаҳрида ўтказилган йилнинг Якуний ATP турнири бош совринини қўлга киритди. Улар ҳал қилувчи финал учрашувида сальвадорлик Марсело Аревало ҳамда хорватиялик Мате Павич ҳамкорлигини мағлуб этишди - 7/6(5), 7/6(6).
Яримоғир вазн тоифасида UFC рейтингининг биринчи поғонасини эгаллаб турган россиялик Магомед Анкалаев чемпионлик камари учун жанг қилишини эълон қилди. "Дана Уайт жамоамга Алекснинг кейинги рақиби мен бўлишимни айтди.
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг Мувофиқлаштирувчи қўмитаси Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарликни кўздан кечирди. Уч кунлик дастур давомида ташкилий қўмита бўлажак Ўйинлар учун янги арена қуриш кўзда тутилмагани, Калифорния Университетининг ётоқхонаси Олимпия ва Паралимпия шаҳарчаси вазифасини ўтаб беришини маълум қилди. Ишчи гуруҳ ташрифи давомида беллашувларини қабул қилиши кутилаётган қатор объектларни кўздан кечирди.
Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди. Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида иккита ўзгариш кузатилди.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган пара шахмат бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Ғолиб шахматчиларимизни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросимида Спорт вазирлиги, Миллий паралимпия қўмитаси, шахмат федерацияси расмийлари ҳамда яқинлари иштирок этишди.
Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди. Янгиланган рейтингда беларуслик Арина Соболенко ҳамон пешқадамлик қиляпти.
UFC бош директори Дана Уайт промоушеннинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг октагонга қачон қайтиши айтди. "Конор 2025 йил охирига қадар қайтади.
Супер оғир вазн тоифасидаги 2 карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар пайдо бўлди. Унга кўра, чарм қўлқоп устаси 2025-йилнинг 6-феврал куни Канаданинг Монреал шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга қайтади.
Тошкент шаҳрида жойлашган "Универсал" спорт саройида Спорт вазирлиги, Бош прокуратура, Ўзбекистон кураш федерацияси, Оила ва хотин қизлар қўмитаси ва қатор вазирликлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар курашини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган “Кураш маликалари” Республика турнирининг финал босқичи ўтказилди. Мусобақанинг очилиш маросимида Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов ва вазирлик-идора масъуллари иштирок этди.
Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри мезбонлик қилган Tata Steel Chess India турнири ўз якунига етди.Олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этди.
Санъаткорлар икки давлат маданиятини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Закиров Фаррух Каримович ва Назарханова Севара Анваржоновна “Дўстлик” ордени билан тақдирландилар.
Биринчи яримўрта вазн тоифасидаги украиналик боксчи Сергей Богачук (24-2, 23 КО) ушбу вазндаги собиқ чемпион Исроил Мадримов (10-1-1, 7 КО)га қарши бўлажак жангга тайёргарлик ҳақида гапирди. — Мадримовга қарши жангга қандай тайёргарлик кўряпсиз?
"Қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисида"ги қоидалардан истисноларга йўл қўйилишига оид Ҳукумат қарори эълон қилинди. Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори эълон қилинди.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Тошкент шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.
Ҳарбий техникалар ҳаракати давомида фуқаролардан йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш сўралади. Мудофаа вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ Шарқий ҳарбий округ ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилмоқда.
UFC чемпиони Жон Жонс фаолиятини якунлаш ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Жонс Нью-Йоркдаги турнирда Стипе Миочични нокаутга учратди ва енгил вазн тоифасидаги Алекс Перейрага қарши жанг қилиш имконияти учун UFC билан музокара олиб боради.
Нью Йорк шаҳридаги Madison Square Garden’да UFC 309 турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг марказий жангида оғир вазн чемпиони Жон Жонс даъвогар Стипе Миочич билан жанг қилди. Жангнинг дастлабки икки раунди Жонс устунлиги билан ўтди.
Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, унинг доирасида "Мир Бокса" промоутерлик компанияси мижози бўлган чарм қўлқоп устамиз Ботир Аҳмедов ҳам ўз жангини ўтказди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.