Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилинди

Президент Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилингани ва унга Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланганини маълум қилди. У касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.

Самарқанднинг икки туманида ҳоким алмашди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ ҳамда Иштихон туманларига янги ҳокимлар тайинланди.Чоршанба куни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими лавозимига Шакарбоев Дилшод Давронович номзоди тасдиқланди.

«Ўзбекистон — минтақада етакчи, унинг хавфсизлиги — минтақа хавфсизлигидир» — АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла Ўзбекистонга ташрифини ҳар бир мамлакат тўқнашаётган хавф-хатарлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари ҳақида суҳбатлашишни кўзда тутган «тинглаш сафари»нинг бир қисмига қиёслади. У махсус кучлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.

Андижон шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди

Гофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Баҳром Ҳайдаров талон-тарожлик тўғрисидаги жиноят иши доирасида қўлга олинган эди.

«Президентнинг ваколат муддатини ўзгартиришдан тортиб, „фуқаро“ атамасидан воз кечишгача». Конституцияга таклифлар

Президентнинг ваколат муддатини ўзгартириш, «фуқаро» атамасини «ватандор» га алмаштириш, қўшфуқаролик ва қўшхотинликка рухсат бериш, Бош прокуратурани Адлия вазирлигига қўшиб юбориш, ҳокимлар ва сенаторларни сайлаш — Конституция бўйича юборилаётган таклифлар ҳақида батафсил «Газета.uz» материалида.Ўзбекистон учун 2022 йилнинг энг муҳим ва муҳокамалар марказида бўлаётган мавзуси бу — Бош қонунни ислоҳ қилишдир.

Ахмед Наримбетов Қорақалпоғистон халқ таълими вазири бўлди

Республика 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Ахмед Наримбетов Қорақалпоғистон халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.Наримбетов Ахмед Караматдинович Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Антигуа ва Барбуда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик муносабатларни ўрнатган 141-давлат бўлди.13 июнь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ҳамда Антигуа ва Барбуда дипломатик муносабатларни ўрнатиши тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Очиқ маълумотларни ошкор этмаган давлат хизматчилари жаримага тортилади

Сенаторлар давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Эндиликда давлат органларининг масъул ходимлари ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни эълон қилмаса, 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Сенат алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши ва истеъмолини чеклашга оид қонунни рад этди

Сенат алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмолини чеклашга оид қонунни рад этди. Сенаторлар нормалардаги зиддият ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти етарлича ўрганилмаганини таъкидлади.

Ўзбекистон ва АҚШ МОда хавфсизликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарини қабул қилиб, Ўзбекистон Америка томони билан мудофаа соҳасида давлатлараро муносабатларни фаоллаштиришга тайёр эканини таъкидлади.Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов 13 июнь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Куриллани қабул қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Козимжон Комилов Олий суд раислигига қайта тайинланди

Сенаторлар 2017 йилдан бери Олий суд раиси сифатида ишлаб келаётган Козимжон Комиловни президент тақдимномасига мувофиқ, лавозимга қайта сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 27-ялпи мажлисида Олий суд раиси лавозимига номзодни сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Конституцияни ўзгартириш бўйича таклифларнинг 70 фоиздан ортиғи ёшлардан келиб тушмоқда

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича 11 июнь ҳолатига жами 20 148 та таклиф келиб тушди, шуни 70 фоизидан ортиғи 30 ёшгача бўлганлар томонидан йўлланган. Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Президент машинада 1,5 соат Тошкент бўйлаб айланганини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев автомашинада Тошкент бўйлаб бир ярим соат юриб, жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлганини айтди. «Хоҳлаган одам хоҳлаганини қилиб юрибди.

Хоразм вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Гурлан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Муроджон Ачилов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Кузда вилоят ҳокими унга ҳайфсан эълон қилган эди.

Президент БАА ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Вазир БАА ҳукумати Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали рўёбга чиқарилишида зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.

«Вазирлик ва идоралар биноларини муқобил энергияга ўтказиш вақти келди» — президент

Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келди. Қолаверса, Навоийда «Янги Ўзбекистон» массивидаги кўп қаватли уйлар ҳамда Менделеев университети тажрибаси асосида барча ОТМларда қуёш панеллари ўрнатилади.

«Ҳеч хаёлимизга келмаган таклиф». Акмал Саидов давлат ва жамият бир-бирини тийиб туриши ҳақида

Конституцияда давлат ва жамият ўзаро бир-бирини тийиб туришини янада мустаҳкамлаш таклифи билдирилди. Сенатор Наримон Умаров буни «фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим омил» деб атаган бўлса, Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов «ҳеч хаёлимизга келмаган таклиф» дея таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кисида билан телефон орқали иккитомонлама муносабатларни муҳокама қилди. Томонлар Осака шаҳрида ўтказиладиган «ЭКСПО-2025» бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг экспозициясини ташкил этишга келишиб олишди.

Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби биринчи ўринбосарини қабул қилди

Чоршанба куни президент БМТ бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммадни қабул қилди. Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг Афғонистонда бардавом тинчликни таъминлашдаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.

Рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш тақиқланди

Президент «Реклама тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, дарсликлар ва дафтарларда реклама бўлиши, миллий ва оилавий анъаналарга зид образлардан, машҳурлар ва тиббиёт ходимлари сиймосидан фойдаланиш, товар нархларини валютада кўрсатиш тақиқланади.

БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

Марказий Осиёга ташрифи доирасида БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад Ўзбекистонга ҳам келади. Сенат ва Ёшлар ишлари агентлигида музокаралар, шунингдек, Ўзбекистоннинг лидер аёллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

254 та спорт мактаби ва 56 та ихтисослаштирилган спорт мактаби ташкил этилди

Президент қарори билан 254 та спорт мактаби ва 56 та ихтисослаштирилган спорт мактаби ташкил этилди. 4 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар 6 босқичда сараланади ва профессионал спортга салоҳияти борларгина ихтисослаштирилган спорт мактабига қабул қилинади.

Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди

Президент қарори билан Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди. Қолаверса, Абдулла Қодирий кўчасида Паралимпиячилар боғи бунёд этилади.

Ботир Парпиев маҳалла вазири маслаҳатчиси бўлди

Ҳукумат қарори билан Ботир Парпиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди. Унинг лавозими мақом бўйича вазир ўринбосари лавозимига тенг.

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 128 кишига етган.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонни референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.6 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.

Мўғулистон чартер рейслар орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб беришни таклиф қилди

Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспортини оширишни таклиф қилди. Ўзбекистондан Мўғулистонга эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади.

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди

Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган.

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ раисини қабул қилди

Президент ЕХҲТ раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рауни қабул қилди. Ўзбекистоннинг ЕХҲТнинг барча институтлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, демократик янгиланишлар, жумладан конституциявий ислоҳотни экспертлик жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш устувор аҳамиятга эга экани айтилди.

Фото: Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Хоразмга борди

Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифининг иккинчи кунида Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлатлар етакчилари Урганчдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона фаолияти билан танишди (фото).

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.