«Йиқилса, кимни айблайди? Президентни». Мирзиёев — музлаган йўлаклар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташрифи давомида кутилмаганда маҳаллага ташриф буюриб, кириш эшиклари ҳолатига назар ташлади, аҳоли хонадонларида бўлди. У мутасаддиларнинг иссиқлик масаласини ҳал қилаётганига ишонтирди, совуқ тез орада ўтиб кетишини айтиб, йўлаклар музлаганини танқид қилди.

ТИВ Мексикада ҳибсга олинган 7 нафар ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон ТИВ Мексикада 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани айтилган хабар юзасидан баёнот берди. Ҳозирга қадар барча фуқаролар қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Қўшма Штатлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ҳақидаги келишувни олқишлади

АҚШ Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича келишувга эришганини олқишлайди, деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов билан учрашувда. Бу ерда икки давлат ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг 2-йиғилиши бўлиб ўтади.

Марказий Осиё давлатлари аёлларга нисбатан зўравонликка қарши ҳамкорликни ривожлантиради

Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг йиллик йиғилишида қатнашди. Мажлисда қўшни давлатлар аёлларга нисбатан зўравонликка қарши ҳамкорликни ривожлантириш борасида қатор ҳужжатлар қабул қилди.

Владимир Норов бошчилигидаги делегация АҚШга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 12−14 декабрь кунлари АҚШга ташриф буюради. Стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилишида иштирок этади, Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокара ўтказилади.

«Бизларни бу ҳолатга олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди» — Сардор Умурзаков

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Ўзбекистонда энергия инқирозига сабабчи бўлганлар «сувдан қуруқ чиқмаслигига» ваъда берди. «Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди», — деди у.

Россия газ етказиш эвазига сиёсий шартлар қўймайди — Путин матбуот котиби

Владимир Путиннинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «уч томонлама газ иттифоқи» тўғрисидаги таклифи сиёсий шартлар эвазига газ етказиб беришни назарда тутмайди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. «Бу тижорат манфаатларини мувофиқлаштириш ҳақида», — деди у.

Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга ташрифи кейинроқ бўлиб ўтади — манба

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи, қирғиз томони хабар қилганидек, ушбу ҳафтада эмас, кейинроқ бўлиб ўтади, дея маълум қилди «Газета.uz»нинг Ўзбекистон президенти Администрациясидаги манбаси.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи Қирғизистон расмийлари айтганидек, шу ҳафта эмас, балки шу ой охирида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан президент фармонига кўра мамлакат тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилди.

Алишер Усманов президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У Наманган вилоят суди раиси бўлди.

Япониянинг янги элчиси Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Такаши Хаторини қабул қилди.Такаши Хатори Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди.

«Инклюзив жамиятни барпо этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширамиз» — Ўзбекистон президенти

Ўзбекистон президенти инклюзив жамиятни барпо этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширилишини айтди. «Ишонтириб айтаманки, сизлар ўзларингизни ёлғиз ҳис этмаслигингиз учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этамиз», — деди у Халқаро ногиронлар куни муносабати билан йўллаган мурожаатида.

Европа Иттифоқи Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан суд жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда

Европа Иттифоқи Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан суд жараёнини диққат билан кузатиб бораётганини билдирди. «Биз ҳукумат фикрни эркин изҳор қилиш ва йиғилишлар эркинлиги бўйича, шу жумладан, GSP+ доирасидаги ўзининг мажбуриятларини бажаришга чақирамиз», — дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.

Ўзбекистонда Испания элчихонаси очилиши мумкин

Польшанинг Лодз шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Испания Қироллигидаги ҳамкасби билан учрашди. Томонлар иқтисодий алоқалар, туризм, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорлик бўйича фикр алмашди.

«Қандайдир учинчи давлатларнинг кун тартибимизни шакллантиришда таъсири йўқ» — Шерзод Асадов

Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида Украинадаги воқеаларнинг алоқаси йўқ, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кун тартибининг шаклланишида қандайдир учинчи давлатлар таъсир кўрсатмайди.

Қорақалпоғистонда янги транспорт вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикасига транспорт вазири этиб Маманбий Омаров тайинланди. Шунингдек, вазирнинг ўринбосари ва вазирлик ҳуқуқшуноси лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ТИВ делегацияси ЕХҲТ йиғилишида иштирок этиш учун Польшага боради

30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон ТИВ делегацияси ЕХҲТнинг ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Польшанинг Лодз шаҳрига ташриф буюради.30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Лодз (Польша) шаҳрига ташриф буюради.

Ўзбекистон ва АҚШ фаол сиёсий мулоқотни давом эттиришга тайёр — ТИВ

АҚШ маъмурияти Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак беришда давом этади. Бу ҳақда мамлакат элчиси Жонатан Девид Хенник Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов билан учрашувда айтиб ўтди.

Ўзбекистон ва Украина бизнес учун ўзаро имтиёзлар беришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев ва Украина элчиси Николай Дорошенко ТИВда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ишбилармон доираларига ўзаро имтиёз ва преференциялар бериш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Украинанинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкони қабул қилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Гап «уч томонлама газ иттифоқи» ҳақида эди — Тоқаевнинг матбуот котиби

Қозоғистон президенти матбуот котибининг таъкидлашича, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин «уч томонлама газ иттифоқи» (Россия + Қозоғистон + Ўзбекистон) тузиш масаласини муҳокама қилган.Қозоғистон президенти матбуот котиби Руслан Желдибайнинг маълум қилишича, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия президенти Владимир Путин Москвадаги музокараларда «уч томонлама газ иттифоқи» (Россия+Қозоғистон+Ўзбекистон) яратиш масаласини муҳокама қилган.

Тошкент ҳокимлиги ҳиндистонлик тадбиркорнинг Жаҳонгир Ортиқхўжаевга нисбатан айбловига муносабат билдирди

Minerva city, Lake city ва бошқа қатор лойиҳаларни амалга ошираётган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жалан Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблади. Ҳокимлик буни давлат хизматчисини обрўсизлантиришга уриниш деб эълон қилиб, Бош прокуратурага ариза берилаётганини билдирди.

Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «қандайдир уч томонлама иттифоқ» тузишни таклиф қилди — Тоқаев

Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «қандайдир уч томонлама иттифоқ» тузишни таклиф қилди, дея маълум қилди Қозоғистон президенти Кремлдаги музокаралардан сўнг. У мазкур таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини ва Путин бу борада Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилмоқчи эканини айтди.

Ўзбекистон президенти Россия Давлат Думаси раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.

Ички ишлар вазирлиги ҳар пайшанба куни ОАВ билан мулоқот қилади

ИИВ матбуот котиби ҳар пайшанба куни АОКАда очиқ мулоқотни таъминлаш учун матбуот анжумани ўтказилишини маълум қилди. Бундан бир ҳафта олдин публицист ва блогер Шокир Шарипов тизимда давом этаётган муаммолар туфайли ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирганди.

Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. «Сўнгги йилларда у икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди», — дейилади хабарда.

Ҳудудларда президент Администрацияси раҳбари ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда президент Администрацияси раҳбарининг ҳудудларда фаолият юритувчи ва халқ қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ёрдамчилари лавозими жорий этилади. Президентнинг икки маслаҳатчиси лавозимлари бирлаштирилди.

Давлат институтларида ҳалигача инерцияга хос эҳтиёткорлик бор — Камолиддин Раббимов

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов «конструктив зўриқиш векторлари» тушунчасига изоҳ берар экан, Ўзбекистонда давлат институтларида инерцияга хос эҳтиёткорлик борлигини таъкидлади. «Бу Ўзбекистоннинг геосиёсий мавқеига ҳам, стратегик барқарорликка ҳам чақириқ сифатида сақланиб қолаверади», — деди у.

Сирдарё вилояти ҳокими президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ғофуржон Мирзаев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси қайта ишлашга юборилди

Депутатлар Конституцияга ўзгартишлар киритишни давом эттиришга қарор қилди. Фақат биргина депутат (эҳтимол, Алишер Қодиров) қарши овоз берди.

Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси, Қирғизистон, Жазоир, Қозоғистон ва АҚШ давлатларининг янги элчиларини қабул қилди. Президент Ўзбекистондаги «кенг кўламли ва муқаррар ислоҳотлар» ҳақида сўзлаб, элчиларни алоқаларни янада ривожлантиришда «бор билим ва куч-ғайратини сафарбар этишга» чақирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.