2022 йилнинг охирида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди. Унинг нима сабабдан ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас.
Ҳар ой маҳалла кенгашида давлат орган ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилади. Қолаверса, «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтлари жорий қилинади.
Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди. У жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси ва Туркманистон президентига ҳамдардлик билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Ташкилот аъзолари Қирғизистонда аксилтеррор машқлари ҳамда интернетдан террористик, сепаратистик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича биринчи қўшма ахборот операциясини ўтказишга келишиб олинди.
Олий Мажлис Сенати Маданий мерос агентилигига муаммо ва камчиликлар юзасидан ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш талаби қўйилган парламент сўрови юборди.Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида Музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Маданий мерос агентлигига парламент сўрови юбориш масаласи ҳам муҳокама этилди, дея хабар қилмоқда юқори палата матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига 2022 йил ноябрь ойидан бери ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Маҳмудалиев номзоди тасдиқланди.Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилиб, якунда ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Маҳмудалиев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
Сенаторлар «Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Энди ушбу жиноятларда айбдор деб топилганлар жазо муддатидан илгари озод қилинмайди ва енгил жазога алмаштирилмайди.
Танзила Нарбаева болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни илғор деб атади, уни қабул қилишдаги қийинчиликларни қайд этиб, фаолларга миннатдорлик билдирди. 2021−2022 йилларда аёл-қизларга нисбатан 72 мингта зўравонлик ҳолатлари бўлган, уларнинг 85 фоизи оилада содир этилган.
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Рахимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.Рахимжон Махамаджонович Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Марказий сайлов комиссияси референдум учун хориждан 26 нафар, жумладан, Грузиядан 3 нафар, Озарбайжондан 2 нафар, Индонезия ва Нидерландиядан 1 нафардан кузатувчи аккредитациядан ўтганини маълум қилди.Марказий сайлов комиссиясининг 5 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида Конституция бўйича ўтказиладиган референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотларига оид масалалар кўриб чиқилди.
30 апрелда бўладиган референдумда овоз бериш бюллетенининг шакли ва тавсифи тасдиқлади. Унда янги «Конституцияни қабул қиласизми?» деган саволга «ҳа» ёки «йўқ» жавоблари акс этган.
Шухрат Даулетияров Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар қурилиш соҳасида бир қатор лавозимларда фаолият юритган.
Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси 6 апрель куни чақирилади. Унда давлат чегарасини қўриқлаш, Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик, Қозоғистон билан маҳкумларни топшириш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилади.
Президент фармони билан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади.4 апрель куни «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси вазифасини бажаришга киришди. У бу лавозимда Жавлон Ваҳобовнинг ўрнини эгаллади.
Хорижда яшаётган ўзбекистонликлар референдум ўтказиладиган 55 та участканинг манзилини интерактив харита орқали аниқлаши мумкин.Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш учун 55 та участка тузилмоқда.
Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятида кадрлар алмашинуви рўй берди. Урганч туманига Ғайратжон Султанов, Қўшкўпир туманига Бобурбек Эгамов, Боғот туманига Жаҳонгир Назаров ҳоким бўлди.
Тошкент ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси пропагандаси бўйича тарғибот гуруҳларини тузиш тўғрисидаги тўрт кун аввал имзолаган қарорини бекор қилди.
Адлия вазири Акбар Тошқулов Ўзбекистон фирибгарликка йўл қўймаслик учун электрон овоз беришга ўтишни режалаштиряптими, деган саволга онлайн овоз бериш тизими идеал эмас, деб жавоб берди. «Баъзи одамлар электрон тизимда қандай овозини берганини кимдир билишини хоҳламайди», деди у.
Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузилишини маъқуллади.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимов номзоди тасдиқланди.Шавкат Мирзиёев 31 март куни Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига келди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
«Митинглар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳозирда президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, дея маълум қилди Адлия вазирлиги департамент бошлиғи. Митингларни ташкил этиш тартиби ҳали ҳам қонунларда белгиланмаган, бироқ уни бузганлик учун жавобгарлик бор.
Ўзбекистонда штатларни қисқартиришни кўзда тутган маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди.Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги штатларни қисқартиришни кўзда тутувчи маъмурий ислоҳот доирасида давлат органларидаги ходимларни қисқартириш тўхтатилганига изоҳ берди.
Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқуловнинг айтишича, партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо унчалик кўп эмас. «Агар ҳар 5 ёки 10 минг киши партия очаверса, улар сони қанча бўлади?» — деди у.
30 март куни Ўзбекистон президенти ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга борди. Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиши, ёшлар билан мулоқот қилиш ҳам режалаштирилган.
Антикоррупция агентлиги 2022 йил учун давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индексини эълон қилди. Унда биринчи учталикни Статистика агентлиги, Божхона қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги эгаллаган бўлса, сўнгги ўринларни «Қишлоққурилиш инвест», «Йўлқурилиш» ва МТРК банд қилди.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистондаги конституциявий референдумни кузатиш учун миссия очди. «Бизнинг ролимиз аралашиш эмас, балки жараённи кузатиш ва ҳисобот бериш.
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони делегациясини қабул қилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон энергетика вазири ва Huadian Xinjiang компанияси раҳбари Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини ҳам имзолади.
Конституциянинг янгиланиши билан президентнинг амалдаги ваколат муддати ўзгарадими? «Газета.uz» мухбири шу ҳақда адлия вазири Акбар Тошқуловга мурожаат қилиб, қонун лойиҳасидаги оддий фуқаролар учун тушунишга қийин бўлган жумлаларга аниқлик киритишни сўради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.