Пара сузувчиларимизнинг Жаҳон чемпионатида бугунги чиқишлари якунланди

Сингапурда давом этаётган пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ниҳоясига етди. Маълум қилганимиздек, кечги дастурда терма жамоамизнинг икки аъзоси — Азизбек Бойназаров (S8) ва Мубинабону Халилова (S13) финал босқичида стартга чиқди.

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Нью Йорк шаҳрига ташрифи чоғида ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, делегация таркибида учрашувда Traxys компанияси директорлар кенгаши раиси Алан Доктер, Колорадо геология мактаби вице-президенти Жон Бредфорд, FLSmidth компанияси катта вице-президенти Питер Фланаган, McKinsey компаниясининг катта ҳамкори ва Марказий Осиё бўйича офиси раҳбари Ермолай Солженицин ва Go Green Partners компанияси бош директори Михаил Седой қатнашди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонни мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов 22 сентябрь куни телефон орқали мулоқот қилди.Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёев ҳамкасбини таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, қардош туркман халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон президенти ХВЖ директорини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Нью Йорк шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Нодирбек Абдусатторов шахмат тожи учун даъвогарлар турнирига йўлланмани қўлга кирита оладими?

2026 йилда шахмат тожи учун навбатдаги чемпионлик баҳси бўлади. Амалдаги чемпион — Домараджу Гукешга рақиб эса даъвогарлар ўртасидаги турнирда аниқланади.

Айтжан Халмаханов 24 йиллик танаффусдан кейин юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлган илк спортчимизга айланди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабар. Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Айтжан Халмаханов олтин медални қўлга киритди.

Фигурали учиш. Петросян Олимпиадага йўлланма олди

Аделия Петросян 2026 йилги Милан Олимпиадасига йўлланма олди. Кеча россиялик фигурали учувчи Пекиндаги саралаш турнирида икки дастур бўйича 209,63 балл тўплаган ҳолда ғолиб чиқди.

Руслан Абдуллаев профессионал боксда учинчи ғалабани қўлга киритди (видео)

Бугун тонгда боксчимиз Руслан Абдуллаев ўзининг проф боксдаги учинчи жангини ўтказди. Чарм қўлқоп устамиз америкалик Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилди.

Ўзбекистон президенти рафиқаси билан АҚШга етиб борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан 20 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью Йорк шаҳрига келди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини АҚШ президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Юнон-рум кураши. Абдулло Алиев жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

Яна бир юнон-рум курашчимиз Загреб шаҳри мезбонлик қилаётган дунё биринчилигида ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди. -72 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Абдулло Алиев бронза медали соҳибига айланди.

Юнон-рум кураши. Алишер Ғаниев жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев Хорватияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг финал баҳсида иштирок этди.-60 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда қозоғистонлик Айдос Султангалига имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Фаол спорт тарғиботи йўлида

Бугун Тошкент ахборот технологиялари университетида олий ва профессионал таълим муассасаларининг талабалари ўртасида ўтказиладиган “Беш ташаббус Олимпиадаси” мусобақаларига рамзий старт бериш ҳамда спорт синовларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар, Спорт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти ва юзлаб талабалар иштирок этди.

Тўлқин Қиличев: «Ўзбекистон бокс терма жамоасини исталган жамоага қарши «яккама-якка» қўйсак, ҳисоб камида 8:2 ёки 9:1 бўлади»

Яқинда Англиянинг Ливерпул шаҳрида World Boxing таҳтидаги илк жаҳон чемпионати якунланди.Қозоғистон умумжамоавий ҳисобда етти олтин, бир кумуш ва икки бронза медали билан биринчи ўринни эгаллади.

Айбек Оралбай ЖЧ–2025 финалида қандай қилиб Жаҳонгир Зокировни мағлуб этганини айтди

Ливерпулда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати–2025 ғолиби Айбек Оралбай «Qazaqstan» телеканалида эфирга узатилган «1001 тун» дастурида финал жангининг тафсилотлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Sports.kz.— Мен қизиб олиш машғулотини бошлаётган эдим, шу пайт мураббийлар ёнимга келиб: «Биз Ўзбекистон билан умумийжамоа ҳисобида биринчи ўрин учун курашяпмиз, ҳозир ҳисоб 6:6, сенинг жангинг ҳал қилувчи бўлади.

Спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида бугун қайси ҳамюртларимиз гиламга чиқади?

Загреб шаҳрида кечаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси иштирок этади. Юнон-рим кураши бўйича саралаш босқичида барча рақибларини мағлубиятга учратган Алишер Ғаниев (-60 кг) олтин медал учун қозоғистонлик Аидос Султангали билан баҳс олиб борса, ярим финалда имкониятни бой берган Абдулло Алиев (-72 кг) бронза медали учун гиламга чиқади.

Альварес ва Кроуфорд жанги катта даромад келтирди

Сауль Альварес ва Теренс Кроуфорд ўзаро жанг орқали умумий ҳисобда 200 миллион доллар пулга эга бўлишди. Канело 150 миллион, Кроуфорд 50 миллион доллар пул ишлади.

Футзал. Осиё кубоги-2026 саралаши. Илк рақибимиз ҳақида нималарни биласиз?

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларини бошлайди. Вакилларимиз соат 15:00'да Фаластинга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон ва БМТ ахборот соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Ўзбекистон ва БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, ёлғон ахборот тарқалишига қарши курашиш ва ёшларни глобал ташаббусларга жалб этишга қаратилган муҳим лойиҳалар ва кампанияларни амалга оширишда ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.Жума куни Нью Йоркда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ва БМТ Бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг ўртасидаги учрашувда шулар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон ва Кения ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон Кения билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Жума куни Нью Йоркда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Кения бош вазири, ташқи ишлар ва диаспора ишлари вазири Мусалия Мудавадий бу ҳақдаги коммюникени имзолади.

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар ўзбекистонлик Украинада қулдек сақланаётгани ҳақида Украина прокуратурасига таяниб хабар берган эдик.

“Яшил Келажак” Eco-Camp: ёшлар экологик муаммоларга ечим излаш мақсадида бирлашди

Жорий йилнинг 10-15 сентябр кунлари Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Халқаро шахмат мактаби” да ташкил этилган ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш ва маданиятини ривожлантиришга бағишланган эко-оромгоҳ ўтказилди. Унда жами 150 нафардан ортиқ экофаол ёшлар ҳамда Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалардаги соҳа ходимлари жамланди.

Енгилмас Иноуэнинг янги рақиби маълум. У ҳам ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган (фото)

Наоя Иноуэ ўзининг навбатдаги жангини Саудия Арабистонида ўтказади. Иккинчи енгил вазнда жаҳоннинг абсолют чемпиони Наоя Иноуэ (31-0, 27 нокаут) 27 декабрь куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бўлиб ўтадиган турнирда ўз жангини ўтказиши кутилмоқда.

Руслан Абдуллаев профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказади

Боксчимиз Руслан Абдуллаев 21 сентябрь тонггида АҚШнинг Калифорния штати, Индио шаҳридаги  "Fantasy Springs Resort Casino" мажмуасида ўтказиладиган проф бокс оқшомида иштирок этади.Унинг рақиби америкалик Кевин Жонсон.

Шавкат Мирзиёев 20−24 сентябрь кунлари Нью Йоркда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20−24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью Йорк шаҳрида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Футзал. Осиё кубоги-2026'га саралаш баҳсларида терма жамоамиз қандай либосларда майдонга тушади?

Ўзбекистон терма жамоаси эртага Осиё кубоги-2026'га саралаш баҳслари доирасида Фаластин ҳамда саралаш мусобақасининг охирги куни Қирғизистон терма жамоаларига қарши баҳсларда оқ рангли либосларда майдонга чиқадиган бўлишди. Мазкур ўйинларда рақибларимиз қизил рангли либосларда ўйнайди.

Жаҳон чемпионатларининг қаҳрамонлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланишди

Кеча бокс, оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатларида юқори натижалар қайд этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчи ҳамда уларнинг мураббийларига Президент совғаси – BYD автомобиллари ва бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Совринларни ўз эгаларига топширган Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, спортчи ва мураббийларимизни қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятларида ҳам омад тиладилар.

Спортчиларимиз муваффақияти муносиб шарафланди

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев спортчи-ёшлар ва мураббийлар билан учрашиб, уларни тантанали равишда тақдирлади. Учрашувда бир қатор спортчи ва мураббийлар вилоят ҳокими томонидан тақдирланди.

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Нью Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этади. Бу маълумотни Gazeta манбаси тасдиқлади.

Исроиллик спортчилар халқаро мусобақаларда иштирок этади(ми?)

ХОҚ баёнотига кўра, исроиллик спортчилар халқаро мусобақалардан четлатилмайдиган бўлди.  Аввалроқ, Испания Бош вазири Педро Санчес Ғазо секторида давом этаётган геноцид туфайли Исроилни халқаро спорт мусобақаларидан четлаштиришга чақирган эди. Шу билан бирга, Испания Депутатлар Конгресси аъзоси Паси Лопес, агар футбол бўйича Исроил терма жамоаси саралашдан ўтса, Испания 2026 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари сафидан чиқиши мумкинлигини айтганди.

Енгил атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 17—18-сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси стадионида енгил атлетика турлари бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубоги ўтказилмоқда. Мусобақа 22 та тур ва 1 та аралаш турдаги беллашувлар асосида ташкил этилиб, унда юртимиз атлетлари билан бир қаторда хорижлик атлетлар ҳам ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.