Қашқадарёнинг икки туманига янги ҳокимлар тасдиқланди

Ўзбекистон президенти ташрифидан сўнг Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Деҳқонобод туманларида ҳокимлар алмаштирилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24−25 октябрь кунлари амалга оширилган ташрифидан сўнг Қашқадарё вилоятининг икки туманида ҳокимлар алмаштирилди.

Ўзбекистон ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этмоқда

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида юқори технологияларни ривожлантириш ва ташкилот ҳудудида соддалаштирилган озиқ-овқат ҳаракатини таъминлаш бўйича янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этди.Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 26 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.

Эммануэль Макрон Ўзбекистонга келади

Франция президенти Эммануэль Макрон 1 ва 2 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастуридан иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш ўрин олган.

Сенат қўшимчалар киритилган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқади

Сенатнинг 46-ялпи мажлиси 27 октябрь куни ўтказилади. Унда «Пробация тўғрисида»ги, «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади.

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси бўлди

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар Австриядаги ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчи сифатида ишлаган.

Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида 78-ўринни эгаллади

Ўзбекистон World Justice Project`нинг қонун устуворлиги бўйича йиллик рейтингида 142 давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Рейтинг муаллифларининг фикрича, мамлакат ҳуқуқ тизимидаги энг ёмон ҳолат давлат ваколатларини чеклаш ва ҳокимиятнинг очиқ эмаслиги билан боғлиқ.

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 25−26 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишларида иштирок этади.25−26 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

Барча давлатлар бошқалар уларга ҳужум қила олмаслигидан манфаатдор — Саманта Пауэр

АҚШ «Икки халқ учун икки давлат» режасига мувофиқ Яқин Шарқда тинчликка эришиш тарафдори, деди Самарқандга келган USAID раҳбари Саманта Пауэр. У, шунингдек, АҚШнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги поймол этилишини қоралаш бўйича чақириқларидан ажабланмаслик кераклигини таъкидлади.

Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди

2022 йилнинг декабридан буён олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.Олий таълим, фан ва инновациялар вазири бўлиб ишлаётган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири бўлди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди, у 2022 йил август ойи охиридан буён вазирликни бошқариб келаётганди.Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилди.

АҚШ Марказий Осиё халқлари учун «янги умид ва имкониятлар дунёси»ни кўрмоқда

USAID администратори Саманта Пауэр Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини «янги умид ва имкониятлар дунёси» деб атади. Унинг сўзларига кўра, у АҚШ президентининг «ушбу муҳим минтақа мамлакатлари ва халқлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш» илтимосига биноан келган.

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларни мустаҳкамлашга келишиб олди

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари минтақалараро сиёсий мулоқот, савдо, энергетика ва хавфсизлик каби соҳаларда алоқаларни чуқурлаштириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади. Томонлар, шунингдек, санкциялардан қочишга қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига дезинформацияга қарши курашда ёрдам беради

USAID раҳбари Саманта Пауэр Марказий Осиё мамлакатларига савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш ва дезинформацияга қарши курашиш учун 14,3 млн доллар ажратилишини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, «ОАВни қўллаб-қувватлаш ҳам демократик, ҳам иқтисодий ислоҳотдир».

Инвестициялар вазири ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Ойбек Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.Ойбек Нематович Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олди

USAID администратори Саманта Пауэр бошчилигида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ делегациялари иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. «Биз АҚШнинг минтақанинг янада ривожланишига қизиқишини олқишлаймиз», — деди Ўзбекистон инвестициялар вазири.

«Марказий Осиё давлатларининг барқарорлиги ва хавфсизлиги — умумий манфаатимиздир» — Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель

Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Марказий Осиё давлатларининг ТИВ раҳбарлари билан учрашув арафасида «Газета.uz» мухбири саволларига жавоб берар экан, Евроиттифоқ минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга унинг давлатлари билан ҳамкорлик орқали ҳисса қўшишни исташини билдирди.23 октябрь куни Люксембургда «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» форматида вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.

Саманта Пауэр Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади

USAID раҳбари Саманта Пауэрни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. У сўнгги йилларда мамлакатда ўтган йиллардагидан кўра кўпроқ ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлаб, иқтисодий ислоҳотлар сиёсий ислоҳотлар билан бирга олиб борилаётгани муҳимлигини таъкидлади.

Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Эркин Камолов Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди.Камолов Эркин Шамсиддинович Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Қирғизистонга битта ҳарбий вертолёт совға қилди, яна бирини таъмирлаб берди

2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини совға қилган. Қирғизистон яна бир шундай самолётни таъмирлаш учун Ўзбекистонга юборган.

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Италиядиги элчиси Отабек Акбаров дипломатик миссиясини якунлади. Мамлакат ташқи ишлар вазири унинг беш йиллик фаолиятини ижобий баҳолаб, икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.

Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳоким тайинланди

Навойи вилояти ҳокими ўринбосари Бекзод Бобомуродов Қизилтепа туманига, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Умиджон Адизов Хатирчи туманига ҳокими этиб тайинланди.Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея иқлим ўзгаришига мослашишда ҳамкорлик қилади

Президент Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади.Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукуматлари ўртасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади.

«Ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш керак» — Ўзбекистон президенти

Президент Шавкат Мирзиёев «ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш» ҳамда бюджет тақчиллиги ошишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади, деди иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов. 2024 йилдан бошлаб кредитлар тўлиқ инфратузилмага эга тадбиркорларга берилади.

USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюради

23−24 октябрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонда бўлади. У Марказий Осиёда минтақавий алоқалар бўйича биринчи С5+1 вазирлар конференциясини ўтказади.

«Давлат тили тараққиётини бошқа миллат вакилларининг тили ва маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда кўрамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами билан табриклади. Давлат тилини ривожлантириш бошқа тиллар ва маданиятлар ривожи билан уйғунликда кўриб чиқилишини таъкидлади.

Президент амалдор ва депутатларни яна йўллардаги ўлимга бефарқликда айблади

«Йўлларда шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди», — деди президент йиғилишда. «Нега президент ташвиш қилиб, ҳаммани „ёндириши“ керак?

Ўзбек депутатлари россиялик депутатнинг Россияда мигрантларнинг болалари учун мактаблар қурилиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

Россиялик депутат Михаил Делягинга кўра, ўзбекистонлик мигрантларнинг болалари учун хусусий мактаблар қуриш таклифи Россия фуқароларига нисбатан «камситиш» ва бу Россиянинг йўқ бўлишига олиб келиши мумкин. Ўзбекистонлик депутатлар бу айбловлар «муносабатларда ҳушёрликка даъват этишини» таъкидлади.

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар қилди ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда

Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.Самарқандда ўтаётган Халқаро туризм форуми доирасида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий учрашди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.