Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигидан кетганидан сўнг унга дахлсизлик ҳуқуқини берувчи кенгаш депутати ва сенаторлик лавозимларини сақлаб қолмоқда. Хусусан, у Сенат ва Кенгашнинг розилигисиз жавобгарликка тортилиши, ҳибсга ёки қамоққа олиниши мумкин эмас.
Суд «Ҳудудгаз Тошкент» корхонасининг собиқ директори Музаффар Алиевни гаров эвазига озод қилди. У декабрь ойида Ўзбекистондаги энергетика инқирози вақтида ҳибсга олинган эди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Кенгашнинг собиқ раҳбари, ишдан олинган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга шаҳар ривожига қўшган ҳиссаси ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Музаффар Абдураҳмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Музаффар Абдураҳмонов ўз лавозимини тарк этди.
Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарияти билан учрашди. Давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, «яшил» технологияларни жалб қилиш, шаҳарсозлик ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари бўлди. Ўктам Машарипов эса Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев оиласи билан Туркияга учиб кетмоқчи бўлган вақтда Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинган бўлиши мумкин.Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда «Газета.uz» манбаси.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни лавозимидан озод этганига тушунтириш берди. «Қуруқ гап, ёлғон „сводка“ билан пастга тушмагани учун кечаси штабда ишдан олдим», — деди президент.
Ўзбекистонда охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради, деди президент. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Давлат раҳбари сафарбарлик соҳасидаги тайёргарлиги ва ҳудудий мудофаасини ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.
Сенаторлар, юқори палата масъул ходимларидан иборат гуруҳ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ўрганишни бошлади. Аслида ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 январдан барча ташкилотлар иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиши керак эди.
Шавкат Мирзиёев «Глобал Жануб овози» саммитида нутқ сўзлади. Президент халқаро вазиятда кузатилаётган долзарб тенденцияларга баҳо бериб, ривожланаётган мамлакатлар олдида турган асосий вазифалар борасида фикр билдирди.
Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди.Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда институт.
Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Департаменти бошлиғи Азамат Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.Азамат Шуҳратович Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Бишкекда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. ГЭС Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши ҳамда минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштириши кутилмоқда.
Қозоғистонда 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича жиноят ишида Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Олдин ҳам Қозоғистон бош прокуратураси воқеа сабабли очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилингани ҳақида хабар берганди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотирда эканини маълум қилиб, ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид билдирди.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Афғонистонда аёллар ва қизларнинг давлат ва хусусий олий таълим муассасаларида ўқиши тақиқлангани ҳақидаги хабар юзасидан «чуқур хавотир» билдирди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди. Мулоқотда иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Блэкаут, Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар, Россиядан релокантлар ташрифи, Нукус воқеалари, ШҲТ саммити, энерго инқироз ва шамоллашга қарши доридан ўлган 20 нафар бола. «Газета.uz» ўтган йили Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни акс эттирувчи суратларни бир материалга жамлади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табригида 2022 йилда эришилган ютуқлар учун юртдошларга миннатдорчилик билдириб, 2023 йилда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишлар юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев телевидение орқали Ўзбекистон халқига Янги йил табригини йўллади.
Икки йиллик оғир пандемиядан сўнг ковиднинг чекиниши, Украинадаги уруш, барқарорликка дахл қилувчи иқтисодий инқироз ва сиёсий тартибсизликлар, экстремал об-ҳаво шароитлари, ҳаяжонларга бой мундиал — 2022 йилнинг энг муҳим воқеалари «Газета.uz»нинг йил якунларига бағишланган шарҳида.2022 йил кўп сонли кутилган ва кутилмаган воқеалари билан тарих саҳифаларига муҳрланди.
Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда янги таркибдаги ҳукумат олдидаги вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, саноатда 5%, қишлоқ хўжалигида 3% ва хизматлар соҳасида 14% дан зиёд ўсишга эришиш, бизнес учун шароитларни яхшилаш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Ўзбекистон президентининг қарори билан собиқ вазирлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари Шерзод Хидоятов, Нозим Хусанов, Агриппина Шин, Нарзулло Обламуродов ва Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Улуғбек Аъзамов янги ташкил этилган вазирликлар раҳбарларининг ўринбосарлари этиб тайинланди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қайта ташкил этилган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг бир қатор ўринбосарларини тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевни ишдан олди. «Болалар ўлими соҳада ишлар аҳволи, назорат йўқлигини кўрсатди.
Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 9 та қўмита ва агентликларга раҳбарлар тайинланди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қатор давлат органларига янги раҳбарлар тайинлади, дея хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Ўзбекистон президенти фармони билан мамлакатнинг бир қатор қайта ташкил этилган вазирликларига раҳбарлар тайинланди. Уларнинг рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Молия вазири Тимур Ишметов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди. Улар президентнинг маслаҳатчилари ўринбосари этиб тайинланди.
Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Саидов ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан кетди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Наманганни республика бўйсунувидаги шаҳарларга айлантиришни таклиф қилди. Янги мақом бу шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қандай таъсир қилади, оддий аҳоли-чи, бундан қандай наф кўради?
Сенаторлар ИИВ ишлаб чиққан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни рад этди. Улар бир қатор нормалар бошқа қонунларга мос келмаслигини, баъзан зид эканини айтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.