Ҳукумат қарори билан 1 январдан адвокатлик фаолияти махсус электрон тизим орқали лицензияланади. Талабгор юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик, адвокатлик тузилмасида эса 3 ойлик тажрибага эга бўлиши керак.
Ўзбекистон ТИВ Лондондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади. Ҳужумчилар Озарбайжон байроғини йиртиб ташлаган ва бинога арабча ёзувлар ёзиб қўйган.
Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга оид тизим ва қонун лойиҳаси аллақачон тайёр, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. У кейинроқ қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирози туфайли такомиллаштирилаётганини айтди.
Сенатда Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизими энг коррупциялашган соҳа бўлганини маълум қилди. ССВ раҳбари эса буни «катта рақамлар ортидан қувиш» деб атади ва судда ўз тасдиғини топганини шубҳа остига олди.
Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар «ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини» жорий қилиш орқали маъмурий ислоҳотларни якунлашни буюрди. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун эса ҳануз имзоланмади.
Субсидия учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак, электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча бюрократия кўп. Шу боис президент бош вазирга 1 ойда барча вазирлик ва ҳокимликларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатлар ва ҳужжатларни қисқартиришни буюрди.
Президент давлат хизматини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унинг таъкидлашича, бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш 30 йилга қолдирилди.
Президент давлат хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилишини маълум қилди. Раҳбарликка номзодларни «маҳалладан — республикагача» тамойили асосида ўстириш йўлга қўйилади, эски «объективка»дан воз кечилади.
Очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун мансабдор шахслар БҲМнинг 3−5 баравари (900 минг — 1,5 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомани эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузади.
Сенат Оила кодексига ўзгартишлар киритишни рад этди. Бунга, никоҳ тузишдаги бир ойлик муддатни бекор қилиш ва тиббий кўрикдан сўнг никоҳни қайд этиш таклифи сабаб бўлди.
Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини ва ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди ҳамда Тайван билан боғлиқ вазиятда кескинликнинг тезроқ бартараф этилишига умид қилмоқда, деб баёнот берди ТИВ.Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Тайван атрофидаги вазиятнинг ривожланиши муносабати билан юзага келган кескинлик тезроқ бартараф этилишига умид билдирди.
Президент суриштирув ҳамда тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги самарали тизимини яратишни топширди. Бош прокуратура академияси раҳбарининг сўзларига кўра, юқори малакали терговчилар корпусини шакллантириш вазифаси қўйилган.
Сенатнинг 29-ялпи мажлиси пайшанба куни чақирилади. Унда Уй-жой кодексини тасдиқлаш, Оила кодексига ўзгартишлар киритиш, Давлат қарзи тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади.
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов билан Марказий Осиё таълим дастури доирасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. «Мамлакат раҳбарияти томонидан белгиланган барча режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деди ЕХҲТ вакили.
Ҳукумат қарори билан хизмат сафари учун транспорт, меҳмонхона ва бошқа харажатларининг чекланган миқдори белгиланди. Қолаверса, айрим тоифадаги ишчилардан ташқари бошқа ходимлар 30 кундан ортиқ сафарда бўлиши тақиқланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғли ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамовни қабул қилди. Музокараларда уч томонлама шериклик, қолаверса, кузда Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган «ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари» шу шиор остида ўтказилади. Тадбирлар дастури президент томонидан тасдиқланди.
Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.
Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш муддати ўз якунига етди. Конституциявий комиссия 117 мингдан ортиқ таклиф юборилганини маълум қилди.
Мобил-ID тизими, Очиқлик индекси юритиладиган давлат орган ва ташкилотлари, ногиронлиги бўлган шахсларга 15 млн сўмгача субсидия берилиши, кинотеатрлар учун ишга тушган махсус ахборот тизими, «Ўзтрансгаз» компаниясининг ҳуқуқий ворисига айланган «UzGasTrade» — 1 августдан нималар ўзгаради?«Газета.uz» 2022 йил 1 августдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади.
Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўллаган табригида мана шундай мураккаб замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, бебаҳо бойлик бўлмиш барқарорликни сақлаш, жамиятда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш қанчалик муҳим ва долзарб аҳамият касб этиб бораётганини таъкидлади.Президент Шавкат Мирзиёев 30 июль куни нишонланадиган Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади.
ЕИ элчиси Шарлотта Адриан «Газета.uz» га Кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги янги келишувнинг устувор йўналишлари, одамлар ўртасидаги мулоқотнинг аҳамияти ва президент Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ҳақида гапирди. У Россияга қарши Ғарб санкциялари ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.
Қорақалпоғистонда кадрлар ўзгариши давом этмоқда. Бунгача Қўнғирот тумани ички ишлар бўлимига раҳбарлик қилган Бахтияр Торебеков республика ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.
Мудофаа вазирлиги Коррупцияга қарши кураш агентлигининг давлат харидлари тўғрисидаги қонун бузилиши ҳақидаги хабарини рад этди. Ҳуқуқбузарликлар Мудофаа вазирлиги бюджет маблағларига алоқаси бўлмаган «Харбий савдо» корхоналарининг 5 йиллик фаолияти давомида содир этилган, дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев жума куни IT-мутахассислар билан учрашиб, масъул раҳбарларга интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш, Astrum намунасида ҳудудларда IT-академиялар ташкил этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рақамлаштиришни биринчи галдаги вазифалар қаторига олиб чиқишни буюрди.29 июль куни Шавкат Мирзиёев Юқоричирчиқ туманидаги «Astrum» IT академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.
Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича бирлашган позицияларини акс эттирувчи декларация имзоланиши режалаштирилмоқда — Владимир Норов ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилиши ҳақида маълум қилди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б.
РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунида Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.Ўзбекистон ва Россия Афғонистоннинг амалдаги раҳбарияти билан ишлаш ниятини тасдиқлади.
Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этаётган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммити кун тартибини, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш, инновациялар, муқобил энергетика, булутли технологиялар ва IT соҳасида Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
АҚШ Сенати Американинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади. Шу вақтгача мазкур лавозимда фаолият юритган Дэниел Розенблюм эса мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.